129
б) гувоҳларнинг кўрсатувлари;
в) экспертларнинг ҳулосалари киради.
Ашѐвий далилларга кўриладиган иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларни аниқлаш воситаси бўлган ашѐлар (ѐзма ва
ашѐвий далиллар) киради.
Далиллар
ифодаланиш шаклига қараб:
оғзаки;
ѐзма;
ашѐвий далилларга бўлинади.
Далиллар
тузилиши ва пайдо бўлишига қараб:
дастлабки далиллар – даъволи ҳолатга, вазиятга бевосита
таъсир кўрсатиш жараѐнида шаклланади ва ундан ишни кўриш
жараѐнида бу факт ҳақида далил олинади.
ҳосила
далиллар
–
бошқа
манбалардан
олинган
маълумотларни акс эттиради, масалан, ҳужжатларнинг
нусхалари,
гувоҳнинг кўрсатувлари. Ҳосила далиллар дастлабки далиларни
аниқлаб олиш, шунингдек уларни текширишда фойдаланилади.
Далил билан исботланувчи факт ўртасидаги узвий
боғланишига қараб:
тўғри далиллар – исботланаѐтган
факт билан бевосита
алоқаси бўлган маълумотларни ўзида мужассамлаштирган
далиллар бўлиб, яъни унинг мазмуни орқали иш бўйича исботлаш
предметига кирувчи фактларнинг мавжуд ѐки мавжуд эмаслиги
ҳақида хулоса қилиш мумкин.
эгри далиллар - исботланаѐтган
факт билан билвосита
алоқага эга бўлган далилар бўлиб, у орқали иш бўйича исботлаш
предметига кирувчи фактларнинг мавжуд ѐки мавжуд эмаслиги
ҳақида тахмин қилиш мумкин.
Исботлаш предметига кирувчи
фактни мавжуд ѐки мавжуд эмаслиги битта эгри далил асосида
аниқлаш мумкин эмас. бир эгри далилларнинг мажмуигина
ишончлик маълумотларни бериши мумкин. Демак,
эгри далиллар
юридик фактлар тўғрисидаги маълумотларни ўзида ифодалайди.
Булар юридик фактлар билан маълум шаклда бевосита боғлиқ
эканлигини ва биргаликда уларни мавуд ѐки мавжуд эмаслигини
белгилаш борасидаги фактларни тасдиқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: