Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадлари ва харажатлари таҳлили (январь-октябрь) Давлат бюджети даромадлари
Download 0.69 Mb. Pdf ko'rish
|
1.
Бевосита солиқлар 31385,0 7,7 33,2 1.1 Фойда солиғи 19442,8 4,8 20,6 1.2 Айланмадан солиқ 981,4 0,2 1,0 1.3 Жисмоний шахслардан оли- надиган даромад солиғи 10960,8 2,7 11,6 2. Билвосита солиқлар 33113,2 8,1 35,1 2.1 Қўшилган қиймат солиғи 22318,8 5,5 23,6 2.2 Акциз солиғи 8587,8 2,1 9,1 2.3 Божхона божи 2206,6 0,5 2,3 3. Ресурс тўловлари ва мулк со- лиғи 15272,4 3,7 16,2 3.1 Мулк солиғи 1407,7 0,3 1,5 3.2 Ер солиғи 1640,1 0,4 1,7 3.3 Ер ости бойликларидан фойда- ланганлик учун солиқ 11974,2 2,9 12,7 3.4 Сув ресурсларидан фойдалан- ганлик учун солиқ 250,5 0,1 0,3 4. Бошқа даромадлар 14682,3 3,6 15,5 2 Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадларининг асосий қисми солиқ ва божхона тушумлари ҳисобига шаклланди. Шунингдек, давлат бюджети даромадларида солиқдан ташқари тушадиган даромадларнинг улуши ҳам кўпаймоқда, бу энг аввало давлат улуши бўйича дивидендлар тушумларнинг ошиши билан боғлиқдир. 2020 йил январь-сентябрь ҳолатига кўра, давлат бюджетида солиқ бўйича тушумлар 77 564 млрд. сўмни ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 15 %га ошди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадлари қуйидаги солиқлар ҳисобига шаклланди: қўшилган қиймат солиғи – 22 318,8 млрд. сўм (жами даромадларнинг 23,6 %); фойда солиғи – 19 442,8 млрд. сўм (20,6%); жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 10 960,8 млрд. сўм (11,6 %); ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ – 11 974,2 млрд. сўм (12,7 %); акциз солиғи – 8 587,8 млрд. сўм (9,1 %); ер солиғи - 1,640.1 млрд. сўм (1.7 %); мулк солиғи – 1,407.7 млрд. сўм (1.5 %); айланмадан солиқ – 981.4 млрд. сўм (1.0 %); сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ – 250.5 млрд. сўм (0.3 %). Ушбу солиқ тушумларини шаклланишида йирик солиқ тўловчилар улуши юқори ўринни эгаллаб, улар ҳисобига давлат бюджетига тушадиган барча солиқ даромадларнинг 66,3 фоизи тўғри келди. Бу эса қарийб 48,2 трлн. сўм солиқ тушумларини келиб тушганидан далолат беради. Божхона тўловлари бўйича тушум жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробарга ўсиб (4,9 трлн. сўмга), 16,2 трлн. сўмга етди. Бунда божхона тушумлари қуйидагича тақсимланади: қўшилган қиймат солиғидан - 13 трлн. сўм (2019 йилнинг мос даврига нисбатан 46,9 %га ўсган); божхона божидан - 2,2 трлн. сўм (44,7 %га ўсган); акциз солиғидан - 0,6 трлн. сўм (24,7 %га ўсган). Ҳисобот даврида давлат бюджетининг бошқа даромадлари 14682,3 млрд. сўмни (жами давлат бюджети даромадларининг 15,5 %и) ташкил қилди ёки бошқача қилиб айтганда, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан (9823,5 млрд.сўм) нисбатан 49,5 % га ўсди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling