Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

ишлар киради. 
Эътибор беринг!
 
Пул мажбуриятларини бажармаганлиги 
муносабати билан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза 
билан иқтисодий судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздор, кредитор ва 
прокурор эга. 
Қарздор ва кредитор банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги 
аризада қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга ѐхуд тугатишга доир 
таомилларни қўллаш зарурлигини кўрсатиши мумкин. Мажбурий 
тўловлар бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги муносабати билан 
қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан 
иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига қарздор, прокурор, давлат 
солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида давлат улуши 
бўлган ва (ѐки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси 
олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан банкротлик 
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи ва унинг ҳудудий органлари 
эга.
Қарздорнинг 
пул 
мажбуриятлари 
бўйича 
кредиторлар 
талабларини қаноатлантиришга ва (ѐки) мажбурий тўловлар бўйича ўз 
мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги: 

агар тегишли мажбуриятлар ва (ѐки) тўлов мажбуриятлари 
юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан 
бажарилмаган бўлса, қарздор шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда 
унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида 
бажарилмаган бўлса; 


72 

агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар базавий 
ҳисоблаш миқдорининг камида уч юз бараварини ташкил этса, қарздор 
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхонага 
нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг камида беш минг бараварини 
ташкил этса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга ѐки якка тартибдаги 
тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан эса базавий 
ҳисоблаш миқдорининг камида йигирма бараварини ташкил этса, 
қарздорнинг банкротлик аломатлари ҳисобланади.
Ушбу аломатлар мавжуд бўлганда, қарздор банкротлик тўғрисида 
иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилишга 
ҳақли. 
Қарздор 
юридик 
шахс 
қарздор 
муассисларининг 
(иштирокчиларининг) ѐки қарздор мол-мулки эгасининг қарори ѐхуд 
қарздор мол-мулкининг эгаси томонидан вакил қилинган органнинг 
қарори асосида банкротлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза 
билан иқтисодий судга мурожаат қилади. 
Қарздорнинг аризаси билан қуйидаги ҳолларда қарздорнинг 
раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор ѐки якка тартибдаги 
тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс иқтисодий судга 
мурожаат этиши шарт: 

бир ѐки бир нечта кредиторларнинг талабларини қондириш 
қарздорнинг бошқа кредиторлар олдидаги пул мажбуриятларини ва 
(ѐки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда 
бажаришини имконсиз қилиб қўйишга олиб келадиган бўлса; 

қарздорнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ қарздорни 
тугатиш тўғрисида қарор қабул қилишга ваколатли бўлган қарздор 
юридик шахс органи томонидан қарздорнинг аризаси билан иқтисодий 
судга мурожаат этиш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса; 


73 

қарздор унитар корхона мол-мулкининг эгаси ваколат берган 
орган томонидан қарздорнинг аризаси билан иқтисодий судга мурожаат 
этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса; 

ундирув қарздорнинг мол-мулкига қаратилганда бундай 
ундирув қарздорнинг хўжалик фаолиятини имконсиз қилиб қўяди деб 
ҳисоблашга асослар бўлса. 
Тугатиш 
комиссияси 
(тугатувчи), 
агар 
юридик 
шахс 
тугатилаѐтганда кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондириш 
имконсизлиги аниқланган бўлса, қарздорнинг аризаси билан иқтисодий 
судга мурожаат этиши шарт. Қарздорнинг, тугатиш комиссиясининг ѐки 
тугатувчининг аризаси ушбу модданинг биринчи ва иккинчи 
қисмларида назарда тутилган ҳолатлар юзага келган пайтдан эътиборан 
бир ойдан кечиктирмай иқтисодий судга юборилиши керак. Банкротлик 
тўғрисидаги судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг 
(органнинг) аризаси асосида қарздор давлат рўйхатидан ўтган ердаги 
иқтисодий суд томонидан қўзғатилади. Қарздорни банкрот деб топиш 
тўғрисидаги аризани қабул қилиш ва банкротлик тўғрисидаги ишни 
қўзғатиш ѐки аризани қабул қилишни рад этиш ѐхуд қайтариш 
тўғрисидаги масалани судья ариза тушган пайтдан эътиборан беш 
кундан кечиктирмай ҳал этади. Судья қарздорни банкрот деб топиш 
тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал 
кодексининг 25 ва 27-моддалари талабларига мувофиқ ва Ўзбекистон 
Республикасининг ―Банкротлик тўғрисида‖ги қонун талабларига риоя 
этилган ҳолда берилган аризани ўз иш юритишига қабул қилади. Судья 
қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритишига 
қабул қилар экан, кузатувни жорий этиш ва муваққат бошқарувчини 
тайинлаш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин. Иқтисодий суднинг 
қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ва 
банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш ҳақидаги ажрими иқтисодий 
суд томонидан давлат солиқ хизмати органларига ва бошқа ваколатли 


74 
органларга, қарздор жойлашган ердаги (яшаш жойидаги) давлат 
ижрочисига юборилади. Қарздор юридик шахснинг ўзига нисбатан 
банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ажримнинг нусхасини 
ўзининг ваколатхоналари ва филиаллари жойлашган ердаги шундай 
шахсларга (органларга) юбориш мажбурияти унинг ўзига юклатилади. 
Судья қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қонун 
талабларга мувофиқ бўлмаса, қабул қилишни рад этади ва аризани 
қайтаради. Ариза қонун талабларига мувофиқ бўлса, судья қарздорни 
банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза тушган кундан эътиборан ўн 
кундан кечиктирмай кузатувни жорий этиш ҳақидаги масалани ҳал 
қилади.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling