Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси
Ходимларга қулай меҳнат ва дам олиш
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
СУОТ uz
3.13.
Ходимларга қулай меҳнат ва дам олиш режимини яратиш 66. Ходимларга қулай меҳнат ва дам олиш режими жамоа шартномалари ва битимлари, ички меҳнат тартиби қоидалари, маъмуриятнинг касаба уюшмалари билан келишилган ҳолда чиқарган буйруқ ва фармойишлари орқали ўрнатилади. 67. Тоғли, чўл, ярим чўл, олис районларда ишловчиларга ишлаб чиқаришнинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда меҳнат ва дам олишнинг оқилона режими назарда тутилади ва қуйидаги йўллар билан амалга оширилади: - «Ўзбекистон Республикаси Давгеолқўми тизимида ишларни вахта усулида ташкил этишни тармоқ Низоми»га мувофиқ олис районларда ва узоқлашган иш объектларида ходимларга вахта усулини ташкил этиш; - ноқулай об-ҳаво иқлим шароитларида ишлайдиган дала геология-қидирув, геология- излаш, гидрогеология, геофизика, топографо-геодезия, мавзули партиялар, отрядлар, бригадалар ходимларига ҳамда ўзига хос меҳнат шароитлари бўлган ташкилотларнинг ходимларини бошқа тоифаларига (вахта ҳайдовчиларига, портлатувчиларга ва ҳ.к.) узуликли иш кунини ва жамланган иш вақтини ўрнатиш; 68. Ўзбекистон Республикасини Меҳнат Кодексига мувофиқ ер ости ишларида, зарарли меҳнат шароитларида, балоғат ёшига етмаган ходимлар, аёллар ва ногиронларни алоҳида тоифаларига имтиёзли меҳнат режимлари белгиланиши лозим. Бунда ишлаб чиқаришни зарарлилик тоифаси иш жойларини шаҳодатлаш натижаларига қараб белгиланиши лозим. 69. дала бўлинмалари ва объектларининг ходимларини смена орасида нормал дам олишини таъминлаш учун вахта посёлкаларида, дала лагерларида, базаларида ва бошқаларда санитария-маиший хоналарни ва қурилмаларни комплекси ўрнатилиши ва жиҳозланиши, узоқ маршрутлардаги ҳайдовчиларга йўналишларда дам олиш пунктлари ташкил этилиши лозим. 70. Кўп сменали ва вахта усулидаги режимда ишлайдиган бўлинмаларда ишга чиқиш жадваллари тасдиқланиши ва осиб қўйилиши лозим, ходимларни ҳар сменада ва ҳар ойда ишлаган вақтини ҳисобини олиб бориш, ходимларга белгиланган меҳнат ва дам олиш режимларини назоратини амалга ошириш лозим. 3.12. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling