Суд мажлиси баённомаси


Download 36.21 Kb.
bet1/2
Sana04.11.2023
Hajmi36.21 Kb.
#1748261
  1   2
Bog'liq
Э.Хидиров



СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ


2023 йил октябрь ойининг 11 куни Нурафшон туманлараро маъмурий суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Ш.Фозиловнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ҳ.Нурмаматовнинг котиблигида, аризачи Хидиров Элдор Эркиновичнинг жавобгар Мажбурий ижро бюроси Бекобод туман филиалига нисбатан мансабдор шахсларнинг ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳақида берган аризаси (шикояти)га асосан қўзғатилган 5-1101-2306/1376-сонли маъмурий ишни кўришга киришди.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилди ва қандай иш кўрилиши ҳақида маълум қилди.
Раислик этувчи суд мажлисига кимлар келганлигини аниқлаш мақсадида суд мажлиси котибига сўз берди.
Суд мажлиси котиби тарафлардан аризачи ва унинг вакили Н.Фозилжоновлар келганлиги ҳақида маълумот берди.
Раислик қилувчи аризачи Э.Хидировнинг шахсини аниқлади.


Хидиров Элдор Эркинович, 19.12.1982 йилда Тошкент вилоятида туғилганман, миллатим ўзбек, маълумотим ўрта, Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман, Тошкент вилояти, Бекобод тумани, Улуғбек, Ф/У, Қўрғон МФЙ, Тонг уўчаси, 64-уйда яшайман Тел:94-929-05-10
Аризачининг шахси бўйича саволлар бўлмади.
Раислик қилувчи аризачи вакили Н.Фозилжоновнинг шахсини аниқлади.


Фозилжонов Нодир Фозилжон ўғли, 10.04.1985 йилда Тошкент вилоятида туғилганман, миллатим ўзбек, маълумотим ўрта, Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман, Тошкент вилояти, Бекобод тумани, Улуғбек Ф/У, Қўрғон МФЙ, Тонг уўчаси, 64-уйда яшайман.
Аризачи вакилининг шахси бўйича саволлар бўлмади.
Расилик қилувчи тарафларга ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди.
Тарафлар ўзларининг процессуалл ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунганлигини билдирди.
Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилди ва раддия келтириш тартибини тушунтирди.
Суд таркибига ишда иштирок этувчилардан раддиялар берилмади.
Раислик қилувчи суднинг тайёрлов қисмига қўшимча ва илтимосномалар бор йўқлигини сўради.
Қўшимча в илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи аризачига тушунтириш бериш учун таклиф қилди.
Аризачи Э.Хидировнинг тушунтириши:
Мен ўзимга тегишли “Собалт” русумли автомашинамга газ ёқилғисини қўйдим ва уни рўйхатдан ўтказиш учун автомобилнинг техник паспортини ўзгартириш учун ИИБга мурожаат қилдим. Автомашинам текширилганида автомашинага таъқиқ қўйилганлиги ҳақида билдим.
Мен алимент тўловларини ўз вақтида амалга оширганман. Давлат ижрочиси томонидан автомобилга таъқиқ солиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган вақтда ундирувчидан қарздорлигим мавжуд бўлмаган.
Бошқа саволлар бўлмади.
Раислик қилувчи иш бўйича жавобгар вакилини жалб қилиш учун суд мажлисини кейинга қолдириш ҳақида ажрим қилди ва суд мажлиси 2023 йил 18 октябрь куни соат 10-00га қолдирилди.
Суд мажлиси 2023 йил 18 октябрь куни шу таркибда давом эттиилди.
Раислик этувчи суд мажлисига кимлар келганлигини аниқлаш мақсадида суд мажлиси котибига сўз берди.
Суд мажлиси котиби тарафлардан аризачи ва унинг вакили Н.Фозилжоновлар келганлиги ҳамда жавобгар вакили Ж.Ускенбоев ЖИБ Бекобод туман суди биносидан видеоконференцалоқа шаклда иштирок этаётганлиги ҳақида маълумот берди.
Раислик қилувчи жавобгар вакили Ж.Ускенбоевнинг шахсини аниқлади.



Download 36.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling