Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Эътибор беринг!
 . Экспертизани ўтказишни ўттиз кун мобайнида 
бажариш мумкин бўлмаган тақдирда экспертиза муассасаси раҳбари 
муддат ўтишидан уч кун олдин асосланган хулоса тузади ва бу тўғрида 
экспертизани тайинлаган органга (шахсга) ѐзма равишда хабар қилади 
ҳамда улар билан келишган ҳолда қўшимча муддатни белгилайди. 
Судлар инобатга олишлари лозимки, Намунавий низомнинг 
7-бандига кўра экспертизани ўтказиш муддатлари материаллар 
экспертиза муассасасига тушган кундан кейинги кундан бошлаб 
ҳисобланади ва улар экспертиза муассасаси раҳбари томонидан 
экспертизани тайинлаган орган (шахс)га юборилган кунда тугайди. 
ИПКнинг 117-моддаси мазмунига кўра экспертиза ўтказиш 
учун тўланиши лозим бўлган сумма экспертиза тайинлаш 
тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилган ишда 
иштирок этувчи шахс томонидан, агар иккала томон бундай 
илтимоснома билан мурожаат қилган бўлса, ушбу сумма уларнинг 
ҳар иккаласи томонидан суднинг депозит ҳисобварағига олдиндан 
тенг миқдорда ўтказилиши керак. Депозит ҳисобварағига олдиндан 
ўтказиладиган сумманинг тахминий миқдори суд томонидан 
аниқланади, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳоллар 
бундан мустасно. Тўланадиган узил-кесил сумма хулоса судга 
тақдим этилгандан сўнг аниқланади. Суднинг ташаббуси билан 
экспертиза тайинланган тақдирда, уни ўтказиш учун тўланадиган 
сумма суднинг депозит ҳисобварағидан ўтказилиб, у ишни кўриш 
натижалари бўйича тарафлар ўртасида ИПКнинг 118-моддасига 


144 
мувофиқ тақсимланади ва ундирилади. Экспертизани ўтказиш 
бўйича харажатлар тўланмаганлиги материалларни экспертиза 
ўтказмасдан қайтариш учун асос бўлади. Шу боис экспертизани 
ўтказиш бўйича харажатлар тўланмаганлиги сабабли тегишли 
материаллар экспертиза ўтказилмасдан судга қайтарилган 
тақдирда, суд экспертиза ўтказиш бўйича харажатларнинг 
тўланганлик ѐки тўланмаганлик ҳолатини текшириши лозим. 
Бундай харажатлар тўланмаган ва ишда иштирок этувчи 
шахсларнинг уларни тўлашга имкони бўлмаган тақдирда, низо 
ишдаги мавжуд далиллар асосида кўриб чиқилади. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling