Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси


III.  Раҳбарлар ва мутахассисларни ўқитиш


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet30/50
Sana22.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1647386
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   50
Bog'liq
СУОТ uz

III. 
Раҳбарлар ва мутахассисларни ўқитиш
ва билимларини текшириш 
25. 
Янги ишга кирган раҳбарлар ва мутахассислар, корхона раҳбари ва унинг 
ўринбосарларидан ташқари, кириш инструктажи (йўл-йўриғи)дан ўтишлари лозим. 
26. 
Янги ишга кирган раҳбар ва мутахассис кириш инструктажидан ташқари юқори 
лавозимли шахс томонидан қуйидагилар билан таништирилиши лозим: 
унга топширилган ишлаб чиқаришдаги (объектда, участкада, партияда, экспедицияда, 
корхонада) меҳнат муҳофазаси ва шароитларини аҳволи билан; 
ишчилар ва хизматчиларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан 
ҳимоя қилувчи воситаларни қўлланилиши билан; 
ишлаб чиқаришдаги шикастланишлар за касб касалликларини таҳлили билан; 
меҳнат муҳофазаси ва шароитларини яхшилаш бўйича режадаги тадбирлар ҳамда 
меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ кўрсатувчи материаллар ва лавозим мажбуриятлари 
билан. 
27. 
Раҳбарларни ва мутахассисларни меҳнат муҳофазаси бўйича билимларини ошириш 
учун Давгеолкўмда ва корхоналарда вақти-вақти билан семинарлар, курслар, консультациялар 
ташкил этилади ва зарур ҳолларда давлат назорат органлари ходимлари жалб этилади. 
28. 
Ишларни бевосита ишлаб чиқаришда ташкил этиш ва бажарилиши билан боғлиқ 
бўлган ишларни олиб борилишининг текширилишини ва техник назоратини амалга ошираётган 
корхоналар, ўқув муассасалари раҳбарлари ва мутахассисларини меҳнат муҳофазаси бўйича 
бирламчи, даврий (навбатли), навбатдан ташқари билимларини текшириш лозим. 
29. 
Янги ишга кирган ходимлар, шу жумладан ёш мутахассислар, бирламчи билимларини 
текширишни вазифани адо этишга киришилган кундан бошлаб бир ой ичида ўтишади. 
30. 
Вақти-вақти билан билимларни текшириш, агар махсус қоидалар билан бошқа 
муддатлар белгиланган бўлмаса, ҳар уч йилда камида бир мартда ўтказилади. 
31. 
Бевосита иш рахбарлари (усталар, иш юритувчлар, механиклар, участка, партия, 
отряд бошлиқлари) ёки бевосита иш бажарувчи (кимёгарлар, операторлар, аппаратчилар ва 
бошқа.) бўлган мутахассислар билимларини текширишни йилига камида бир марта ўтишлари 
керак. 
Дала партиялари ва отрядлари ходимлари билимларини текширишдан ҳар йили дала 
ишларига кетишдан олдин ўтадилар. 
32
. Навбатдан ташқари билимларни текшириш қуйидаги ҳолларда ўтказилади: 
а) меҳнат муҳофазаси бўйича янги ёки қайта ишланган хавфсизлик қоидалари ва бошқа 
норматив ҳужжатларни амалга киритишда; 
б) янги асбоб-ускуналарни зксплуатацияга киритилганда ёки янги технологик жараёнлар 
жорий қилинганда; 
в) ходим меҳнат муҳофазаси бўйича қўшимча билимлар талаб этиладиган бошқа иш 
жойига ўтказилганда ёки бошқа лавозимга тайинланганда; 
г) ишда бир йилдан ортиқ узилишлар бўлганда; 
д) гуруҳли, оқибати оғир, ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларга йўл қўйилганда; 
е) давлат назорат ва текшириш органларининг, юқори хўжалик органларининг талаблари 
бўйича. 
Навбатдан ташқари билимларни текшириш, ушбу текшириш сабабларига мувофиқ 
белгиланган талаблар даражасида ўтказилади. 
33. 
Корхоналарда меҳнат мухофазаси бўйича билимлари текширилиши лозим бўлган 
раҳбарлар ва мутахассисларнинг лавозимлари рўйхати текширишларнинг даври ва имтиҳон 
комиссиясининг тури кўрсатилган ҳолда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим. 
Давгеолқўмнинг имтиҳон комиссиясида бевосита бўйснувчи корхоналарнинг раҳбарлари 
ва бош мутахассислари билимларини текширишдан ўтадилар (8-Иловага мувофиқ). 
34. 
Имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш корхона раҳбарлари ва имтиҳон 


42 
комиссияларининг раисларига юклатилади. 
Навбатдаги имтиҳонларни қабул қилиш корхона раҳбари йил бошида тасдиқлаган 
жадвал бўйича ўтказилади. Имтиҳон топширувчиларнинг гуруҳларини тузишда ходимларни 
навбатдаги текшириш вақтига бир ой қолганда ёки бир ой ўтган бўлса ҳам бир вақтда 
билимларини текширишга йўл қўйилади. 
Бирламчи ва навбатдан ташқари билимларни текшириш муддатлари шу текширишларни 
тайинлайдиган органларни ёки мансабдор шахсларнинг буйруқлари (фармойишлари)да 
белгиланади. 
35. 
Корхоналарда, институтларда, ўқув муассасаларида ва уларнинг тузилмавий 
бўлинмаларида (юридик мақомга эга корхона) имтиҳонларни тайёрлаш ва ўтказиш учун раҳбар 
ёки бош муҳандис (институтларда-илмий ишлар бўйича директор муовини) раислигида, 
таркибида меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис, ишлаб чиқариш, энерго-механика, геология 
бўлимлари ва хизматлари, лаборатория раҳбарлари, бошқа етакчи мутахассислар, касаба 
уюшмалари органларининг вакиллари бўлган доимий ишловчи имтиҳон комиссиялари тузилади. 
Хавфсиз меҳнат шароитларини назорати ва таъминлаш бўйича доимий ишловчи 
комиссия тузилган корхоналарда билимларни текширишни ушбу ДИК амалга оширади. Бир 
вақтда билимлари текшириладиган ходимларни сони кўп бўлса, ДИК таркибидан раҳбар 
ўринбосарлари раислигида бир неча имтиҳон комиссиялари тузилиши мумкин. Барча ҳолларда 
комиссия таркиби уч кишидан кам бўлмаслиги лозим. 
36. 
Имтиҳон комиссиялари таркибига киритилаётган корхона раҳбарлари ва 
мутахассислари комиссиялар ишида фақат юқори орган комиссияларида имтиҳон 
топширганларидан кейин катнашишлари мумкин. 
37. 
Бевосита бўйсунувчи корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, бош 
мутахассисларини ва имтиҳон комиссиялари аъзоларини билимларини текшириш бўйича 
Давгеолқўмнинг имтиҳон комиссияси таркибига «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси, 
тармоқ касаба уюшмаси Марказий Қўмитасининг вакиллари киритилади. 
Ишлаб чиқариш корхоналари ва уларнинг тузилмавий бўлинмаларининг имтиҳон 
комиссиялари 
таркибига 
жадвал 
бўйича 
навбатдаги 
билимларни 
текширишда 
«Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда, уларнинг вакиллари 
киритилади. Имтиҳонлар бошланишидан камида бир ой олдин «Саноатконтехназорат»нинг 
тармоқ инспекциясига билимларни текшириш жадвали маълумот учун юборилиши лозим. 
38. 
Махсус қоидалар бўйича билимларни текшириш (портлатиш, электртехник ишлар, юк 
кўтариш кранлари, қозонназорати объектлари ва ҳ.к. лар бўйича) ушбу қоидаларда белгиланган 
тартибда амалга оширилади. Тегишли инспекциялар билан келишилган ҳолда бундай 
текширишлар асосий мутахассислик бўйича текширишлар билан бир вақтда ўтказилиши 
мумкин. 
39. 
Ходимларни тайёрлайдиган ихтисос фанлари бўйича бўлинмаларнинг раҳбарлари ва 
ўқитувчилари имтиҳонларни геология корхоналари раҳбарлари ва мутахассислари учун 
белгиланган тартибда топширадилар. 
40. 
Имтиҳон комиссиялари раҳбарлар ва мутахассислардан қуйидагиларни билишларини 
синаб кўради: 
а) Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунни, 
«Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси»нинг тегишли бўлимларини, республикани меҳнат 
муҳофазаси бўйича бошқа қонунчилик ва норматив актларни; 
б) тармоқ ва тармоқлараро хавфсизлик қоидаларини, стандартларни, техник 
эксплуататция қоидаларини; 
в) меҳнат муҳофазасини бошқариш тизимини (ММБТ), меҳнат хавфсизлиги бўйича 
идоравий Низомларни, йўриқномаларни ва меъёрларни; 
г) аварияларга қарши тадбирларни ва аварияларни бартараф қилиш режаларини; 
д) ёнғин, радиацион хавфсизлик, саноат санитарияси бўйича қоидаларни, 
йўриқномаларни ва меъёрларни; 
е) меҳнат муҳофазаси ҳолатини давлат ва жамоатчилик назорати тўғрисидаги 
Низомларни; 
ж) ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил 
зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низомни; 
з) технологик режимларга амал қилишни ва технологик жараёнларни хавфсиз олиб 
боришни таъминловчи паспортларни, чизмаларни ва технологик регламентларни; 
и) шахсий ва жамоа ходимларини ҳимоя воситаларини белгиланган мақсадини ва 
қўллаш тартибини; 


43 
к) жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини; 
л) лавозим йўриқномаларини. 
41. 
Билимларни синаб кўриш ишлаб чиқаришни ўзига хос хусусиятларини, раҳбарларга 
ва мутахассисларга қўйиладиган малакавий талабларни, маҳаллий шароитларни ҳисобга олган 
ҳолда Давгеолқўмнинг ва геологик корхоналарнинг имтиҳон комиссиялари ишлаб чиққан ва 
«Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси билан келишилган комиссия раислари тасдиқлаган 
билетлар бўйича ўтказилади. 
Имтиҳон билетларини ишлаш учун ходимлар билиши шарт бўлган қоидалар, 
йўриқномалар, стандартлар ва бошқа норматив ва техник ҳужжатлар рўйхати асос бўлиб хизмат 
қилади. Қайд қилинган ҳужжатлар рўйхати меҳнат хавфсизлиги бўйича билимларни синаб 
кўриш дастури кўринишида тасдиқланади. 
42. 
Билимларни синаб кўриш натижалари баённома орқали расмийлаштирилади ва бу 
ҳужжатлар меҳнат муҳофазаси хизмати ёки ходимлар бўлими ҳужжатлар мажмуида камида 6 
йил сақланади(6-Илова). 
Махсус қоидалар бўйича билимларни синашни расмийлаштириш тартиби (баённома ва 
гувоҳнома шакли) ушбу қоидалар талабларига мос келиши лозим.
43. 
Текширишда билимларини қониқарсиз кўрсатган шахслар қайта текширишдан бир ой 
муддатда ўтишлари керак. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича қайта имтиҳон топшира олмаган ёки имтиҳондан бош 
тортаётган шахслар хусусида материаллар корхонанинг шаҳодатлаш комиссиясига, уларни 
эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласини ҳал қилиш учун, топширилади. 
Имтиҳон комиссияларининг қарорлари билан боғлиқ тортишувлар шахсий меҳнат 
тортишувлари тартибида кўриб чиқилади. 
44. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича билимларни синаб кўришни ташкил этилиши ва 
ўтказилиши назоратини юқори органлар ва давлат назорати ва текшириш органлари амалга 
оширадилар. 


44 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling