Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси
Меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирлар ҳаражатини режалаштириш
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
СУОТ uz
Меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирлар ҳаражатини режалаштириш
ва ҳисобга олиш 1. Меҳнат муҳофазаси бўйича асосий воситаларга кирмайдиган воситаларни сотиб олишда ҳар бир номенклатура тадбирлар харажатини режалаштириш ушбу меҳнат муҳофазаси воситаси бир донасининг нархи ва режалаштириладиган йилга зарур миқдоридан келиб чиқади, уларни тахминий рўйхатига ташкилий-техник тадбирлар режасидаги қуйидаги тадбирлар киради: дала партиялари ва отрядларини алоқа ва сигнализация воситалари билан таъминлаш; электр токи уришидан ҳимоя қиладиган изоляция воситаларини сотиб олиш; статик электрни, изоляцияни, ерга уланган сим мосламаларни, электр детонаторларни ва портлатиш занжирларини текширадиган асбоблар, иш зонаси ҳавосидаги газлар ва чанглар таркибини назорат қиладиган асбоблар, портлатиш машинкаларни текширадиган асбоблар, шахсий дозиметрлар ва бошқа асбобларни сотиб олиш; меҳнат муҳофазаси хоналари ва бурчаклари учун керакли асбоблар, аппаратура, кўргазмали қуроллар, меҳнат муҳофазаси бўйича техник- меъёрий ҳужжатлар ва адабиётларни нашр этиш ва сотиб олиш; тиббий пунктлари учун дори- дармонлар сотиб олиш; кўк чой, флягалар, бачоклар ва иш жойларида ичимлик сувини сақлаш, қайнатиш, тозалаш учун асбоблар сотиб олиш; дала бўлинмалари ва участкаларни тиббий аптечкалар, зардоблар, олдини олиш ва ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш; ёнғинга қарши инвентар сотиб олиш ва ҳ.к. Юқорида қайд қилинган меҳнат муҳофазаси воситаларини сотиб олинганлиги харажатини ҳисоботи шу воситаларни ишлатиш учун омбордан берилганидан кейин амалга оширилади. Агар меҳнат муҳофазаси воситалари ҳисобот йилида сотиб олиниб, лекин ишлатиш учун берилмаган бўлса, унда тадбир бажарилмаган деб ҳисобланади (ҳисоботда ҳаражатлар миқдори кўрсатилмайди). 2. Асосий фондлар ҳисобига олинадиган баланд нархли меҳнат муҳофазаси воситалари бўйича номенклатура тадбирларини ҳар бирини ҳаражатини режалаштириш ушбу воситанинг нархи ва режалаштирилаётган йилга зарур миқдоридан келиб чиқади (сатуратор ускуналар ва автоматлар, махсус кийим-бош учун кир ювиш хоналарини жиҳозлаш, кондиционерлар, ҳаво алмаштириш системалари учун ҳаракат йўналишини ўзгартирадиган мосламалар ва калориферлар, ёнғин техникаси ва асбоб-ускуналари, ҳаво муҳити ҳолатини текшириш системалари, зарарли ишлаб чиқариш омилларини ўлчайдиган алоҳида асбоблар, меҳнат муҳофазаси бўйича кабинетлар учун кўргазма аппаратуралари ва бошқалар). Меҳнат муҳофазаси учун олинадиган юқори нархли асбоб-ускуналар ва асбобларни харажатини ҳисоботи асбоб-ускунани ўрнатган вақтдан ёки асбобларни эксплуатацияга топширилганда муҳосиба ҳисобига мувофиқ ҳисобот йилининг охирига қўшиб ёзилган амортизация чегирмалари миқдоридан ва ушбу асбоб-ускунани ўрнатиш ҳақидан келиб чиқади. 3. Жамоа ҳимояси воситаларини қуриш, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва коммуникацияларига танитувчи ранглар ва хавфсизлик белгиларини тушириш, иш жойларига борадиган тик қияларда сўқмок йўллар ва зинапояли ўтиш жойларини, сув тўсиқлари, кечувлар ва ўтиш жойларини қуриш бўйича номенклатура тадбирларини режалаштириш ва харажатини ҳисоблаш ишлатиладиган материаллар ва сарфланадиган меҳнатни қийматлардан келиб чиққан ҳолда (бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномалар ёки нарядларга биноан) амалга оширилади. 4. Автоматик текшириш, автоматик ва масофадан туриб бошқариш тизимлари ва воситаларини, техник мосламаларни жорий қилиш бўйича номенклатура тадбирларини режалаштириш ва харажатини ҳисоблаш шу воситаларни лойиҳа-смета ҳужжатларига биноан йиғиш ва ўрнатиш (асбоб-ускуналарни ўзини қийматини қўшмасдан) ва бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномалар ёки нарядларга асосан харажатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Бинолар ва хоналарни қайта куриш ва капитал ремонт қилиш билан бирга олиб борилаётган меҳнат муҳофазаси бўйича номенклатура тадбирларни (шовқин, вибрация, чангланиш, газланиш, ҳарорат, ёритилиш ва бошқалар даражаларини белгиланган меъёрларга, асбоб-ускуналарни, машиналарни, механизмларни, ишлаб чиқариш бино ва иншоотларни, меҳнат муҳофазаси талаблари ва меъёрларига келтириш бўйича тадбирлар) ҳамда санитария- маиший хоналарни кенгайтириш, қайта қуриш ва жиҳозлаш ва ишлаб чиқариш асбоб- ускуналарини қайта жойлаштириш бўйича тадбирларни режалаштириш ва ҳаражатини ҳисоблаш геология-қидирув ишлари бўйича сметаларда ёки объектларни капитал таъмирлаш ва қайта қуриш сметаларида ҳамда бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномалар ёки 34 нарядларда кўрсатилган харажатлар асосида амалга оширилади. Агар, ҳисобот йилида ишлар тўлиқ бажарилмаган бўлса, ҳисоботда фақат муҳосиба қабул қилинган далолатномалардаги ёки нарядлардаги бажарилган ишлар бўйича харажатлар миқдори кўрсатилади. 5. Махсус кийим-бош, пойабзал ва бошқа якка тартибдаги ҳимоя воситаларини харажатларини режалаштириш олинаётган ЯҲВ умумий қийматига асосан бажарилади. Статистик ҳисоботни тўлдириш учун махсус кийим-бош ва махсус пойабзал харажатларини ҳисоблаш омборхонадан берилган янги махсус кийим-бош ва махсус пойабзалнинг 50%қиймати ва ҳисобот йили давомида яроқсизлиги учун ҳисобдан чиқарилган қийматидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Махсус кийим-бош ва махсус пойабзал ҳаражатларига уларни ювиш, дезинфекция ва таъмирлаш учун кетган харажатлар ҳам киритилади. Бошқа якка тартибдаги ҳимоя воситалари харажатларини ҳисоблаш 1-бандга мувофиқ бажарилади. 6. Даволаш-профилактика овқатлари ва сутларни харажатини режалаштириш ва ҳисоблаш олинадиган маҳсулотларни қиймати ва сони ва ходимларни улар билан таъминлашни ташкил этиш ҳаражатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling