Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси
Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
СУОТ uz
Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини
хавфсизлигини таъминлаш 42. Ишлаб чиқариш бинолари ва ишоотларини қурилиши ва реконструкция қилиниши уларни тури, вазифаси ва хизмат муддатидан келиб чиққан ҳолда намунавий (бир хилдаги) ва якка тартибдаги лойиҳалар бўйича (устахоналар, гаражлар, лабораториялар, қозонхоналар, портлатувчи материаллар, радиоактив моддалари, кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар ва бошқалар), вақтинчалик бинолар ва иншоотлар эса геология-қидирув лойиҳаларига (шахта, штолняларнинг ер устидаги комплекси, дала гил заводлари ва бошқалар), техник шартлар (бурғилаш ускуналари бинолари) ёки бошқа техник ҳужжатлар (нокапитал характерга эга бўлган ёрдамчи иншоотлар учун планлар, эскизлар, ҳисоблар ва ҳ.к.)га мувофиқ амалга оширилиши лозим. 43. Қурилиши битган ва қайта таъмирланган бино ва иншоотлар белгиланган тартибда давлат ёки идоравий комиссияларнинг далолатномаси асосида фойдаланишга қабул қилинади, мақсадига ҳамда қурилиш, санитария ва ёнғинга қарши меъёрларига мувофиқ эксплуатация қилинади. 44. Олдини олиш таъмирлаш режаси графигида назарда тутилган муддатларда бино ва 10 иншоотларнинг капитал ва оддий таъмирлаш ишлари амалга оширилиши лозим. 45. Дала геология-қидирув объектларининг бино ва иншоотлари сув тошқини, кўчки, сурилма, сел, тош қулаши хавфи таъсири эҳтимолидан ҳоли жойларда қурилиши (кўчирилиши, йиғилиши) лозим. 46. Ишлаб чиқариш бино ва иншоотларининг бутунлигича ёки уларнинг алоҳида конструкцияларини яроқли ҳолатини ҳамда улардан тўғри фойдаланишини идоравий назорати ташкилотларнинг объектларида меҳнат шароитларини хавфсизлиги ва назоратини таъминлаш ишлари билан бир вақтда олиб борилади. 47. Бино ва иншоотлар ҳолатини, навбатдан ташқари текшириш табиий ҳодисалар (ер қимирлаши, довуллар, шаррос-жала ва бошқалар) содир бўлганда ёки улар йиғилган ҳолда (кўчма объектлар) бошқа жойларга кўчирилганда ўтказилиши лозим. 48. Технологик ёки табиий ҳодисалар таъсирида бино ва иншоотларни яхлитлиги ёки уларнинг алоҳида конструкция ва элементларини бузилиши аниқланган ҳолатларда ҳамда норматив хизмат муддати ўтганда объектни техник экспертизадан ўтказиш керак ва бундан кейинги эксплуатацияси фақат комиссиянинг ижобий хулосаси бўлгандагина амалга оширилади. 3.8. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling