1. Жароҳатланиш ва касб касалликларини таҳлил қилиш усуллари. Бахтсиз ҳодисалар ва уларнинг келиб чиқиши


Хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратиш


Download 38.08 Kb.
bet4/4
Sana22.04.2023
Hajmi38.08 Kb.
#1382224
1   2   3   4
Bog'liq
6-мавзу.Курилишда ХФХ.

Хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратиш
Хавфсиз меҳнат шароитлари деганда бирор бахтсиз ҳодиса, жароҳатланиш ва касб касалликларига олиб келмайдиган меҳнат шароитлари тушунилади. Соғлом меҳнат шароитлари деганда эса, ҳам руҳий, ҳам физиологик чарчашга олиб келмайдиган меҳнат шароитлари тушунилади.
Умумий ҳолда булар биргаликда қулай меҳнат шароитлари деб ҳам юритилади ва меҳнат шароитлари ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат гигиенаси талаблари асосида яратилган бўлади.
Ишчиларга корхонада қулай меҳнат шароитларини яратишда аввало меҳнаткашларни касб касаллигига йўлиқтирувчи омиллар ҳисобга олинади. Бунда ишни дастлаб ишлаб чиқаришдаги микроиқлимдан, унинг параметрларини меъёрий ҳолатга келтиришдан бошланади. Сўнгра ишчига енгиллик яратиш ва қўл меҳнатларини енгиллаштириш мақсадида янги технологияларни яратиш ҳамда ишга тушириш ишлари амалга оширилади. Шу билан бирга хавфсиз, соғлом меҳнат шароитларини яратишда дастлаб ишчиларни касб касаллигига ва жароҳатланишга олиб келиши мумкин бўлган омиллар ўрганилади.
Ҳозирги кундаРеспубликамизда хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратиш йўлида моддий харажатлар миқдорини ошириш билан бирга жуда кўп илмий изланишлар олиб борилмоқда. Чунки меҳнат шароитларини яхшилаш давлатнинг амалдаги ижтимоий сиёсатининг энг муҳим масалаларидан бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Вазирлиги, Республика соғлиқни сақлаш Вазирлиги, Республика санитария-эпидемиология станцияси Республика корхона ва ташкилотларида қулай ҳамда хавфсиз, соғлом меҳнат шароитларини яратиш бўйича турли тадбирлар ўтказишга эътибор бериб келмоқда. Бу борада меҳнат хавфсизлиги бўйича техникавий-меъёрий ҳужжатларни қайта ишлаб, техникавий даражани оширишни яққол мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Ҳозирги кунда Республикамиздаги Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида кўпгина бўлим ҳамда кафедралар меҳнат муҳофазаси бўйича кўплаб илмий-амалий ишларни амалга оширмоқдалар. Шунинг учун ҳам кейинги кунларда ишчи ва хизматчилар ўртасида турли бахтсиз ҳодисалар, касб касалликларига йўлиқишлар камайиб бормоқда.
Хавфсиз, соғлом меҳнат шароитларини яратишда стандартлаш ва меъёрлаш ҳам муҳим ўрин эгаллайди.
Download 38.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling