Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси


II. Ўқитиш, инструктаж (йўл-йўриқ) бериш ва ишчиларни


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet29/50
Sana22.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1647386
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   50
Bog'liq
СУОТ uz

II.
Ўқитиш, инструктаж (йўл-йўриқ) бериш ва ишчиларни
билимларини текшириш 
5. 
Хавфи юқори ишларга ва юк кўтариш кранларини, босим остида ишлайдиган 
идишларни, буғ ва сув иситиш қозонларини, кон қазувчи, бурғилаш ва геофизик асбоб-
ускуналарни, бошқа махсус машина ва механизмларни бошқарадиган ишларга касб бўйича 
ўқишни ўтаган ва иш олиб бориши учун тегишли ҳужжати бўлган шахслар қабул қилинишлари 
мумкин. 
Меҳнат хизматининг хусусияти бўйича қўшимча (юқори) талаблар қўйиладиган ишларга, 
қабул қилинаётган ёки ўтказилаётган шахслар, олдин касб бўйича ўқишни ўтмаган тақдирда, 
меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқишни ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда касбга тайёрлаш 
вақтида ёки алоҳида-бригада усулида бевосита ишлаб чиқаришда ўтадилар. 
Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқитиладиган ишчиларни тоифалари 1993 йил 29 
ноябрда тасдиқланган тармоқ «Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқув-курс тармоғи орқали 
ўқитилиши лозим бўлган ишчилар касблари ва мутахассислиги Рўйхати» да белгиланган. 
Меҳнат хавфсизлиги юқори талаб этиладиган алоҳида-бригада усулида ўқитиш 
ўтказиладиган ҳамда бундай ўқитиш дастури ва тартиби корхона раҳбари (бош муҳандис) 
томонидан тасдиқланади. Бундай ҳолларда ходимларни ўқитиш иш жойларида тажриба 
муддатини ўтаётган пайтда амалга оширилади. 
6. 
Хавфи юқори бўлмаган ва асбоб-ускуналарни, машина ва механизмларни бошқариш 
билан боғлиқ бўлмаган ишларга қабул қилинаётган шахслар меҳнат хавфсизлиги бўйича 
инструктаж (йўл-йўриқ)дан ва тажриба муддатини иш жойларида ўтадилар. 
7. 
Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда касби бўйича ўқишни ўтаган ва ўкув муассасида 
меҳнат хавфсизлиги бўйича имтиҳон топширган ишчилар ҳамда шу касб бўйича ишда, ишлар 
турида уч йилдан ортиқ (хавфи юқори ишларда 1 йилдан ортиқ) узилиши бўлган ишчилар иш 
жойида инструктаж (йўл-йўриқ)дан, тажриба муддатини ва умумий тартибда билимларини 
текширишни ўтишлари лозим. 
8. 
Мазмуни ва ўтказиладиган вақтига қараб инструктаж (йўл-йўриқ)лар кириш ва иш 
жойидасига бўлинади. Иш жойидаги инструктаж ўз навбатида иш ўрнида бирламчи, даврий 
(қайта), навбатдан ташқари, мақсадлига бўлинади. 
9
. Кириш инструктажи (йўл-йўриғи). 
Корхонага кираётган ҳамма ишчилар, бошқа ташкилотлар ходимлари, шу корхонада 
ишлаш учун сафарбар қилинганлар (малакаси, стажи ва иш тажрибасидан қатъий назар) ҳамда 
практикант ва шогирдлар кириш инструктажидан ўтадилар. 


39 
Кириш инструктажи меҳнат муҳофазаси хизмати ходими ёки бу мажбуриятлар 
юклатилган бошқа ходим ўтказиши лозим. Агар ишчилар ишга бевосита партияда ёки бошка 
бўлинмада кабул қилинса, унда кириш инструктажини шу бўлинмаларнинг раҳбарларидан бири 
ўтказиши лозим. 
Кириш инструктажи меҳнат муҳофазаси кабинетида тасдиқланган дастур (1-Илова) 
бўйича замонавий техник ўқитиш воситалари, кўргазмали қуроллар ва адабиётлардан 
фойдаланиб, ўқув материалининг аниқ мазмуни ва ишлаб чиқаришнинг шароитларига мувофиқ 
ўтказилиши лозим. Кириш инструктажининг давом этиш муддати 4 соатдан кам бўлмаслиги 
лозим. 
Кириш инструктажи ишчилар гуруҳи билан ҳам ва алоҳида ишчилар билан ҳам 
ўтказилиши мумкин. 
Кириш инструктажи ўтказилиши ҳақида, уни қайд қилиш Журнали (З-Илова)да ва тегишли 
ёзувлар ишчини қабул қилиш расмий хатида қайд қилинади. 
10. 
Иш жойларида инструктаж ўтказиш (йўл-йўриқ бериш). 
Ҳамма ишчилар кириш инструктажини ўтганларидан кейин иш жойида бирламчи 
инструктаждан ўтишлари керак. 
Иш жойида инструктаж ўтиш мақсади, ҳар бир ишчини тўғри ва хавфсиз иш усуллари ва 
услубларига ўргатиш. Инструктаж ўтказиш жараёнида ишчини асбоб-ускуналар, механизмлар, 
мосламалар, уларни характеристикаси ва конструктив хусусиятлари, бўлиши мумкин хавфлар 
ва ишни хавфсиз усулва услублари ва иш жойини тайёрлаш тартиби билан таништириш лозим. 
Иш жойида ихтиёрига юборилган ишчи билан, инструктаж ўтказиш бевосита иш 
раҳбарига (уста, механик, партия бошлиғи, отряд бошлиғи ва б.) юклатилади. Зарур ҳолларда 
йўл-йўриқлар тегишли мутахассислар (механиклар, энергетиклар, технологлар, йўл 
хавфсизлиги муҳандислари ва ҳ.к.) иштирокида ўтказилади. 
Электр хавфсизлик бўйича ноэлектртехник ходимларга йўриқнома ўтказиш ва группалар 
беришни бош энергетик хизмати ходими бажаради. 
Бевосита иш жойидаги йўл-йўриқ ҳар бир касб ёки иш тури учун ишларни хавфсиз олиб 
бориш қоидалари ва йўриқномалари асосида цех бошлиқлари томонидан ишлаб чиқилган ҳамда 
корхона бош муҳандиси тасдиқлаган дастурлар (2-Илова) бўйича ўтказилади. 
Бундай йўриқномалар ва уларни рўйхати касаба уюшма қўмитаси билан келишилган 
ҳолда бош муҳандис томонидан тасдиқланади. 
Ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва улар билан 
ишловчиларни ва иш жойларини таъминлаш цех (участка) раҳбарларига юклатилади. 
11. 
Ишчиларни мустақил ишлашга кўйишда, бошқа ишга ёки ўзгача хусусиятли иш 
участкасига (ишлаб чиқариш шароитлари ўзгарганда) ўтказилганда бевосита иш жойидаги 
бирламчи йўл-йўриқ (инструктаж) бериш амалий ўргатиш (тажриба муддати) билан бирга 
ўтказилиши лозим. 
Корхонага кирувчи амалий ўрганиш (тажриба муддати)ни тажрибали маҳоратли ишчида 
ўтиши лозим. Ишчини тажриба муддатини ўтиш учун бириктириб қўйишни, ўргатиш муддати ва 
ўргатиш учун доимий назоратни олиб борадиган масъул шахс (уста)ни буйруғи орқали 
расмийлаштирилади. 
Бирламчи инструктаж (йўл-йўриқ) ўтказиш иш жойидаги инструктажларни кайд килиш 
Журналида расмийлаштирилади (4-Илова). 
12. 
Асбоб-ускуналарни бошқариш, текшириш, созлаш ва ремонти, асбобларни ишлатиш, 
хомашё ва материалларни сақлаш ва ишлатишга тааллуқли бўлмаган ишлар билан 
шуғулланувчи ишчилар иш жойларида бирламчи йўл-йўриқни ва тажриба муддатини 
ўтмайдилар. Бирламчи йўл-йўриқдан озод этилган ишчи касблар рўйхатини корхона раҳбари 
тасдиқлайди. 
13. 
3 ойда камида 1 марта, янги чоракнинг биринчи ўн кунлигида ишчилар билан 
ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича даврий (қайта) инструктаж ўтказилади. 12 - бандда 
кўрсатилган шахслардан ташқари, ҳамма ишчилар даврий инструктаждан ўтадилар. 
Даврий инструктаж яккама-якка ёки гуруҳли (бир хил касблар ва алоҳида иш турлари 
бўйича) бўлиши мумкин ва бирламчи йўл-йўриқ дастури бўйича суҳбат тарзида цех ёки 
корхонанинг амалиётидаги аниқ мисолларни мукаммал муҳокама қилиш билан ўтказилади. 
Қандайдир сабабларга (таътил касаллик, сафар чоғида ва ҳ.к.) кўра ўз вақтида йўл-йўриқ 
берилмаган ишчиларга ишга чиққан куни инструктаж берилиши лозим. 
Даврий йўл-йўриқни ўтказилиши ҳақида иш жойидаги,уни қайд қилиш Журналида 
ёзилиши лозим. 
14. 
Аниқ мақсадли йўл-йўриқ соҳаси (ортиш, тушириш, корхона майдонини йиғиштириш, 


40 
корхонадан, цехдан ва ҳ.к. дан ташқарида бир марталик ишлар; авария, табиий офатлар 
асоратларини тугатиш; наряд-рўйхатнома расмийлаштириш керак бўлган ишларни бажариш, 
рухсатнома ва бошқа ҳужжатлар) бўйича бевосита мажбуриятлар билан боғлиқ бўлмаган, бир 
марталик ишларни бажариш олдидан ўтказилади ва инструктажни қайд қилиш журналида ёки 
наряд рухсатномада, ишларни бажариш рухсатномасида ва ҳ.к. ларда расмийлаштирилади. 
15. 
Навбатдан ташқари йўл- йўриқ (инструктаж) қуйидаги шароитларда ўтказилиши 
лозим: 
ишлаб чиқариш жараёнлари ўзгарганда, бир асбоб-ускуна тури бошқасига 
алмаштирилганда ва ҳ.к., буларнинг натижасида меҳнат шароитлари ўзгарса;
цехда, участкада, бригадада бахтсиз ҳодиса ёки авария содир бўлган бўлса; 
ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича янги қоида йўриқномалар киритилиши натижасида 
ишловчилар эътиборига қўшимча талаблар етказиш зарурати туғилганда; 
қабул қилинган таъсир чораларидан қатъий назар қоидалар ва йўриқномалар, ишлаб 
чиқариш интизомини бузилишлари аниқланган ҳолларда. 
Навбатдан ташқари йўл-йўриқлар беришда бирламчи инструктаж дастурининг факат 
инструктаж ўтказиш сабаби билан боғлиқ қисми кўрилади. 
Ишчиларни навбатдан ташқари йўл-йўриқ (инструктаж)ни, бирламчи ва даврий йўл-
йўриқлар каби бевосита иш раҳбарлари (мастерлар) ўтказишлари, инструктажларни қайд қилиш 
Журналида расмийлаштириш лозим. 
16. 
Мавсумий геологик-хариталаш ва қидирув дала партияларида инструктажларнинг 
ҳамма турларини расмийлаштириш, шу жумладан киришни ҳам, битта журналда (4-Илова) 
бажарилади. 
17. 
Ишчиларни билимларини текшириш. 
Бирламчи йўл-йўриқни, ўрганишни ва тажриба муддатини (мустақил ишлашга кўйишдан 
олдин ёки бир ишдан иккинчи ишга ўтказилганда) ўтгандан кейин ишчилар меҳнатини хавфсиз 
олиб бориш қоидалари ва йўриқномалари бўйича билимларини текширишдан ўтишлари лозим. 
Меҳнат муҳофазаси қоидалари ва йўриқномалари бўйича ишчиларни билимларини 
текширишни ўтказиш учун корхонада бош муҳандис раислигида имтихон комиссияси тузилади. 
Корхонада хавфсиз меҳнат шароитларини текшириш ва таъминлаш бўйича доимий ишловчи 
комиссия (ДИК) бўлса, билимларни текширишни шу ДИК амалга ошириши мумкин. 
Корхона структурасида унинг асосий базасидан узоқда жойлашган стационар 
бўлинмалар мавжуд жойларда, бўлинма бошлиғи (партия, участка, цех) раислигида участка 
имтиҳон комиссиялари тузилиши мумкин. 
Асосий иш жойида ишчини қоидалар ва йўриқномалар бўйича билимини текшириш билан 
бирга бошқа қоидалар (масалан: юк кўтариш кранлари, босим остида ишловчи идишлар, ёнғин 
хавфсизлиги бўйича, электр хавфсизлиги ва ҳ.к.) бўйича ҳам билимлари текширилиши лозим. 
Билимларни текшириш участка бошлиқлари ва мутахассислар томонидан иш жойида 
инструктаж ўтказиш дастури асосида ишлаб чиққан саволномалар ёки текшириш-ўқитиш 
машинаси учун имтиҳон билетлари бўйича ўтказилади. 
18. 
Билимларни даврий текшириш корхона раҳбари тасдиклайдиган жадвал (5-Илова) 
бўйича ҳар йили амалга оширилади, агар бу муддатлар махсус коидаларда белгиланган 
талабларга зид келмаса. 
19. 
Навбатдан ташқари билимларни текшириш куйидаги шароитларда ўтказилади: 
ишлаб чиқариш жараёнлари ўзгарганда, асбоб-ускуналарнинг ва механизмларнинг янги 
турлари жорий этилганда ҳамда янги қоидалар, йўриқномалар қўлланишга киритилганда; 
ишчи томонидан қоида ва йўриқномалар кўпол бузилган ҳолларда; 
корхона раҳбарлари, юқори хўжалик органлари, давлат назорат органлари талаби ёки 
фармойишига биноан қоидалар ва йўриқномаларни билиш етарли даражада эмаслиги 
аниқланган ҳолларда. 
20. 
Билимларни текшириш натижалари имтиҳон комиссияларининг қарорлари билан 
расмийлаштирилади (6-Илова). 
21. 
Ишчиларни касблар бўйича бевосита ишлаб чиқаришда тайёрлашда меҳнат 
муҳофазаси масалалари махсус технология буйича имтиҳон билетларига киритилади ва 
билимларини текширишни умумий натижалари малака комиссиялари қарорларида 
расмийлаштирилади. 
22. 
Имтиҳон ёки малака комиссияларининг қарорлари асосида иш бажариш ҳукуқини 
берадиган гувоҳноманинг махсус катагига меҳнат хавфсизлиги бўйича билимларни 
текширилгани ҳақида маълумотлар киритилади. Малакавий гувоҳномада бундай катак бўлмаса, 
хавфи юқори объектларда иш бажариш ёки бошқариш билан банд бўлган ишчиларга қоидалар 


41 
ва йўриқномалар бўйича билимларни текширилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади (7-Илова). 
23. 
Қониқарсиз баҳо олган ишчиларга билимларини қайта текшириш икки ҳафтадан ортиқ 
бўлмаган муддатга белгиланади. Қайта текшириш ўтказилмагунча, у мустақил ишлашга 
қўйилмайди. 
24. 
Сабабсиз баҳоналар билан билимларни текширишдан бош тортилиши меҳнат 
интизомини бузиш деб ҳисобланади ва ички меҳнат тартиби қоидаларига мувофиқ таъсир 
чораларини қўллашга олиб келиши мумкин. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling