Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/50
Sana22.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1647386
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   50
Bog'liq
СУОТ uz

 
V-
Бўлим. МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ БЎЙИЧА ИШЛАР УЧУН РАҒБАТЛАНТИРИШ 
106. 
Иш жойларида, ишлаб чиқариш участкаларида ва умуман корхонада хавфсиз ва 
соғлом иш шароитларини таъминлашда меҳнат муҳофазасига доир ишлар учун ишловчилар 
манфаатдорлигини рағбатлантиришга қаратилган. Ишловчиларга нисбатан моддий ва 
маънавий рағбатлантирувчи омилларни қўлланилиши меҳнат хавфсизлигининг ҳақиқий аҳволи 
ва меҳнат хавфсизлиги бўйича бажарилаётган тадбирларни таъсири билан тўғридан-тўғри 
боғлиқ ҳолда кўрилиб, тақдирлаш ёки жазолаш шаклида қўлланилиши мумкин. 
107. 
Жамоа ва ишловчиларни рағбатлантиришга меҳнат хавфсизлигини баҳоланиши 
асос бўлади ва у ўз навбатида объектларда, корхона ва ташкилотлардаги (IV бўлимга қаралсин) 
меҳнат муҳофазаси ҳолатининг аниқ кўрсаткичларига таянади. 
108. III-IV 
бошқаруви босқичлари маъмурияти касаба уюшмалари билан келишилган 
ҳолда жамоа шартномаларида, ишловчиларга иш ҳақи тўлаш ва мукофотлаш низомларида, 
ички иш тартиб- қоидаларида ва бошқа меъёрий ҳужжатларда ишловчиларни, жамоаларни, 
жамоатчилик фаолларини меҳнат хавфсизлигини яхши кўрсаткичлари учун ҳисобот даврида ва 
йил натижалари бўйича моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг турлари, миқдори ва тартиби 
ҳамда меҳнат муҳофазаси масалаларида йўл қўйилган камчиликлар ва лавозим 
мажбуриятларини қониқарсиз бажарилиши учун жавобгарликнинг турлари назарда тутилади. 
109. 
Ишловчиларни ва бирламчи меҳнат жамоаларини моддий рағбатлантириш 
шикастланишсиз, авариясиз, меҳнат муҳофазаси бўйича қоида ва йўриқномаларини 


21 
бузилишисиз ишлангани учун меҳнатга қўшимча улуш коэффициенти, меҳнатда иштирок этиш 
коэффициенти, қўшимча иш ҳаки, ишлаб чиқариш ва бир йўла бериладиган мукофотларни 
ошириш ёки камайтиришни, иш ҳақи ва бошқаларга оширадиган ёки камайтирадиган 
коэффициентларни қўллашни назарда тутиши мумкин. 
110. 
I ва II бошқариш босқичлари ишчи ходимлари, бевосита иш раҳбарлари ва 
мутахассислари учун меҳнат хавфсизлиги ва рағбатлантириш соҳасидаги ишлар натижаси 
бўйича хулоса чиқариш, одатда, ҳар ойда ўтказилади. 
111. 
III ва IV бошқариш босқичларида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ва назорати 
учун жавобгар раҳбарлар ва мутахассислар, жамоатчилик фаоллари юқори идора органлари 
қарорлари ва жамоа шартномаларига асосан айрим ташкилотларда ва умуман корхона бўйича 
меҳнат хавфсизлиги ва шароитларини юқори кўсаткичларига эришилганлиги учун йил 
натижалари бўйича бир марталик мукофотлар билан тақдирланишлари мумкин. 
112. 
Ташкилот ва корхона раҳбарлари ва мутахассисларига меҳнат шароитларини 
яратиш ва таъминлашда лавозим мажбуриятларини қониқарсиз бажарганликлари учун меҳнат 
муҳофазаси бўйича қоидалар, меъёрлар ва йўриқномаларни бузилишига йўл қўйганликлари 
ҳамда маъмурий ва назоратчи шахсларнинг кўрсатмаларини бажармаганликлари учун эса, 
бевосита иш юритувчиларга интизомий жазо қўлланилади.
Интизомий жазолар қўлланилиши тартиби Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 
талабларига мос келиши лозим. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling