Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси
IV- Бўлим. МЕҲНАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШ
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
СУОТ uz
IV-
Бўлим. МЕҲНАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШ 99. Меҳнат муҳофазаси ҳолатини ва ММБТни ишлашини таҳлил қилиш ва баҳолаш барча бошқариш даражалари раҳбарлари томонидан идоравий қарорларни ишлаб чиқиш ва ҳал қилишга қаратилиши лозим. 100 . Таҳлилларда иш ўринларидаги техника хавфсизлиги ва меҳнат шароитлари, меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш: комплекс ва мақсадли текширишларнинг далолатномалари, иш ўринларини шаҳодатлаш баёнлари, назорат органлари ва юқори хўжалик органларининг кўрсатмалари, бахтсиз ҳодисаларни, касб касалликларини, аварияларни, ёнғинларни, текшириш материаллари, ҳисоб- назорат ҳужжатлари ва статистик ҳисобот шакллари ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича оператив ҳисоботлардан маълумотлар ишлатилиши лозим. 101. III бошқарув даражасида ҳар ойда меҳнат хавфсизлигини ҳолати таҳлил қилинади ва миқдорий кўрсаткичлари бўйича баҳоланади (бахтсиз ҳодисаларнинг, касб касалликларининг, йўл-транспорт ҳодисаларининг, ёнғинларнинг, портловчи материаллар ва радиоактив моддаларнинг ўғирланиши ва йўқотилиши, тўхтатилган объектлар, меҳнат муҳофазаси бўйича бажарилган тадбирлар, меҳнат муҳофазаси бўйича ишларга сарфланган маблағлар, санитария-гигиена талабларига жавоб бермайдиган иш ўринлари сони, ишловчиларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлиги, иш объектлари ва участкаларини санитария-маиший хоналари ва қурилмалар билан таъминланганлиги, комиссиялар, назорат ва юқори турган органлар иш участкаларида аниқлаган хавфсизликни қоида ва нормаларини бузилишлари сони, меҳнат муҳофазасинининг бошқа кўрсаткичлари), ҳамда объектлар, бўлинмалар ва хизматларни мансабдор шахслари ва мутахассисларининг ММБТ талабларини ўз вақтида ва сифатли бажаришлари, меҳнат ва ижрочилик интизомининг аҳволи. Объектлардаги меҳнат муҳофазаси ҳолатини таҳлил қилиш ва ҳолисона баҳолаш учун ташкилотларда юз берган меҳнат муҳофазаси қоида ва меъёрлари бузилишларини шикастланиш даражасини баллар орқали ҳисоблаш методикаси ишлаб чиқилиши ва қўлланиши мумкин. Меҳнат муҳофазаси ва шароитлари ҳолатининг таҳлили назорат хизматлари ходимлари (ММ, ҲХ, ЁХ, РХ) томонидан бажарилиб ўтган ой иш натижалари бўйича ДИК муҳокама қилинади. Бунда ҳар бир ишлаб чиқариш бўлинмаларида хавфсизлик техникаси ҳолатига баҳо берилиб, камчиликларни бартараф қилиш ҳамда айрим ходимларни ёки жамоаларни жазолаш ёки рағбатлантириш бўйича қўшимча техник ва ташкилий тадбирлар ишлаб чиқиш амалга оширилади, баҳоланмайди. Агар объектда шикастланиш, ЙТҲ, ёнғинлар, техноген авариялар содир бўлиб одамларнинг шикастланиши ёки бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналарнинг бузилишига, портловчи, радиоактив, заҳарли ва бошқа хавфли материаллар ва моддалар билан нохуш ҳодисалар юз беришига, қоида ва меъёрларнинг хавфли шикастланиши 20 бузилишларига олиб келган бўлса, ишларни хавфсизлиги қониқарли деб баҳоланмайди. Меҳнат хавфсизлигининг аҳволи (ташкилий тузилишига мувофиқ) алоҳида ишлаб чиқариш объектлари ёки бўлинмалар (партиялар, цехлар, участкалар, хизматлар ва ҳ.к.) бўйича баҳоланиши мумкин ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида ташкилотни ўтган ойдаги фаолияти якунлари бўйича бошқа ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қаторида ҳисобга олиниши лозим. 102. IV бошқариш даражасида ҳар ойда тасарруфидаги ташкилотларда меҳнат муҳофазаси аҳволи ҳақидаги оператив маълумотлар, ўзи ўтказган текширишларнинг ҳужжатлари, назорат органларининг кўрсатмалари, ўзининг ва юқори органлар қарорларининг бажарилиши ҳақида маълумотлар, жойларда содир бўлган баҳтсиз ҳодисалар ва воқеалар ҳамда бошқа маълумотлар таҳлил қилинади. Таҳлилнинг натижалари алоҳида ташкилотларда ёки ишларни муайян йўналиши бўйича ҳамма ташкилотларда меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни кучайтириш учун таклифлар ишлаб чиқишга асос бўлиб, ДИК нинг режадаги (режадан ташқари) мажлисларида ҳар чоракда камида бир марта ёки корхона раҳбарларининг кенгашида муҳокама қилинади. Корхона ташкилотларидаги меҳнат муҳофазаси аҳволи ва уларнинг раҳбарларини бу соҳадаги ишлари йиллик ишлаб чиқариш хўжалик фаолияти натижалари бўйича ёки алоҳида ташкилотларда йил давомида меҳнат хавфсизлиги бўйича кўрсаткичларнинг ёмонлашуви 101- банда ўхшаш кўрсаткичлар билан баҳоланади. 103. V бошқарув даражасида (Давгеолқўм) корхона ва ташкилотларини коллегия қарорларини, буйруқлар, фармойишлар, ДИК қарорлари, кўмита раҳбарлари ва мутахассисларининг кўрсатма ва йўл-йўриқларини, меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича давлат назорат органларининг талабларини бажаришлари, ишлаб чиқаришдаги шикастланиш ва бошқа фавкулодда ҳодисаларни ўзгариш суръати ва сабаблари, корхона раҳбарларини ижрочилик интизомини даражаси кундалик таҳлили олиб борилади. Ярим йиллик ва йиллик иш натижалари бўйича ҳамма корхона ва ташкилотлари тузилмларида ММБТни ишлашининг сон кўрсаткичлари таҳлил қилинади. Таҳлил натижалари ДИК, коллегия, қўмитанинг баланс комиссияларида кўриб чиқиш учун тақдим этилади ва уларда корхона маъмуриятини меҳнат муҳофазаси бўйича муайян даврда ёки ўтган йилдаги фаолиятига баҳо берилади. 104. Объектлар, ташкилотларда шикастланиш ўсиши, оғир оқибатларга олиб келган бахтсиз ходисалар , авариялар ва бошқа фавқулодда ҳодисаларга йўл қўйилиши, ташкилий- профилактика ишларнинг умумий ёмонлашиши қониқарсиз баҳолашга олиб келганда тегишли бошқарув органи томонидан яхши бўлмаган йўналишларда нормаллаштириш учун чоралар ишлаб чиқилиши (шу жумладан маълум муддатга хавфсизлик техникаси бўйича алоҳида иш режими (7-сонли Илова) ҳамда айбдор раҳбарлар ва бошқа мансабдор шахслар жавобгарликка тортилишлари лозим. 105. III даража корхона ва ташкилотларнинг объект (бўлинма)лардаги меҳнат муҳофазаси аҳволини кўрсаткич (баҳо)лари «Меҳнат муҳофазаси» махсус стендида ҳар ойда ёритилиши лозим. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling