1. Жароҳатланиш ва касб касалликларини таҳлил қилиш усуллари. Бахтсиз ҳодисалар ва уларнинг келиб чиқиши


Бахтсиз ҳодисалар ва уларнинг келиб чиқиши


Download 38.08 Kb.
bet3/4
Sana22.04.2023
Hajmi38.08 Kb.
#1382224
1   2   3   4
Bog'liq
6-мавзу.Курилишда ХФХ.

Бахтсиз ҳодисалар ва уларнинг келиб чиқиши
Меъёрий иш режимидан четга чиқиш, ишлаб чиқаришда зарарли ва хавфли муҳитнинг борлиги, хавфсизлик қоидалари ва меҳнат интизомининг бузилиши ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқариши мумкин.
Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар – ишлаб чиқариш шароитида соғлиқнинг тўсатдан бузилишидир. Масалан: ўткир тиғли кесувчи асбоб билан тана аъзоларининг тўсатдан кесиб олиниши; кўзга бирор нарсанинг кириб кетиши; иш жойида бирор газнинг қўққисдан чиқиб, концентрациясининг ортиши натижасида заҳарланиш; юқоридан тушиб кетиш ва ҳоказо.
Бахтсиз ҳодисалар икки гуруҳга бўлинади: оғир ва енгил даражадаги гуруҳларга бўлинади. Агар бахтсиз ҳодиса туфайли оғир тан жароҳати юзага келса, бундай бахтсиз ҳодисалар оғир
даражадаги бўлиб ҳисобланади ва аксинча, енгил жароҳатланиш келтирса, енгил турдаги жароҳатланиш ҳисобланади.
Бахтсиз ҳодиса иш вақтида, ташкилот худудида, ташкилот топшириғини бажариш вақтида, дам олиш ва байрам кунларида бўлса, бу ҳолларда бахтсиз ҳодисалар ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлиб ҳисобланади. Агар давлат ва жамоат вазифаларини бажариш вақтида, фуқаролик бурчини бажариш вақтида, ишга бориш ёки ишдан қайтиш йўлида (ишга боришида шахсий манфаат томон чалғиб кетилмаган ҳолда) ва шу кабиларда содир бўлса, бундай бахтсиз ҳодисалар иш билан боғлиқ деб ҳисобланади. Шахсий манфаат йўлида, рухсатсиз ҳолда бирор шахсий иш билан шуғулланиш натижасида содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ҳолдаги деб ҳисобга олинади.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса барча ҳолларда иш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодиса ҳисобланади.
Иш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисада жароҳатланган киши вақтинчалик ишга яроқсизлиги учун нафақа олиш ва ишда шикастланганлиги учун нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлиб қолади. Ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисада жабрланган киши вақтинчалик ишга яроқсизлиги учун нафақа, товон пули олиш ва бу ҳолда кархонанинг айби бўлса, етказилган зарарни корхонадан ундириб олиш ҳуқуқига эга бўлиб қолади. Бундан ташқари, корхона маъмуриятига ишлаб чиқариш жароҳати олдини олиш юзасидан аниқ амалий вазифалар юкланади.
Бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари турлича бўлиши мумкин:
-ишлаб чиқаришда дастгоҳ ёки асбобларнинг техник камчиликлари туфайли;
-хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этмаслик;
-тегишли инструктаж олмасдан ишлашлик;
-ишни нотўғри ташкил этишлик;
-ишчининг руҳий ва физиологик камчиликлари;
-санитар-гигиеник камчиликлар.
Корхонадаги ишлаб чиқариш тармоқларининг турларига боғлиқҳолда юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида корхона раҳбарлари, меҳнат муҳофазаси муҳандиси турли тушунтирув ишларини ва инструктажларни йил бошида тасдиқланган режа асосида амалга оширишлари шарт.
Корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси талабларининг бажарилиши юзасидан бахтсиз ҳодисаларни баҳолаш ишлари амалга оширилади. Бунинг учун жароҳат ҳолати- бахтсиз ҳодисалар даражасини умум қабул қилган кўрсаткичлар, яъни Кч – жароҳатланиш частоталари коэффициенти, Кт бахтсиз ҳодисаларнинг оғирлик коэффициенти ёрдамида аниқланади. Улар қуйидаги формулалар ёрдамида топилади:

бу ерда Т – ҳисобот даврида бўлиб ўтган бахтсиз ҳодисалар сони; Р – ишловчиларнинг рўйхатдаги ўртача сони; Д – ишга яроқсиз бўлган кунлар сони. Формулани таҳлил этиб шуни айтиш мумкинки, ҳисобот даврида бўлиб ўтган бахтсиз ҳодисалар сониТни камайтириш билан жароҳатланиш частоталари коэффициентини камайтиришга эришиш мумкин.
Умуман олганда бахтсиз ҳодисалар сониТни камайтириш корхона учун, ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш учун муҳим омил ҳисобланади.


Хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратиш усуллари
Ишлаб чиқариш корхоналарида хавфсиз, қулай ва соғлом меҳнат шароитларини яратиш бўйича корхона раҳбарига катта масъулият юкланади. Меҳнат муҳофазасини ташкил этилиши бўйича буҳақда Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 211-моддасида кўрсатиб ўтилган.
Хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, эскирган асбоб-ускуналарни янгисига алмаштириш орқали амалга оширилади. Соғлом меҳнат шароитларини яратиш эса меъёрий микроиқлимни яратиш, ишчиларнинг руҳий ва физиологик жиҳатдан чарчашларига қарши чора-тадбирларни белгилаш орқали амалга оширилади.



Download 38.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling