Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси


Download 44.39 Kb.
bet1/7
Sana04.05.2023
Hajmi44.39 Kb.
#1423865
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 GTQ301 минерал хом ашёни ўр лаборатория усуллари 1 3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси


ГЕОЛОГИЯ ФАНЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ







ТАСДИҚЛАЙМАН”
Геология фанлари университети ўқув ишлари бўйича проректор

_____________Р.А. Холматов


2022 йил “___”___________





МИНЕРАЛ ХОМ АШЁНИ ЎРГАНИШДА
ЛАБОРАТОРИЯ УСУЛЛАРИ
ФАНИНИНГ ЎҚУВ ДАСТУРИ



Билим соҳаси:

300 000 - Ишлаб чиқариш-техник соҳа



Таълим соҳаси:

310 000 - Муҳандислик иши



Таълим йўналиши:

5314900-Геологик тасвирлаш, фойдали қазилма конларини излаш ва қидириш









Тошкент-2022ъ



Фан/модуль коди
GTQ301-GTQ304

Ўқув йили
2022-2023

Семестр
5-6

ECTS - Кредитлар
8

Фан/модуль тури
Мажбурий

Таълим тили
Ўзбек

Ҳафтадаги дарс соатлари
4

1.

Фаннинг номи

Аудитория машғулотлари (соат)

Мустақил таълим (соат)

Жами юклама
(соат)

Минерал хом ашёни ўрганишда лаборатория усуллари

120


120


240


2.

I. Фаннинг мазмуни



Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларни минерал, тоғ жинси ва маъданларни тадқиқ қилишнинг кенг тарқалган ва замонавий усуллари билан таништириш, тадқиқот усулларининг қўлланилиш соҳалари ва улардан олинган маълумотларни таҳлил қилиш асосларини ўргатишдан иборат
Фаннинг вазифаси – минераллар ва тоғ жинсларини тадқиқ қилишнинг лаборатория усуллари, уларнинг қўлланилиш соҳалари ва маълумотдорлиги ҳақида тушунча, физика-кимёвий, (оптик, рентгенографик, термик,микрозонд, электрон микроскоплаш ва б.) тадқиқ усуллари натижаларини таҳлил қилиш бўйича магистрларда кўникмалар ҳосил қилиш, оптик тадқиқ қилиш усулларини ва оптик микроскопларда ишлашни ўргатиш ва минераллар, тоғ жинслари ва маъданлдарни тадқиқ қилишнинг лаборатория усуллари натижаларини таҳлил қилиш ва улардан мақсадли фойдалиниш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.



II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1-мавзу. Фойдали қазилма ва тоғ жинсларини тадқиқ қилишнинг лаборатория усуллари курсининг асосий мақсади ва вазифлари. Асосий тушунчалар.
Фаннинг асосий мақсад ва вазифалари ёритиб берилади. Минераллар, тоғ жинслари ва маъданларни тадқиқ қилишнинг лаборатория усуллари, уларнинг турлари, қўлланиш соҳалари, имкониятлари ҳақида умумий маълумотлар бериш. Оптик, физик, кимёвий ва аралаш турдаги лаборатория тадқиқотларини ҳақида, улар афзалликлари ва камчиликлари ҳақида тушунчга эга бўлиш. Фан доирасида кўп дуч келинадиган тушунча ва терминларни ўрганиш.
2-мавзу. Минераллар, тоғ жинслари ва маъданларнинг физик хусусиятлари. Бунда талабаларга тоғ жинслари, маъданлар ва минералларни тадқиқ қилишда уларнинг турли хусусиятларининг, жумладан физик, оптик, кимёвий хусусиятларининг аҳамияти ҳақида тушунча берилади.
3-мавзу. Минераллар, тоғ жинслари ва маъданларнинг механик хусусиятлари. Бунда талабаларга тоғ жинслари, маъданлар ва минералларни тадқиқ қилишда уларнинг турли хусусиятларининг, жумладан физик, оптик, кимёвий хусусиятларининг аҳамияти ҳақида тушунча берилади.

Download 44.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling