Суд мажлиси баённомаси
Ускенбоев Жавобҳир Шавкат ўғли
Download 36.21 Kb.
|
1 2
Bog'liqЭ.Хидиров
- Bu sahifa navigatsiya:
- Раислик қилувчи: Ш.Фозилов Суд мажлиси котиби: Ҳ.Нурмаматов
Ускенбоев Жавобҳир Шавкат ўғли, 28.11.1999 йилда Тошкент вилоятида туғилганман, миллатим ўзбек, маълумотим ўрта, Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман, МИБ Бекобод туман бўлими давлат ижрочисиман, Тошкент вилояти, Бекобод тумани, Ойбек, Ф/У, Саврак МФЙ, Ифорли кўчаси, 33-уйда яшайман.
Жавобгар вакилининг шахси бўйича саволлар бўлмади. Расилик қилувчи тарафларга ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди. Тарафлар ўзларининг процессуалл ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунганлигини билдирди. Раислик қилувчи жавобгар вакилига тушунтириш бериш учун таклиф қилди: Жавобгар вакилининг тушунтириши: Аризачининг алимент тўловлари бўйича ижро иши маавжуд. Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш” тўғрисидаги қонуннинг 23-моддаси 6 бандига асосан қарздорнинг мулкига таъқиқ қўйилган. 2013 йил 5 июлда таъқиқ қўйилган. Алимент тўхтатилганлиги ҳолати бўлмаган. Автоматик тарзда таъқиқ қўйилган. Инсон омили аралашмаган ҳолда таъқиқ қўйилади. Раислик қилувчининг саволига жавобгар вакилининг жавоби: -Чиқиш ҳуқуқларини чеклаш ҳақида таъқиқ қўйилган. -Аризачи вакили Н.Фозилжоновнинг саволига жавобгар вакили Ж.Ускенбоевнинг жавоби: -Электрон имзони териш учун иш юритишга қабул қилиш қилинганда автоматик тарзда қарор қабул қилади. -Базани ўзи имзолаб ўзи қарорни чиқаради. -Қўзғатиш қарор далолатномаси судга тақдим қилинган. -Сақлаш учун Э.Хидировга топширилган деб ёзилган, бу автомашина Э.Хидировнинг ўзида турганлиги учун бошқа далолатнома қилинмаган. -Суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонуннинг 51-моддаси 1-қисмига зид равишда қабул қилинган деб мурожаат қилинса биз судга мурожаат қилинг деб тушунтирамиз. Биз ўзимизнинг қарорни ўзимиз бекор қила олмаймиз. -Давлат ижрочиси қарори юқори турувчи томонидан ҳам базадаги қарорни бекор қила олмайди. Вилоят ҳам бекор қила олмайди. -Фақат суд буйруғи бекор қилиниши ёки ундирувчи ундирувдан воз кечганда бекор қилинади. Раислик қилувчининг саволига аризачи Э.Хидировнинг жавоби: -9400 рақами билан тугайдиган телефон рақами ҳозирги турмуш ўртоғимга тегишли. -8200 билан тугайдиган телефон рақам менга тегишли. -4502-рақамни аввал ишлатганман. 2021 2022 йилларда иштлатган бўлишим мумкин. 2021 йил ноябрда 4502 билан тугайдиган телефон рақамига 4600 мингдан кўпроқ қарздорлик борлиги тўғрисида хабар келган. Кейин мен Мажбурий ижро бюроси Бекобод туман бўлимига бориб квитанцияларни тақдим қилиб қарздорлик йўқлигини исботлаганман. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 808-сонли қарорига асосан бирданига алимент қарзларини тўлаш учун келишув бўйича МИБга мурожаат қилмаганман. Раислик қилувчининг саволига жавобгар вакилининг жавоби: Мажбурий ижро бюроси Бекобод туман бўлимига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 808-сонли қарорига асосан бирданига алимент қарзларини тўлаш бўйича мурожаат қилинмаган. Саволлар бўлмади. Раислик қилувчи иш бўйича қўшимчалар бор-йўқлигини сўради. Қўшимча ва илтимосномалар бўлмади. Раислик этувчи суд мухокамасини тугатиб суд музокарасига ўтди. Аризачи Э.Хидировнинг музокара сўзи. Бизнинг даъво талабимизни қаноатлнатириб беришингизни сўрайман. Аризачи вакили Н.Фозилжоновнинг музокара сўзи. Бизнинг даъво талабимизни қаноатлнатириб беришингизни сўрайман. Жавобгар вакили Ж.Ускенбаевнинг музокара сўзи: Давлат ижрочисининг қарори ноқонуний эмас. Қонуний чора кўришингизни сўрайман. Раислик қилувчи ишга тааллуқли барча ҳолатлар муҳокама қилиб бўлинганлигини, ишни текшириш тугаганлигини эълон қилди. Суд қарор қабул қилиш учун алохида хонага кирди ва у ердан қайтиб чиқиб, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини ва хусусий ажримни ўқиб эшиттирди. Ҳал қилув қарори юзасидан шикоят ёки протест келтириш ҳамда суд мажлиси баённомаси билан танишиш тартибини ва муддатини тушунтирди. Суд мажлиси ёпиқ деб эълон қилинди. Раислик қилувчи: Ш.Фозилов Суд мажлиси котиби: Ҳ.Нурмаматов Download 36.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling