Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

ѐки комплекс экспертиза ҳам тайинланиши мумкин. 
Қўшимча экспертиза – дастлабки экспертизани ўтказган суд 
эксперти (суд экспертлари комиссияси) ѐки бошқа суд эксперти 
(суд экспертлари комиссияси) томонидан, қайта экспертизани 
ўтказиш эса ҳар қандай ҳолда бошқа суд эксперт (ѐки суд 
экспертлари комиссияси) томонидан амалга оширилади. ИПК 82-
моддасининг биринчи қисмига кўра қўшимча экспертиза эксперт 
(экспертлар комиссияси) хулосасидаги турли бўшлиқларнинг 
ўрнини тўлдириш учун тайинланади. Бу ерда бўшлиқлар деганда, 
эксперт (экспертлар комиссияси) хулосасининг тўлиқ ва аниқ 
эмаслиги, хулосадаги камчиликларни эксперт (экспертлар 
комиссияси аъзолари)ни сўроқ қилиш йўли билан ҳам бартараф 
этиш имкони мавжуд бўлмаганлиги ва шу каби ҳолатлар 
тушунилиши керак. 
Қайта экспертиза – эксперт (экспертлар комиссияси) 
хулосаси асослантирилмаганда ѐки унинг тўғрилигига шубҳа 
туғилганда ѐхуд унга асос қилиб олинган далиллар ишончли эмас 
деб топилганда ѐки экспертизани ўтказишнинг процессуал 
қоидалари жиддий бузилганда тайинланади. 
Комиссиявий экспертиза – бир хил ихтисосликдаги, 
комплекс экспертиза эса турли ихтисосликдаги икки ѐки ундан 
ортиқ суд экспертлари томонидан ўтказилади. 
Қўшимча, қайта, комиссиявий ѐки комплекс экспертизалар 
фақат ИПК ва Қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлган 
тақдирда тайинланади ва бошқа асослар бўйича бундай 
экспертизаларни тайинлашга йўл қўйилмайди. 
Эксперт хулосаси судга ѐзма шаклда тақдим этилади ва у иш 
ҳужжатларига қўшиб қўйилади. Суд эксперти хулосасининг 
мазмуни ва шакли бўйича қўйиладиган талаблар белгиланган. Агар 
суд экспертининг хулосаси ушбу талабларга риоя қилинмаган 
ҳолда тузилган бўлса, суд ушбу хулосани ишнинг ҳолатларини 
тасдиқлайдиган ҳужжат сифатида қабул қилмайди. Шу билан бирга 
суд эксперт (суд экспертлари комиссияси)дан хулосани қонун 
талабларига мос ҳолда расмийлаштиришни талаб қилишга ҳақли. 
Агар 
эксперт 
хулосасини 
баҳолашда 
шахсларнинг
хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари (имзо ѐки ҳужжатларнинг 
қалбакилаштирилиши ва ҳ.к.) мавжудлиги аниқланса, суд 


142 
ИПК 200-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ жиноят ишини 
қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли 
материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хусусий ажрим 
юбориши керак. Хусусий ажримга экспертиза хулосасининг асл 
нусхаси илова қилинади, хулосанинг кўчирма нусхаси эса 
иқтисодий иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади. 
ИПК 56-моддасининг учинчи қисмига кўра, суд эксперти 
(суд экспертлари комиссияси вакиллари) била туриб нотўғри 
хулоса берганлиги учун жиноий жавобгар бўлади. Шу муносабат 
билан суд эксперти (суд экспертлари комиссияси вакиллари) 
жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилади ва бу ҳақда 
суднинг экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажримида кўрсатилади. 
Эксперт хулосаси тушунарли бўлмаган тақдирда, ўзи ўтказган 
экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши, ўзи берган хулосани 
тушунтириши, қўшимча саволларга жавоб бериши учун суд 
экспертни суд мажлисига чақиришга ҳақли. 
ИПК 74-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ ҳеч қандай 
далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд 
эксперти хулосаси суд томонидан бошқа далиллар билан бир 
қаторда, ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текширишга асосланган ўз 
ички ишончи бўйича баҳоланади. 
Эксперт хулосасини баҳолашда суд эксперти (суд 
экспертлари комиссияси вакиллари)нинг малакаси, тарафларнинг 
манфаатларига риоя қилинганлиги, тадқиқотда қўлланилган 
усулларнинг ишончлилиги, суд томонидан қўйилган саволларга 
берилган жавобларнинг асослантирилганлиги ҳисобга олиниши 
лозим. Экспертнинг хулосаси ноаниқ бўлган, шунингдек у 
тахминларга асосланган тақдирда, хулоса суд томонидан далил 
сифатида баҳоланиши мумкин эмас. Бундай ҳолда суд ҳал қилув 
қарори (қарор, ажрим)да хулосанинг далил сифатида қабул 
қилмаганлиги сабабларини асослаб бериши шарт. Илгари кўрилган 
бошқа иш бўйича берилган экспертиза хулосаси кўриб чиқилаѐтган 
иш бўйича экспертиза хулосаси сифатида тан олинмайди. Лекин 
экспертиза хулосаси кўрилаѐтган ишга бевосита алоқадор бўлса, у 
бошқа далиллар билан бир қаторда далил сифатида баҳоланиши 
мумкин. Экспертиза қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда 
ўтказилиши лозим. 
Экспертизани ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд 


143 
экспертизаси маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига юкланган 
тақдирда экспертизани ўтказиш муддатлари унинг мураккаблиги ва 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўттиз кун ичида белгиланади. 
Экспертизанинг ҳажми ва мураккаблиги, шунингдек суд 
экспертининг иш ҳажмидан келиб чиқиб экспертиза ўтказишнинг 
қуйидаги муддатлари белгиланиши мумкин: 
кам объектли ва мураккаб бўлмаган текширув ўтказишга 
доир материаллар бўйича — ўн кунгача; 
кўп объектли ѐки мураккаб текширувлар ўтказишга доир 
материаллар бўйича — йигирма кунгача; 
кўп объектли ва мураккаб текширувлар ўтказишга доир 
материаллар бўйича — ўттиз кунгача бўлган муддат белгиланиши 
мумкин. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling