1. Жароҳатланиш ва касб касалликларини таҳлил қилиш усуллари. Бахтсиз ҳодисалар ва уларнинг келиб чиқиши
Download 38.08 Kb.
|
6-мавзу.Курилишда ХФХ.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жароҳатланиш ва касб касалликлари
6-мавзу.Ишлаб чиқаришда содир бўладиган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари Режа: 1.Жароҳатланиш ва касб касалликлар 2.Жароҳатланиш ва касб касалликларини таҳлил қилиш усуллари. 3.Бахтсиз ҳодисалар ва уларнинг келиб чиқиши 4.Хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратиш Жароҳатланиш ва касб касалликлари Жароҳатланиш – бу бирор турдаги зарарли ёки хавфли омиллар таъсиридан инсон танаси йиртилиши, суяклар синиши ёки дарз кетиши, бўғимларнинг силжиб қолиб, мускул ва пайларнинг чўзилиб қолиши, шу билан бирга инсон саломатлиги тўсатдан ёмонлашиб, иш қобилиятининг пасайиб кетишидир. Касб касалликлари – бу ноқулай меҳнат шароитлари туфайли ишловчининг касалланиши бўлиб, ишлаб чиқаришдаги салбий таъсирларни, нохуш ва асорат берадиган омилларни келтириб чиқарадиган хасталикдир. Моҳияти жиҳатидан бу касбий касалланиш деб ҳам юритилиб, касалликнинг айнан шу тури тегишли касб соҳасида бошқа касалликларга нисбатан кўпроқ учрайди. Меҳнат ақлий ва жисмоний меҳнат турига бўлинади. Бу меҳнатларни қулай ва ноқулай шароитлари мавжуд бўлиб, қулай шароитда барча омиллар меъёрида бўлади, ноқулай шароит эса – микроиқлим меъёрининг бузилиши, ёритиш, шовқин, титраш каби омилларнинг меъёрда бўлмаслиги ҳамда маънавий жиҳатдан ишчининг қаноатланмасликлари кабилар деб билиш мумкин. Касбий касалликлар асосан ишлаб чиқаришдаги ноқулай меҳнат шароитлари туфайли юзага келади. Турли касблардаги касбий касалликлар турлича бўлиши мумкин. Масалан, ўқитувчиликда кўпроқ асаб тизимларидаги касалликлар, зах жойда ишловчиларда бод касали, кимё саноати ишчилари орасида (чанг билан ишловчиларда) силикоз касаллиги кўп учраши мумкин. Касб касаллигига учрамаслик учун хавфсиз, қулай ва соғлом меҳнат шароитларини яратиш тадбирларини амалга ошириш лозим. Бу асосан ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат гигиенасига қатъий амал қилиш асосида амалга оширилади. Жароҳатланиш ва касб касалликларини таҳлил қилиш усуллари. Ишлаб чиқариш корхоналарининг рўй берган бахтсиз ҳодисаларни атрофига текшириб, аниқланган таьсир этувчи омилларни сабабларини назоратдан ўтказиб ўрганилади ва гуруҳларга бўлинади. Уларнинг ёши, жинси, иш стажи, касби бўйича ҳодисаларни тақсимланади. Шкастланиш, даражаси ва шунга ўхшаш сабаблар кўрсаткичи бўйича, асосий ҳодисалар қўшимча таьсирлаш ишларини бажаришда, юк тушириш ва юк ортиш жараёнларида юз берганлиги аниқланади. Бахтсиз ҳодисалар кўпроққўл меҳнатидан кўп фойдаланиладиган иш жойларида кўпроқ содир бўлиши аниқлнган. Бахтсиз ҳодисаларнинг юз бериши график шаклида боради, яъни ишчи иш бошлангандан кейин ярим соат давомида иш маромига тушмаган ва созланмаган, кўникмаган ҳолатларда содир бўлади. Сўнгра марормлашади, бу ҳолат 3,4-5 соат давом этади. Сўнгра ишчини иш қобилияти пасайишига бошлайди, чарчаш натижасида турли бахтсиз ҳодисалар вужудга келади. Бахтсиз ҳодисалар меҳнат шароитларидаги хавфсизлик техникаси, саноат-снитарияси, қоида ва нормалари ҳамда уларнинг инструкцияларига, ёнғин, электр портлаш хавфсизлиги талабларига риоя қилмаслик, меҳнат интизомини бузилиши, меъёрий иш тартибидан четга чиқиш оқибатида ишлаб чиқариш корхоналарида ва муассасаларида турли жароҳатланиш шкастланиш, заҳарланиш, касб касалликлари ва фаолиятли ҳолатларни келтириб чиқариш мумкин. Бахтсиз ҳодисаларни содир бўлишига ишлаб чиқариш маданияти, эстетикаси, моддий, манаъвий, иқтисодий-маиший етишмовчиликлар таьсирида янги хавфсиз меҳнат шароитларини тадқиққилмаслик, ҳаёлпарастлик, рухий эмоционал жараёнлар сабаб бўлиши мумкин. Бахтсиз ҳодисалар асосан технологик қурилмалардан нотўғри фойдаланиш, уларни тозалаш, созлаш мойлаш ва таьмирлаш ишларини бажаришда ишчиларни малакасизлиги оқибатида келиб чиқиши мумкин. Бахтсиз ҳодисалар содир этиш мумкин бўлган ташкилий, санитар-гигеник, техник, руҳий, физиологик сабаблар натижасида вужудга келади. Саноат корхоналарида бахтсиз ҳодисалар келиб чиқишига сабаб, ишлаб чиқариш маданияти, маиший етишмовчиликлар, раҳбар билан ишчилар орасидаги номақул муносабатлар ва муҳитнинг носоғломлиги, меҳнат, ҳаёлпарастлик ҳамда рухий эмоционал жараёнлар оқибатида келиб чиқиши мумкин. Булар натижасида механик таьсирлар, иссиқлик, кимёвий, электр токи таьсири, латейиш, кесилиш, куйиш, суякларни синиши, қон кетиши, бўғинларни чиқиши, совуқ уриш, иссиқ уриш, турли ўткир сурункали заҳарланиш, ўткир юқумли касалликларнинг тарқалиши хавфи каби хасталиклар келиб чиқиши мумкин. Ишлб чиқариш бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларини сабабларини аниқлаб ва уларни олдини олиш, уларни қўйидаги сататистик топографик, монографик ва иқтисодий усуллардан фойдаланилади. Download 38.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling