Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

 
2-казус 
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев
раислигида, судья ѐрдамчиси И.Саидовнинг котиблигида, даъвогар
―Бухоро минтақавий темир йўл узели‖ унитар корхонасининг жавобгар
―Бухоро йўл гранит‖ унитар корхонасига нисбатан тақдим этган даъво
аризасини даъвогар вакили Ж.Саттаровнинг иштирокида Бухоро 
туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида 
кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: 
―Бухоро минтақавий темир йўл узели‖ унитар корхонаси
иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, ―Бухоро йўл гранит‖
унитар корхонасидан 3 269 500 сўм асосий қарз, 1 634 750 сўм пеня 
ундуришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, 
жавобгар билан расмийлаштирилган шартномага асосан пул маблағи 
кўчириб берилганлигини, жавобгар қисман махсулот берганлигини,
қолдиқ махсулотни етказиб бермаганлигини билдириб, жавобгардан 
асосий қарз ҳамда пеня суммасини ундириб беришликни сўради. 
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда тилхат 
асосида хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига 
келмади ва низо юзасидан эътирозларини билдирмади.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг 
кўрсатмасини, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, 
қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. 
Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ўртасида 2017 йил 03 июлда
№37сп-сонли ҳамда 2017 йил 04 сентябрда 75сп-сонли шартномалар
тузилган. Мазкур шартномага асосан жавобгар даъвогарга жами
87 174 000 сўмлик қум ва шағал махсулотларини етказиб бериш,
даъвогар эса олдиндан тўловларни амалга ошириш мажбуриятини
олган. Даъвогар 2017 йил 11 июлдаги №589-сонли тўлов 
топшириқномаси билан 20 000 000 сўм, 2017 йил 02 августдаги 
№875-сонли тўлов топшириқномаси билан 8 000 000 сўм, 2017 йил


146 
14 сентябрдаги №1356-сонли тўлов топшириқномаси билан
15 000 000 сўм жами 43 000 000 сўм тўлов амалга оширган, бироқ
жавобгар даъвогарга 39 730 500 сўмлик махсулот етказиб бериб
3 269 500 сўмлик махсулотни етказиб бермасдан қарздорликка йўл 
қўйган. Ушбу қарздорликни мавжудлиги ишдаги мавжуд хужжатлар 
билан ўз тасдиғини топган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвони 3 269 500 сўм
асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришликни лозим топди. 
Шунингдек даъвогар жавобгардан тўловни кечиктирган кунлар учун
шартнома шартларига мувофиқ ҳар бир кечиктирилган кун учун
0,4 
фоиз 
миқдорида, 
лекин 
бажарилмаган 
мажбуриятнинг
50 фоизидан ошмаган миқдорда 1 634 750 сўм пеня ундиришни 
сўраган.
Суд тарафларнинг шартномани бажариш даражаси,
тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан 
даъвогар фойдасига 265 000 сўм пеня ундиришни лозим топади. 
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвони қисман
қаноатлантиришни, 
жавобгар 
ҳисобидан 
даъвогар 
фойдасига
3 269 500 сўм асосий қарз, 265 000 сўм пеня, олдиндан тўланган
202 730 сўм давлат божи ва 16 00 сўм почта харажатлари 
ундиришни лозим топди. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига 
юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани 
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд 
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг 
зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. 
Савол: Вазиятга ҳуқутсқий баҳо беринг? Ушбу ҳолатда даъвогар 
ўз далилларини суд мажлисига тақдим этиши мумкинлиги ҳолатига ўз 
фикрингизни билдиринг.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling