Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Эътибор беринг!
 . Экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажримнинг 
факсимил ва ѐруғ сезгир қоғозга кўчирилган нусхасини юборишга йўл 
қўйилмайди. 
ИПК 102-моддасининг 1-бандига мувофиқ экспертиза 
тайинланган ҳолларда иқтисодий суд иш юритишни тўхтатиб 
туришга ҳақли. Бу ҳақда алоҳида чиқарилган ажримда ѐки 
экспертиза тайинлаш ҳақидаги ажримда кўрсатилиши мумкин. 
ИПКда экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят 
берилиши (протест келтирилиши) назарда тутилмаганлиги боис, 
судлар инобатга олишлари лозимки, экспертиза тайинлаш 
тўғрисидаги ажримда иш юритишни тўхтатиб туриш ҳам 
кўрсатилган бўлиб, ушбу ажрим устидан шикоят берилган (протест 
келтирилган) бўлса, шикоят (протест)нинг фақат иш юритишни 
тўхтатиб туришга оид қисми кўриб чиқилади. Агар шикоят 
(протест) ажримнинг экспертизани тайинлашга оид қисми устидан 
берилган бўлса, уни қабул қилиш ИПК 268-моддаси биринчи 
қисмининг 2-банди, 291-моддаси биринчи қисмининг 2-банди,
314-моддасининг 3-бандига асосан рад этилади. Агар ариза 
(протест) иш юритишга қабул қилинган бўлса, у бўйича иш 
юритиш ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига,
296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан, назорат 
шикояти (протести) бўйича эса 296-моддаси биринчи қисмининг
1-бандига мос ҳолда шикоят (протест) кўриб чиқилаѐтган 
инстанцияда тугатилади. Агар экспертизанинг ўтказилиши ИПКда 
ишни кўриш учун белгиланган процессуал муддатнинг бузилишига 
олиб келмаса, суд иш юритишни тўхтатмасдан экспертиза 
тайинлаш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақли. 
Суд эксперти ѐки суд экспертлари комиссиясига экспертиза 
тайинлаш ҳақидаги суднинг ажрими ҳамда текшириш объекти, 
экспертизани ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар акс этган 
бошқа ҳужжатлар (суд мажлиси баѐнномаси, шартномалар, юк 
хатлари, 
счѐт-фактуралар, 
бухгалтерия 
ҳужжатлари, 
маълумотномалар, 
кўчирмалар, 
фотосуратлар 
ва 
ҳ.к.лар) 
юборилади. Текшириш объектлари, агар уларнинг ўлчамлари ва 
хоссалари имкон берса, ўралган ва муҳрланган ҳолда экспертизага 
тақдим этилиши керак, текшириш объектлари экспертизани 
тайинлаган суднинг ваколатли ходими томонидан шахсан 


140 
топширилган ҳоллар бундан мустасно. Агар экспертга ҳужжатнинг 
ксеронусхаси юборилаѐтган бўлса, унга ҳужжатнинг аслига 
мослиги ҳақида судья томонидан белги қўйилади, нусхаси судья 
томонидан имзоланади ва суднинг муҳри билан тасдиқланади. 
Текшириш объектини суд эксперти ѐки суд экспертлари 
комиссияси ихтиѐрига юбориш мумкин бўлмаган ҳолларда (бино, 
иншоот, катта ҳажмдаги предметлар ва бошқалар) уни кўздан 
кечириш ва текшириш объект жойлашган жойда амалга 
оширилади. Судлар текшириш объектларини расмийлаштириш ва 
суд эксперти ѐки суд экспертлари комиссиясига тақдим этишнинг 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя этишлари лозим. 
Агар ушбу тартибга риоя этмаслик экспертиза ўтказилишига 
тўсқинлик қилса, экспертиза муассасаси раҳбари экспертизани 
тайинлаган судга ѐзма шаклда хабар беришга ва камчиликларни 
бартараф этиш бўйича зарур бўлган чораларни кўришни талаб 
қилишга ҳақли. 
Кўрсатилган камчиликлар ўттиз кун ичида ѐки экспертиза 
муассасаси раҳбарининг хатида кўрсатилган бошқа муддат ичида 
бартараф қилинмаса, экспертиза муассасаси раҳбари текшириш 
объектлари ва бошқа материалларни судга ижросиз қайтариши 
мумкин. Шу боис бундай талаб билдирилган тақдирда, судлар 
мурожаатда кўрсатилган камчиликларни дарҳол бартараф этиш 
чораларини кўришлари зарур. Тадқиқот ўтказиш учун тақдим 
этилган материаллар тўлиқ бўлмаган тақдирда, суд эксперти ѐки 
суд экспертлари комиссияси экспертиза муассасаси раҳбари орқали 
экспертизани тайинлаган судга қўшимча материалларни тақдим 
этиш зарурлиги тўғрисида ѐзма равишда маълум қилиши мумкин. 
Қўшимча материаллар мурожаатда кўрсатилган муддатда, 
муддат кўрсатилмаган тақдирда дарҳол тақдим қилиниши шарт. 
Агар мурожаатда сўралаѐтган қўшимча материаллар бошқа 
шахсларда сақланаѐтган бўлса, суд уларни ИПКнинг 69-моддасига 
мувофиқ талаб қилиб олиш ва экспертиза муассасасига юбориш 
чораларини 
кўради. 
Экспертиза 
муассасаси 
томонидан 
экспертизани ўтказиш унинг ваколатига кирмаслиги, муассасада 
тегишли мутахассис мавжуд эмаслиги ѐки бошқа сабабларга кўра 
экспертизани ўтказиш имконияти йўқлиги важ қилиниб, текшириш 
объекти ва бошқа материаллар хулоса берилмасдан судга 
қайтарилган ҳолларда, экспертиза ўтказишни бошқа экспертиза 
муассасасига юклаш масаласи ишда иштирок этувчи шахслар 


141 
хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. 
ИПК ва Қонунга мувофиқ қўшимча, қайта, комиссиявий 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling