Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР: 
 
1. Далиллар тушунчаси ва уларнинг турлари ва уларни 
таъминлаш чоралари доирасини таҳлил қилинг. 
2. Далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва текшириш 
ҳамда далилларнинг мақбуллигини аниқланг. 
3. Исботлаш ва исботлаш воситаларига йўл қўйилиши 
қоидасини мисоллар асосида тушунтиринг. 
4. Исбот қилишдан озод қилинадиган ҳолатлар тушунчаси ва 
унинг ўзига хос хусусиятларини мисоллар асосида тушунтиринг. 
 
 
КАЗУСЛАР 
 
1-казус 
TAG‖ қўшма корхонаси иқтисодий судга даъво билан мурожаат 
қилиб, масъулияти чекланган жамият шаклидаги ―KRANTAS‖ қўшма 
корхонаси ҳисобидан 89.753.000 сўм асосий қарз, 45.681.000 сўм пеня, 
11.000.000 сўм ижара тўловини ундиришни сўраган. 
Даъвогар давлат божи тўловидан озод қилиш ҳақида илтимоснома 
тақдим этган бўлиб, даъво аризасига ЎзР ТИФ Миллий банки 
томонидан даъвогарнинг 2020 йил 25 май ҳолатига тегишли ҳисоб 
рақамида пул маблағлари мавжуд эмаслиги ҳақидаги 25.05.2020 йилдаги 
МБ-5813/06-сонли маълумотномасини илова қилган. Даъво аризаси 
судга даъвогар томонидан 5.06.2020 йилда тақдим этилганлиги сабабли, 
хизмат кўрсатувчи банкнинг 25.05.2020 йил ҳолатига даъвогарнинг пул 
маблағи мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномаси даъво тақдим 
этилган вақтда пул маблағлари мавжуд эмаслигини тасдиқламайди. 


145 
Шунга кўра, суд даъвогар пул маблағлари мавжуд эмаслиги 
ҳақидаги важларини этарли даражада исботловчи далилларни тақдим 
этмаганлиги сабабли, даъвогарнинг давлат божи тўловидан озод этиш 
ҳақидаги илтимосномаси рад этилган. 
 
 
Савол: Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг? Даъвогар томонидан 
қандай исботловчи далиллар тақдим этилиши лозим? 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling