Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Исботлашдан озод қилиш асослари. Ёзма далиллар


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Исботлашдан озод қилиш асослари. Ёзма далиллар. 
Ашѐвий далиллар. Экспертиза. Такрорий ва қўшимча 


134 
экспертиза. Комиссиявий экспертиза. Комплекс экспертиза. 
 
Ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб 
топилган ҳолатлари исботланмайди. Иқтисодий суднинг илгари 
кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан 
аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаѐтган 
бошқа ишни кўраѐтганида янгидан исбот қилинмайди. Агар 
келишув битимининг тарафи, келишув битими суд томонидан 
тасдиқлангандан сўнг келишув битими шартларини қайта кўриб 
чиқишга ва (ѐки) келишув битимини ижро этишдан бош тортишга 
қаратилган даъво билан мурожаат қилса, суд ИПК 173-
моддасининг иккинчи қисмини қўллаб, бундай талабларни 
қаноатлантиришни рад этиши лозим.
Эътибор беринг!
Демак, иқтисодий процессида айрим 
ҳолларда 
ишда 
иштирок 
этувчи 
шахсларни 
исботлаш 
мажбуриятидан озод этадиган ҳолатлари мавжуд бўлиб, улар 
иккига:
а) ҳаммага маълум деб топилган ҳолатларга;
б) аввалдан аниқланган фактларга бўлинади. 
 
Ҳаммага маълум бўлган факт – тарафларга, ишда иштирок 
этувчи бошқа шахслар ва судяларнинг ўзига маълум бўлган 
маълумотлар тушунилади. Бундай факт ҳаммага маълум 
бўлганлиги сабабли, уни исботлаш шарт эмас, бироқ тарафлар ва 
ишда иштирок этувчи бошқа шахсларни тегишли фактларни 
исботлашдан озод этиш учун, суд уни ҳаммага маълум ҳолат деб 
эътироф этиши лозим. Фактнинг ҳаммага маълумлик даражаси 
турлича бўлиши мумкин, яъни маълумотларнинг тарқалганлик 
кўламига кўра, мамлакат ҳудудидан ташқарига чиқиши ѐки 
маҳаллий характерга эга бўлиб, иш кўрилаѐтган маълум бир вилоят 
ѐки туман ҳудуди билан чекланиши мумкин. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling