Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси
Меҳнат муҳофазаси бўйича маълумотлар
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
СУОТ uz
Меҳнат муҳофазаси бўйича маълумотлар
ва тарғибот 71. Меҳнат муҳофазаси бўйича маълумотларни тузиш объектларда ва I II бошқариш даражаларида, шу даражаларнинг бевосита раҳбарлари, III IV даражага мансуб ташкилотларни ва корхоналарни раҳбарлари белгилаган хизмат гуруҳи (одатда меҳнат муҳофазаси, транспортда хавфсизлик ҳаракати, ёнғинга қарши ва радиация хавфсизлиги) томонидан амалга оширилади. 15 72. II бошқариш даражасига бериладиган маълумотлар: - бузилишларни бартараф қилиш учун зарур бўлган моддий-меҳнат ресусларига талаблар -буюртмалар; - содир бўлган бахтсиз ҳодисалар, авариялар, ёнғинлар, тўхтатилган ишлар, портловчи материалларни, радиоактив моддаларни, ион ҳосил қилувчи нурланиш манбъаларини ўғирланиши ёки йўқотилиши тўғрисида дарҳол хабар бериш; - техника хавфсизлиги журналида қайд қилинган бузилишларни бартараф этилгани тўғрисида маълумот. 73. II дан III бошқариш даражасига бериладиган маълумотлар: - II даража ходимлари томонидан бузилишларни бартараф этилиши мумкин бўлмаган ҳолларда, бунинг учун зарур бўлган моддий-меҳнат ресурсларига талабнома-буюртмалар; - ДҲК далолатномаларида (далолатнома-кўрсатмаларда) назорат органларини кўрсатмаларида қайд этилган камчиликларни бартараф этилгани, юқори бошқариш даражаларини қарорларини, буйруқларини, ўзининг меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларини бажарилиши ҳақида маълумотлар. - бахтсиз ҳодисалар, авариялар, ёнғинлар, тўхтатилган объектлар, портловчи материалларни, радиоактив моддаларни, ион ҳосил қилувчи нурланиш манбаларини ўғирланиши ёки йўқотилиши ҳақида зудлик билан хабар бериш; 74. III дан IV бошқариш даражасига бериладиган маълумотлар: - III даража ходимларининг бузилишларни бартараф қилиш учун кучи етмаган ҳолларда зарур бўлган моддий меҳнат ресурсларига талабнома-буюртмалар; - бахтсиз ҳодисалар, авариялар, ёнғинлар, тўхтатилган объектлар, портловчи материалларни, радиоактив моддаларни, ион ҳосил килувчи нурланиш манбаларини ўғирланиши ёки йўқотилиши ҳақида дарҳол хабар бериш; - бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳамда юқорида кўрсатилган ҳодисалар ҳақида маълумотлар; - давлат инспекциялари ва назорат органларини текширишларини натижалари ҳақида маълумотлар; - IV бошқариш даражасини ДҚК далолатномалари (далолатнома-кўрсатмалари), назорат органларининг кўрсатмалари, юқори бошқариш даражасининг ҳамда ҳукумат органларининг буйруқларини, қарорларини бажарилиши тўғрисида маълумотлар; - меҳнат муҳофазаси, меҳнат шароитлари, шикастланишлар, авариялар ҳақида белгиланган шаклларда (ярим йиллик, йиллик) идоравий ва статистик ҳисоботлар; - меҳнат муҳофазаси бўйича қилинган ишлар тўғрисида оператив (ойлик) маълумот; Илова: меҳнат муҳофазаси бўйича қилинган ишлар тўғрисидаги ярим йиллик маълумотлар Давгеолкўмга тўғридан-тўғри юборилади. 75. III дан V бошқариш даражасига бериладиган маълумотлар (V бошқариш даражасига бевосита бўйсунувчи корхона ва ташкилотлар): - бахтсиз ҳодисалар, авариялар, ёнғинлар, тўхтатилган объектлар, портловчи материалларни, радиоактив моддаларни, ион ҳосил қилувчи нурланиш манбаларининг ўғирланиши (йўқолиши) тўғрисида зудлик билан хабар бериш; - юқорида қайд этилган ҳодисаларни текшириш материаллари; - ҳукумат органлари, юқори бошқариш даражасининг кўсатмаларини, буйруқларини, қарорларини бажарилганлиги тўғрисида маълумот; - меҳнат муҳофазаси,меҳнат шароитлари шикастланишлар, тўғрисида расмийлаштирилган шаклларда (ярим йиллик, йиллик) маҳкамавий ва статистик ҳисоботни бериш; - давлат инспекциялари ва назорат органларининг объектларни текшириш натижалари, уларнинг кўрсатмаларини бажарилганлиги тўғрисида маълумот; 76. IV дан V бошқариш даражасига бериладиган маълумотлар: - бахтсиз ҳодисалар, авариялар, ёнғинлар, портловчи материалларни, радиоактив моддаларни ва ион ҳосил қилувчи нурланиш манбаларини ўғирланиши (йўқолиши) тўғрисида дарҳол хабар бериш; - юқорида қайд этилган ҳодисаларни текшириш материалларини нусхаларини; - ҳукумат органларини, Давгеолқўмнинг буйруқларини, қарорларини, хатларини ва ҳ.к. ларни бажарилганлиги тўғрисида маълумот; - меҳнат муҳофазаси, меҳнат шароитлари, шикастланишлар тўғрисида расмийлаштирилган шаклларда (ярим йиллик, йиллик) идоравий ва статистик ҳисоботни бериш; 77. Назорат органлари ва уларнинг вакилларини кўрсатмаларини, қарорларини, мажлис 16 баёнларини бажарилганлиги ҳақида маълумотлар бу органларнинг манзилига III-IУ бошқариш даражалари раҳбарлари томонидан белгиланган муддатларда юборилади. 78. Меҳнат муҳофазасининг тарғиботи қуйидаги йўллар билан амалга оширилади: - раҳбарлар кенгашида, доимо ҳаракатдаги комиссияларда, меҳнат жамоалари йиғилишларида меҳнат муҳофазаси бўйича ижобий тажрибаларни муҳокама қилиш; - корхонанинг бўлинмалари орасида меҳнат муҳофазаси бўйича ўзаро текширишлар ўтказиш; - меҳнат муҳофазаси бўйича тармоқ семинарларини, корхоналар миқёсида меҳнат муҳофазаси бўйича тажриба алмашувини ўтказиш; - тармоқ корхоналарида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар, авариялар, йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги материалларни ва ахборотномаларни меҳнат жамоаларида ўрганиб чиқиш; - «Меҳнат муҳофазаси куни», хавфсизлик ойликлари (ёнғин, йўл ҳаракати, экология ва ҳ.к.)ни ўтказиш ва бу даврларда меҳнат жамоаларида тушунтириш ишларини, шу жумладан давлат инспекциялари иштирокида ўтказиш; - объектлар, цехлар, учаскаларни меҳнат хавфсизлиги бўйича плакатлар билан таъминлаш; - ташкилотларда меҳнат муҳофазаси бўйича стендлар, фотовитриналар ва бошқа кўргазмали тарғиботни ташкил қилиш; - меҳнат муҳофазаси бўйича бошқа ташкилотларнинг ижобий тажрибасини ўзлаштириш ва вақти-вақти билан чиқариладиган махсус нашрларга (журналлар, кутубхоналар, бюллетенлар ва ҳ.к.) обуна бўлиш. 79. Меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича ўқитиш ва тарғиботни амалга ошириш учун техник воситалар, кўргазмали қўлланмалар ва ўқув-методик ҳужжатлар билан жиҳозланган меҳнат муҳофазаси бўйича махсус хона ва бурчаклар ташкил этилиши лозим. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling