Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси
Меҳнатнинг санитария-гигиеник шароитларини
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
СУОТ uz
Меҳнатнинг санитария-гигиеник шароитларини
меъёрлаштириш 57. Иш ўринларида меҳнатнинг санитария-гигиеник шароитлари МҲСТ (меҳнат хавфсизлиги стандартлар тизими), қурилишни меъёр ва қоидалари, санитария меъёрлари, стандартлари, хавфсизлик қоидалари талабларига жавоб бериши керак. Меҳнатнинг нормал санитария-гигиеник шароитлари куйидагилар ҳисобига яратилади ва сақлаб турилади: - ишлаб чиқариш, маиший, маъмурий биноларни, хоналарини лойиҳалашда ҳар бир ходимни ва ҳар бир иш ўрнини зарурий ҳажмий майдон ва хона билан таъминлаш борасида курилиш ва санитария меъёрларига амал қилиш; - ёпиқ хоналардаги меҳнат объектларини иш ўринларида нормал микроиқлим даражасини яратиш, иссиқлик билан таъминлаш ва сунъий иқлим ташкил қилувчи тизимлар (асбоблар) билан таъминлаш; - иш ўринларида қурама (зарурият бўлганда шу жойнинг ўзига), бажарилаётган ишларнинг аниқ даражасига мос келадиган ёритиш мосламаларини ўрнатиш; - ер ости иншоотларинида, лабораторияларда, тош майдалаш хоналарида, қозонхона қурилмаларида, пайвандлаш, аккумулятор, бўяш ва транспортни таъмирлаш ва бошқариш бўйича бошқа цеҳларда, зарарли газлар ва чанг чиқарадиган, ёғочга ишлов бериш ва бошқа иш участкаларида чанг ва газларни санитария даражасини таъминлаш бўйича техник, технологик воситалар ва ташкилий тадбирларни комплекс қўллаш; - иш ўринларида чангланиш, газланиш, нурланиш, шовқин ва вибрация даражалари юқори бўлган ва уларни санитария меъёрларига мавжуд техник воситалар билан келтириб бўлмаган ҳолларда коллектив ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш; - радиоактив моддаларни ва ион тарқатувчи манбаларни сақлаш, ишлатиш ва ташишда Ўзбекистон Республикасининг «Радиация хавфсизлиги» ва «Радиация хавфсизлигини санитария меъёрлари ва қоидалари» Қонунни талабларига амал қилиш, ноқулай радиацион- экологик муҳитли иш участкаларида ҳимоя тадбирларини бажариш; - меҳнат муҳофазаси бўйича ташкилий-техник тадбирларининг меҳнатни санитария- гигиена шароитларини тартибга солиш, жумладан, иш ўринларидаги шовқин, вибрация, 12 газланиш, ёритиш, микроиқлим ва бошқа санитария-гигиена кўрсаткичларини норматив даражасига етказиш; - МХСТ (меҳнат хавфсизлиги стандартлар тизими) стандартлари, ТШ (техник шартлар) ва санитария-гигиена кўрсаткичлари бўйича қоидалар талабларига жавоб бермайдиган иш ўринларини, ишлаб чиқаришни технологик жараёнларини тугатиш, асбоб- ускуналарни эксплуатациядан чиқариш; - ишлаб чиқариш, маъмурий ва маиший хоналарни ва ҳудудларни мунтазам равишда тозалашни ва йиғиштиришни ташкил этиш; - иш ўринлари ва хоналарни тўғри жойлаштириш, жиҳозлаш ва дид билан безатиш; - зарарли, оғир меҳнат шароитларида ишловчиларни ҳисобга олиш, шу жумладан аёлларни, зарарли меҳнат шароитлари учун имтиёз ва компенсацияларни тўғри тайинлаш; - ишлаб чиқаришнинг санитария-гигиена ҳолатини мунтазам равишда (қоидаларда назарда тутилган ҳолларда доимо) назоратини ташкил этиш; 58. Ишловчиларга хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсири эҳтимоли мавжуд иш объектлари ва участкаларида камида 5 йилда бир марта корхоналар иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича Республика Меҳнат вазирлигининг «Меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича шаҳодатлаш Услубиёти» га мувофиқ шаҳодатлашни ўтказишлари ва унинг натижалари асосида «Корхонада меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш тадбирлари режаси» ни ишлаб чиқишлари ва амалга оширишлари лозим. 59. Ишлаб чиқаришда янги технология жорий қилинганида, иш участкаларига қўшимча ускуна ва аппаратура ўрнатилганда, ишлаб чиқариш кенгайтирилганда (ер ости тоғ ишлари ривожлантирилганда) , шамоллатиш тизимлари ўзгарганда ва реконструкция қилинганда ташкилотларда зарарли ишлаб чиқариш омиллари даражалари асбоблар ёрдамида қайтадан ўлчови ўтказилиши керак. 60. Иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича шаҳодатлаш, ишлаб чиқаришнинг санитария-гигиена аҳволини бошқа хил асбоблар ёрдамида даврий назоратини ўтказиш учун тегишли текширишларни бажаришга рухсатномаси бўлган ихтисослаштирилган ташкилотлар (лабораториялар), ҳарбийлаштирилган тоғ-қутқарув қисмлари ХТҚҚ (ер ости иншоотлари атмосферасини назорати учун) жалб этилиши лозим. 61. Радиоактив моддалар ва ион тарқатиш манбалари ёрдамида иш олиб борилганда доимий радиация экология назоратини ташкил этиш Давгеолқўмнинг радиация хавфсизлиги хизмати, ташкилотларнинг шунга ўхшаш хизматлари ҳамда санэпидемназорат органлари орқали таъминланади. 62. Фаолият кўрсатаётган ер ости иншоотларида ҳавонинг сифат таркибини экспресс назорати учун керакли аппаратура ва асбоблар билан жиҳозланган чанг-шамоллатиш хизматлари тузилиши лозим. 3.10. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling