Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси


Ишловчиларни шахсий ҳимоя воситалари


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/50
Sana22.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1647386
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   50
Bog'liq
СУОТ uz

Ишловчиларни шахсий ҳимоя воситалари 
билан таъминлаш 
65. 
Ишчи муҳитни кирланиш ва зарарли ҳамда хавфли омиллар таъсиридан ҳимоя 
қилиш учун ишловчилар бепул махсус кийим бош, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя 
воситалари (ШҲВ) билан таъминланишлари лозим. 
1992 йил 26 октябрда тасдиқланган «Геология, топографо-геодезия, қидирув ишларида 
ва картография ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчи ва хизматчиларга бепул махсус кийим-
бош, пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалариини бериш нормалари» ҳамда «Ишчи ва 
хизматчиларни махсус кийим-бош, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан 
таъминлаш тартиби Йўриқномаси»га мувофик хизматчиларни ШҲВ билан таъминлаш қуйидаги 
йўллар билан амалга оширилади: 

корхонани ШҲВ ҳар хил турларига эҳтиёжини аниқлаш ва ўз вақтида сифатли 
молларни харид қилиш; 

моддий омборхоналарда ШҲВни қоидаларга мувофиқ сақлаш ва ҳисобини юритиш; 


14 

олдин берилган ШҲВ ишлатиш муддати ўтганда янгилашни, саралаш натижасида 
яроқсиз деб топилган ҳамда муддатидан илгари ишдан чиққан ШҲВни алмаштириш, махсус 
кийимларни ювиш (дезинфекция қилиш) муддатлари тартибини ўрнатиш; 

марказлаштирилган равишда махсус кийим-бошларни, махсус пойабзалларни ювиш ва 
таъмирлаш, ишлаб чиқаришда ШҲВ ишдан ташқари вақтда сақлаш жойларини барпо этиш ёки 
жамоа шартномалари битимларида дала бўлинмалари учун махсус кийим-бошлар, махсус 
пойабзалларга алоҳида қараш тартиби ва шароитларини яратилишини назарда тутиш, уларни 
ишдан ташқари яхши сақланишини ташкил этиш; 

хавфсизлик қоидалари ва ШҲВ (ўз-ўзини қутқарувчи асбоб, респиратор, эҳтиёт 
қиладиган камарлар, диэлектрик кўлқоплар ва ҳ.к.); 

ишлатиш бўйича йўриқномалар талабларига мувофиқ ШҲВ ўз вақтида текширилишини 
ва синалишини ташкил этиш; 

махсус кийим-бош ва махсус пойабзалларни жадал ейилишига олиб келадиган ёки 
кирланишидан тозалашлар сонини ошириш талаб этиладиган ишларда, уларни кийиб юриш 
норматив муддатларини ошириш; 

ишдан бўшаётган ходимларни охиригача кийилмаган махсус кийим-бошлар, махсус 
пойабзалларни қайтариш тартиби, уларга белгиланган мақсадда қайта фойдаланиш учун 
профилактик ишлов бериш ёки ҳисобдан чиқариш тартибини ўрнатиш; 

янги турдаги ишлаб чиқариш (технологик жараён)ларда ишлаётган ходимларнинг 
меҳнат шароитларини ўрганиш натижасида ШҲВ бепул бериш тўғрисидаги тармоқ нормаларига 
аниқлик киритиш учун асосли таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш; 

ходимларни ШҲВ қоидага мувофиқ ишлатишларини, сақлашларини, тутишларини 
доимий назоратини таъминлаш. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling