Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси
VI- Бўлим. РАҲБАР ХОДИМ, МУТАХАССИС, ИШЧИЛАРНИНГ ХАВФСИЗ ВА СОҒЛОМ
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
СУОТ uz
VI-
Бўлим. РАҲБАР ХОДИМ, МУТАХАССИС, ИШЧИЛАРНИНГ ХАВФСИЗ ВА СОҒЛОМ МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ МАЖБУРИЯТЛАРИ, ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИКЛАРИ 113. Ташкилотлар ва корхоналарнинг раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг мажбуриятлари 4,5 -.б.ларга ҳамда 8-иловага мувофиқ белгиланади. 114. Ҳуқуқлар: а) ташкилот ва корхоналарнинг биринчи раҳбарларининг ўз ваколатлари доирасидаги ҳамда белгиланган тартибдаги ҳуқуқлари: - меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича буйруқлар чиқариш, ёзма ва оғзаки кўрсатмалар бериш; - соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган қарам корхона, ташкилотларнинг (тузилма бўлинмаларининг) раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларга, муҳандис-техник ходимлар ва ишчиларга таъсир чораларини қўллаш (шу жумладан иқтисодий), эгаллаб турган лавозимларидан озод этишгача бўлган таъсир чораларини қўллаш; - меҳнат хавфсизлиги қониқарсиз аҳволда бўлганда, ишларни бажаришни ва асбоб- ускуналарни эксплуатация қилишни тўхтатиш; - ишларни хавфсиз ва авариясиз олиб борилишини таъминлаётган илғор жамоалар ва ходимларни рағбатлантириш масаласини ҳал қилиш; б) тузилма бўлинмалари ва хизмат гуруҳлари раҳбарларининг, бош ва катта мутахассислар (муҳандислар, механиклар, энергетиклар, технологлар, геологлар, геофизиклар)нинг, усталарнинг ўз лавозим мажбуриятлари доирасидаги ҳукуқлари: - ишларни обориш тартиби ва меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрларнинг бузилишларини бартараф қилиш ҳақида мажбурий бўлган фармойишлар бериш; - ишловчилар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилганда, ишлар бажарилишини ва асбоб- ускуналарни эксплуатация қилишни тўхтатиш; - лойиҳалар ва иш олиб бориш технологияси, хавфсизлик техникаси қоида ва меъёрларини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш, меҳнат хавфсизлиги бўйича юқори кўрсаткичларга эришган ходимлар ва жамоаларни рағбатлантириш ҳақида таклифлар бериш; - меҳнат интизомини, белгиланган тартибда иш олиб бориш ва хавфсизлик талабларини бузаётган шахсларни ишдан четлатиш; - меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни такомиллаштириш тўғрисида таклифлар киритиш; в) ишчилар ҳуқуқлари: - меҳнат шароитини яхшилашга доир лойиҳалар режаларини кўриб чиқиш ва муҳокама қилишда қатнашиш, таклифлар киритиш; - иш жойларидаги меҳнат муҳофазаси қоидалари ва меҳёрларига жавоб берувчи иш шароити яратилишини, амалдаги меъёрлар доирасида махсус кийимлар, пойабзал ва шахсий 22 ҳимоя воситалари, зарарли иш шароитидаги ишларда даволаш-профилактик озиқ-овқатлар, сут билан таъминланишни талаб қилиш; - ишловчилар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилганда, агар маъмурият бу хавфни бартараф қилиш учун чоралар кўлламаган бўлса, ишларни ва асбоб-ускуналарни эксплуатация қилишни тўхтатиш. 115. Жавобгарлик: а) меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонунчиликни, меҳнат хавфсизлиги қоидалари ва меъёрларни бузилиши, жамоа шартномаларидаги мажбуриятларни, лавозим вазифаларини, давлат, идоравий назорат органларининг кўрсатмаларини, жамоатчилик назоратини ҳамда буйруқлар ва кўрсатмаларни бажарилмаслигида айбдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ўрнатилган тартибга мувофиқ интизомий, маъмурий, жиноий жавобгарликка тортиладилар; б) меҳнат муҳофазаси қоидалари, меъёрларини бузилишига йўл қўйган ва буни оқибатида корхонага зарар етказган шахслар, интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан ташқари қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ моддий жавобгарликка, яъни бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида жабрланувчига корхона ва ижтимоий таъминот органлари тўлаган маблағларнинг бир қисмини ёки бутунлай ҳамда авария, ёнғинлар, йўл- транспорт ҳодисалари, объектларни уларни мажбурий тўхтатилиши, бекор туриб қолиши натижасида кўрилган зарарларни ундиришга тортилишлари мумкин. 116. Давгеолқўмнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал мажбуриятлари ва ҳуқуқлари Давгеолқўмнинг «Тармоқда меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни мувофиқлаштириш Низоми» да аниқ белгиланган. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling