Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси


VII- Бўлим. БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРНИ, ЁНҒИНЛАРНИ, ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/50
Sana22.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1647386
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   50
Bog'liq
СУОТ uz

VII-
Бўлим. БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРНИ, ЁНҒИНЛАРНИ, ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИ, 
КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ТЕКШИРИШ
ВА ҲИСОБГА ОЛИШ 
117. Бахтсиз ҳодисаларни, ёнғинларни, касб касалликларини ва йўл-транспорт 
ҳодисаларини (ЙТҲ) текшириш ва ҳисобга олиш уларни юзага келтирган шароит ва 
сабабларини ҳар томонлама ўрганиш, камчиликларини очиш ва уларни олдини олиш учун 
тадбирлар ишлаб чиқиш учун ўтказилади. 
118. Бахтсиз ҳодисаларни, ёнғинларни, касб касалликларини ва ЙТҲ ларини текшириш
ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш тартиби қуйидагиларни назарда тутади: 
а) юқори ташкилот раҳбарига содир бўлган ҳодиса ҳақида зудлик билан хабар бериш
жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш, уларни тиббиёт муассасига транспортда жўнатиш; 
б) бахтсиз ҳодиса юз берган иш жойида, агар бу кейинчалик аҳволни мураккаблашишига 
олиб келмаса, ҳолатни сақлаш. Авария вазияти бўлиши мумкин ҳолларда хавфсизликни 
таъминлаш бўйича қўшимча керакли тадбирларни қабул қилиш; 
в) бахтсиз ҳодисаларни, ёнғинларни, касб касалликларини ва ЙТҲларни текширишни 
ташкил этиш ва ўз вақтида ўтказиш қуйидагиларни ўз ичига олади: 

ҳодисаларни текшириш бўйича комиссия таркибини тасдиқлаш; 

ҳодисаларни шароитлари ва сабабларини аниқлаш, шунга ўхшаш ҳодисаларни олдини 
олиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш; 

бахтсиз ҳодисаларни, ёнғинларни, ЙТҲ ларининг моддий оқибатларини аниқлаш; 

текшириш материаллари бўйича буйруқлар чиқариш, айбдор шахсларни жавобгарликка 
тортиш, шу жумладан бахтсиз ҳодисалар, ёнғинлар ЙТҲ натижасида етказилган зарарни 
ундириш; 

ишлаб чикаришда жабрланган ходимларга, вафот этганлар оилаларига етказилган 
зарар учун товон пулини тайинлаш; 

бахтсиз ҳодисалар натижасида жабрланганларга ёки уларнинг оила аъзоларига 
ҳужжатларни расмийлаштириш ва суғурта пулларини олишда ёрдам бериш; 

бахтсиз ҳодисаларни, ЙТҲ, ёнғинларни олдини олиш бўйича тадбирларни 
бажарилишини назорат қилиш. 
119. 
Бахтсиз ҳодисаларни, касб касалликларини, ёнғинларини, ЙТҲ ларни текшириш ва 
ҳисобга олиш давлат органларининг куйидаги низомлари ва йўриқномаларига мувофиқ амалга 
оширилади: 

Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигини бошқа хил 
зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида Низом (ЎзР МК, 1997Й); 

касб касалликлари тўғрисида хабар бериш, текшириш, қайд қилиш ва ҳисобга олиш 


23 
тартиби Йўриқномаси (ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 6 июндаги 300-сонли 
буйруғи); 

Ёнғинларни хизмат текшируви ва ҳисобга олиш Низоми (Давгеолқўм, 1995 й) ; 

Йўл-транспорт ҳодисаларни хизмат текшируви ва кўриб чиқиш тартиби Низоми 
(«Ўзавтотранс», 1994 й. ) 
120. Хизматчилар билан корхона ҳудудида табиий ўлим, ўз жонига суиқасд қилиш, ўз 
соғлиғига атайлаб зарар етказиш ёки улар томонидан жиноят қилиш (суд-тиббиёт экспертизаси 
хулосаси ёки тергов органларининг маълумотномаси) натижасида ҳамда корхона ҳудудидан 
ташқарида ишдан ҳоли вақтда ва меҳнат вазифалари бажарилмаганда содир бўлган бахтсиз 
ҳодисалар, одатда, корхона (ташкилот)нинг комиссияси томонидан текширилиб ихтиёрий 
шаклда далолатнома тузилади. Бундай бахтсиз ҳодисалар корхонада ҳисобга олинмайди. 


24 
2 Жадвал 
Давгеолқўмнинг корхона ва ташкилотларида меҳнат мухофазаси 
аҳволини идоравий назорати тизими 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling