Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet38/50
Sana22.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1647386
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   50
Bog'liq
СУОТ uz

8-
Илова 
ТАШКИЛОТЛАР ВА КОРХОНАЛАР МАНСАБДОР 
ШАХСЛАРИ МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ МАСАЛАЛАРИДАГИ 
МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ НАМУНАВИЙ РЎЙХАТИ 
Тўртинчи бошқарув даражаси 
(Давлат геология корхоналарнинг 
раҳбарлари ва мутахассислари) 
Ташкилотнинг бошқарув аппарати тузилмавий бўлинмаларида хавфсиз ва соғлом меҳнат 
шароитларини яратиш масалаларида ташкил қилувчи, мувофиқлаштирувчи ва назорат қилиш 
функцияларини амалга оширади. Корхонанинг меҳнат муҳофазаси бўйича асосий вазифалари 
қуйидагилар ҳисобланади: 
1. 
Корхонада ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга, 
ишлаб чиқаришда шикастланишни, касб касалликларини ва аварияларни олдини олишга, ёнғин, 
радиация хавфсизлиги даражасини оширишга, меҳнат шароитларини соғломлаштиришга, 
меҳнат интизомини мустаҳкамлашга қаратилган (ёки унинг алоҳида элементларини) меҳнат 
муҳофазасини бошқариш тизимини ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва такомиллаштириш. 
2. 
Меҳнат муҳофазаси ва шароитлари соҳасида бўлинмаларда қонунчилик ва 
бошқа норматив талабларни бажарилиши бўйича назорат қилиш ва чоралар қўллаш. 
Қайд қилинган вазифаларни бажаришда корхона раҳбарлари ва мутахассислари учун 
қуйидагилар лозим: 
1. 
Корхонада қўллаш ва бажариш учун шарт бўлган меҳнат муҳофазаси бўйича 
меъёрий ҳужжатлар рўйхатини белгилаш, улар билан бўлинмалар ва хизмат гуруҳларини 
таъминлаш. 
2. 
Корхона фаолияти хусусиятини ҳисобга олиб меҳнат муҳофазаси масалалари 
бўйича корхонанинг ҳужжатларини (стандартлар, йўриқномалар, низомлар, нормативлар, 
намунавий чизмалар ва б.) ишлаб чиқиш, уларни жорий этилишини ва назоратини ташкил этиш. 
3. 
Корхонанинг меҳнат муҳофазаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги, ёнғин ва радиация 
хавфсизлиги хизматларини тузиш. 
4. 
Марказий комиссияларни тузиш ва уларда қуйидагилар бўйича ишларни ташкил 
этиш: 
4.1. 
хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш ва назорати бўйича (ДИК); 
4.2. 
меҳнат муҳофазаси қоидалари ва меъёрлари бўйича билимларни текшириш 
бўйича имтиҳон комиссиялари бўйича; 
4.3. 
меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини шаҳодатлаш бўйича; 
4.4. 
қурилиши тугаган ва қайта қурилган объектларни, биноларни ва иншоотларни 
қабул қилиш бўйича; 
4.5. 
корхонада ишлаб чиқилган асбоб-ускуналар ва техникани синаш ва фойдаланишга 
киритиш бўйича. 
5. 
Режаларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш йўналишида: 
5.1. 
меҳнат муҳофазаси, ҳаракат хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги бўйича ташкилий-
техник тадбирларни; 
5.2. 
иш жойларини шаҳодатлашни; 
5.3. 
бўлинмалар раҳбарлари ва етакчи мутахассисларини меҳнат муҳофазаси бўйича 
ўқитиш ва билимларини текширишни; 
5.4. 
ташкилот аппарати ходимлари томонидан бўлинмалардаги меҳнат муҳофазаси 
ҳолатини текширишларини; 
5.5. 
меҳнат муҳофазаси бўйича бошқа режаларни амалга ошириш. 
6. 
Меҳнат муҳофазаси меъёрларига мувофиқ геология-қидирув ишларига, ишлаб 
чиқариш, яшаш ва ижтимоий-маиший объектларга тузилган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва 
тасдиқлаш, уларни бажарилишини назорат қилиш. 
7. 
Меҳнат хавфсизлиги масалаларини ҳисобга олган ҳолда ишчиларни ишлаб чиқариш 
курсларида ва якка тартибда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш 
дастурларини ҳамда корхонани раҳбар ва муҳандис-техник ходимлари учун меҳнат муҳофазаси 
бўйича малака ошириш курслари ва семинарлар дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 
8. 
Бўлинмаларнинг буюртмалари асосида меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларни 


63 
бажариш учун зарур бўлган ҳимоя воситалари, махсус кийим-бош, аслаҳа-анжомлар, ёнғинга 
қарши техника, ўқитишнинг техник воситалари ва кўргазмали ўкув қуроллари, дори-дармонлар 
ва бошқа материаллар билан марказлаштирилган ҳолда таъминлаш. 
9. 
Оқибати оғир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва аварияларни, ёнғинларни, 
портловчи ва радиоактив материалларни йўқотилиши ва ўғирланишини махсус текширилишини 
ташкил этиш, белгиланган тартибда бу ҳодисаларни текширишда қатнашиш. 
10. 
Корхонада шикастланиш ва авария ҳолатини, касб касалликлари ҳисобини 
олиб бориш ва аҳволини таҳлил қилиш, уларни камайтириш ва йўл қўймаслик бўйича чоралар 
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 
11. 
Бўлинмалар раҳбарлари ва етакчи мутахассисларининг меҳнат муҳофазаси 
қоидалари ва меъёрлари бўйича билимларини текширишни амалга ошириш, жойларда бундай 
тадбирларни ўз вақтида ўтказилишини назорат қилиш. 
12. 
Бўлинмаларнинг раҳбарлари ва мутахассислари учун хавфсизлик техникаси, 
радиация ва ёнғин хавфсизлиги бўйича малака ошириш курсларини, ҳамда бу масалалар 
бўйича семинарлар ва мактаблар ташкил этиш ва ўтказиш, меҳнат муҳофазаси бўйича илғор иш 
тажрибаларини тарқатиш. 
13. 
Раҳбар ходимлар ва ишлаб чиқариш мутахассисларини уларни тайёргарлиги, 
тажрибаси ва чуқур билимга эгалик даражасини ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан меҳнат 
муҳофазаси масалаларида, танлаш ва жой-жойига қўйишни ташкил этиш; бўлинмаларда 
ишларни бошқаришга ва ишларни бажаришга тўғри рухсат этилганини назорат қилиш. 
14. 
Корхона ходимларини ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб 
касалликларидан мажбурий давлат суғуртаси бўйича ишларни амалга ошириш ва текшириш. 
15. 
Корхона ходимларига рационал иш ва дам олиш режимини, ноқулай 
шароитларда ишлаганлик учун имтиёз ва компенсацияларни, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса 
ёки саломатлигини бошқа хил зарарланиши натижасида жабрланган шахсларга товон пули 
тўлаш масалаларида меҳнат қонунчилигига амал қилинишини назорат қилиш. 
16. 
Корхона таркибида мулкчилик шакли қўшма бўлган тузилмани тузишда корхона 
ваколатига кирувчи меҳнат муҳофазаси бўйича бир қатор масалаларни аниқлаш ва ҳал килиш. 
17. 
Бўлинмаларни меҳнат муҳофазаси масалалари, меҳнат шароитлари, ишларни тўғри 
ва хавфсиз ташкил этиш, юқори органлар ва назорат органларининг тадбирларини, 
қарорларини ва кўрсатмаларини бажаришлари бўйича комплекс ва мақсадли текширишлар 
ўтказиш. 
18. 
ДИК, раҳбарлар кенгашлари мажлисларида, ишлаб чиқариш кенгашларида, меҳнат 
жамоасининг конферекцияларида ишлаб чиқаришдаги шикастланишнинг ва профилактика 
ишларининг аҳволини кўриб чиқиш, иш жойларида хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш 
ишлари бўйича корхоналар ва бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассислари ҳисоботларини 
тинглаш. 
19. 
Меҳнат муҳофазасининг юқори даражасига эришилганлик учун моддий ва маънавий 
рағбатлантириш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. 
20. 
Бўлинма раҳбарларини ва корхона аппарати ходимлари томонидан меҳнат 
муҳофазаси бўйича лавозим мажбуриятларини сифатли ва тўлиқ бажарилишини назорат 
қилиш. 
21. 
Жамоат ташкилотлари билан биргаликда меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларни 
ўтказиш, улар билан ММ бўйича битимлар тузиш, бўлинмаларда меҳнат муҳофазаси бўйича 
вакилларнинг самарали ишлашлари учун шароитлар яратишга ёрдам бериш. 
22. 
Давлат назорати ва текшириш органлари билан меҳнат муҳофазаси бўйича 
тадбирларни биргаликда ўтказиш, берилган кўрсатма ва йўлланмаларни ўз вақтида 
бажарилишини таъминлаш ва назорат қилиш. 
23. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича буйруқлар, фармойишлар, қарорлар чиқариш, уларни ўз 
вақтида ва тўлиқ бажарилишини назорат қилиш. 
24. 
Давгеолқўмга, бошқа давлат органларига шикастланишлар, профилактика 
ишларининг ҳолати, директив йўлланмаларнинг бажарилиши бўйича маълумотлар ва 
ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш, меҳнат муҳофазаси ва шароитлари бўйича белгиланган 
ҳужжатларни олиб бориш. 
25. 
Давгеолқўмнинг ММБТда назарда тутилган, корхонага бевосита бўйсунувчи II 
даража бўлинмаларига тааллуқли, меҳнат муҳофазасини III бошқарув даражаси функцияларини 
амалга ошириш. 
26. 
Корхона аппарати балансида бўлган бинолар ва хоналарни, транспортни ва 
асбоб-ускуналарни сақлаш ва эксплуатация қилишда хавфсизликни таъминлаш, маъмурий 


64 
комплексда электр ва ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилиш. 
Корхонанинг бош директори: 
1. 
Меҳнат муҳофазаси масалаларини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқаришни 
бошқариш бўйича корхона бўлимлари ва хизматлари тўғрисидаги, уларни вазифаларини 
белгиловчи низомларни тасдиқлайди. 
2. 
Ўзининг ўринбосарларини, бўлимлар ва хизматлар раҳбарларини, корхонанинг 
мутахасисларини, шу жумладан ҳар бир ходимнинг лавозим қўлланмасида акс эттирилган 
меҳнат муҳофазаси масалаларидаги лавозим мажбуриятларини ва жавобгарликларини 
белгилайди. 
3. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича ҳамма ишларни ташкил ва назорат қилади, 
корхонада хавфсиз меҳнат шароитларини яратилиши ва таъминланиши бўйича ишларни 
ташкил этилиши ва самарадорлиги учун жавоб беради. 
Учинчи бошқариш даражаси* 
1. 
Бошлиқ (директор) 
1.1. 
Корхонани ҳамма бўлинмаларида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш 
бўйича ишларга раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади, бу ишни самарадорлигига 
тўлиқ жавоб беради. 
1.2.
Меҳнат муҳофазаси, ёнғин ва радиация хавфсизлиги, транспорт ҳаракати 
хавфсизлиги бўйича ўзининг ўринбосарларини, ишлаб чиқаришни бошқа раҳбарлари ва 
мутахассислари лавозим мажбуриятларини, ҳуқуқларини ва жавобгарлигини ўрнатади. Ушбу 
мажбуриятларни тўлиқ ва сифатли ижро этилишини назорат қилади. 
*
Ушбу бўлимдаги мансабдор шахсларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича мажбуриятларини 
номенклатураси намунавийдир ва ишлаб чиқаришни, меҳнат шароитларини, ташкилотни 
структураси ва штат жадвалининг конкрет хусусиятларига мувофиқ равишда аниқлик 
киритилади (тўлдирилади). Ушбу бўлимда кўрсатилмаган шахслар учун меҳнат муҳофазаси 
бўйича мажбуриятлари, уларни фаолиятини характеридан ва лавозим масаласини яхши 
билишидан келиб чиққан ҳолда ҳамда «Раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчилар 
лавозимларининг Малакавий маълумотномасига» мувофиқ белгиланади. 
Янги ишлаб чиқариш, иш турлари, қидирув, технология ва техника усуллари жорий 
қилинганда ходимларни, улар учун янги бўлган иш турлари, технологиялар ва ҳ.к.га жалб 
этилиш олдидан ўқитишни ва билимлари текширилишини таъминлайди, шу сабабли тегишли 
раҳбарларнинг лавозим йўланмаларига қўшимча мажбуриятлар киритади. 
1.3. 
Қуйидагиларни ташкил этади ва назорат қилади: 
1.3.1. 
Меҳнат муҳофазаси, ёнғин ва радиация хавфсизлиги, транспорт ҳаракати 
хавфсизлиги соҳасида Ўзбекистон Республикасининг қонунчиликка оид ва бошқа меъёрий 
ҳужжатларнинг бажарилишини; 
1.3.2. 
Юқори ва назорат органларининг буйруқларини, фармойишларини, коллегия 
қарорларини, кўрсатмаларини бажарилишини иш бажарувчиларга етказишни; 
1.3.3. 
Меҳнат муҳофазаси, ёнғин хавфсизлиги бўйича қоидаларни, йўриқномаларни, 
меъёрларни, қоидаларни, стандартларни ишловчилар томонидан ўрганилиши ва кўрсатилган 
ҳужжатлар талабларини бажарилишини; 
1.3.4. 
Бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар ва техникани хавфсиз эксплуатация қилиш, 
иш объектлари ва участкаларида нормал меҳнат шароитларини ва дам олишни яратишни; 
1.3.5. 
Ўзига тегишли маблағлар ҳисобидан ходимларга махсус кийим-бош, махсус 
пойафзаллар ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини сотиб олиш ва меъёрларга мувофиқ 
берилишини; 
1.3.6. 
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ходимларни рационал 
меҳнат режимлари ва дам олишларини жорий қилиш ва уларга амал қилишни; 
1.3.7. 
Корхона ходимларини ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб 
касалликларидан мажбурий давлат шахсий суғурта қилишни; 
1.3.8. 
Ходимларни медицина кўригидан ўтказиш тартибини; 
1.3.9. 
Меҳнат муҳофазаси меъёрларига мувофиқ ходимларга санитария-маиший ва 
даволаш-профилактика хизматини кўрсатишни; 
1.3.10. 
Бахтсиз ҳодисаларни, касб касалликларини, ёнғин содир бўлган ҳолларда, ЙТҲ, 
аварияларни, портловчи материаллар ва радиоактив моддаларни йўқотилишини бегиланган 


65 
тартибда текшириш ва ҳисобга олишни. 
1.4. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларни ва ишларни бажариш, хавфсизлик 
техникаси воситаларини ва ШҲВни сотиб олиш учун маблағлар ажратади (молиявий, моддий), 
ушбу маблағларни тўғри ишлатилишини назорат килади; 
1.5. 
Эксплуатацияга янги ва реконструкция қилинган объектларни қабул қилиш, 
амортизация муддатини ўтаб бўлган асбоб-ускуналарни кейинги эксплуатацияга яроқлигини 
аниқлаш, меҳнат муҳофазаси қоидалари, меъёрлари, йўриқномалари бўйича билимларни 
текшириш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, ёнғинлар, ЙТҲ, иш ўринларини шаҳодатлаш 
ва бошқалар бўйича корхона комиссиясини тузади; 
1.6. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича юқори даражага эришилганлик учун меҳнат 
жамоаларини ва алоҳида ходимларни рағбатлантириш бўйича қарорлар қабул қилади; ЙТҲ, 
ёнғинлар, авариялар, бахтсиз ҳодисалар натижасида етказилган зарарни, касаллик варақаси 
бўйича тўловларни айбдор шахслардан ундириш; техника хавфсизлиги қоидаларини 
бузилганлиги учун интизомий ва моддий жавобгарликка тортиш; бахтсиз ҳодисалар ва касб 
касалликлари натижасида жабрланганларга товон пули тўлаш; 
1.7. 
Ишларни бажариш ва уларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлган ходимларни танлаш ва 
жой-жойига қўйишга раҳбарлик қилади; 
1.8. 
Корхонада меҳнат муҳофазаси, ёнғин хавфсизлиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги 
хизматларини тузади, бу хизматлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди; 
1.9. 
ММБТ га мувофиқ корхонанинг бўлинмалари учун меҳнат муҳофазасини бошқарув 
даражаларини белгилайди; 
1.10. 
Хавфсиз меҳнат шароитларини текшириш ва таъминлаш бўйича комиссиянинг 
ишига бошчилик қилади. 
1.11. 
Белгиланган тартибда тасдиқлайди: 
1.11.1. 
Режаларни ва графикларни: иш ўринларини шаҳодатлашни ўтказиш; иш 
объектларида меҳнат муҳофазаси аҳволини назорати; меҳнат муҳофазаси ва ёнғин 
хавфсизлиги бўйича ташкилий-техник тадбирларни; табиий офатлар, ёнғинлар, авариялар 
билан курашиш бўйича тадбирларни; меҳнат хавфсизлиги бўйича билимларни текшириш ва 
бошқалар бўйича; 
1.11.2. 
Меҳнат муҳофазаси меъёрларига мувофиқ тузилган геология-қидирув 
ишларининг лойиҳаларини; 
1.11.3. 
Партия, отрядларни дала ишларига жўнаш тайёргарлиги тўғрисидаги 
далолатномани; 
1.11.4. 
Транспорт воситаларини, шу жумладан технологик мақсадлар учун, эксплуатация 
қилиш тартиби, йўлга чиқарилаётган транспорт воситаларини техник ҳолатини назорат қилиш; 
1.11.5. 
Маҳаллий шароитларни ҳисобга олиб ишлаб чиқилган йўриқномаларни; 
1.11.6. 
Ички иш тартиби қоидаларини; 
1.11.7. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича мажбуриятлари киритилган раҳбарлар учун лавозим 
қўлланмаларни ва бажарувчилар учун йўлланмаларни; 
1.12. 
Касаба уюшма қўмитаси билан меҳнат муҳофазаси бўйича битим бўлими 
киритилган жамоа шартномасини тузади. 
1.13. 
Корхонада ташкил этилаётган меҳнат муҳофазаси бўйича хоналар, бурчаклар ва 
тиббиёт муассасалари учун хоналар, асбоб-ускуналар, қуроллар ва инвентар ажратади. 
Ишловчиларни даволаш-профилактика ва санитария-маиший хизмати билан таъминланишини 
назорат қилади. 
1.14. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича мажлислар ўтказади ва уларда бош муҳандиснинг, ўз 
ўринбосарларининг, бўлим ва хизмат бошлиқларининг, партия (отрядлар, участкалар, цехлар) 
бошлиқларнинг ишларни хавфсиз таъминлаш бўйича лавозим мажбуриятларини улар 
томонидан сифатли ва тўлиқ ҳажмда, назорат органларини ва юқори ташкилот ходимларини 
хавфсизлик техникаси аҳволини текшириш бўйича кўрсатмаларини бажарилиши тўғрисидаги 
ҳисоботини тинглайди. Хизматлар ва бўлинмаларнинг раҳбарларини лавозим мажбуриятларини 
сифатли ва тўлиқ бажаришларига баҳо беради ва ўз мажбуриятларини бажарилишини 
таъминламаётган мансабдор шахсларга таъсир чораларини, шу жумладан иқтисодий 
чораларни ҳам, белгилайди. 
1.15. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича статистик ҳисоботни тақдим этишни таъминлайди. 
1.16. 
Табиий офатлар (селлар, ўпирилишлар, кўчкилар ва ҳ.к.) билан курашиш ишларини 
шахсан бошқаради. 
1.17. 
Давлат назорат органларининг, корхона хизматларининг ва тузилмавий 
бўлинмалари раҳбарларининг ёзма тақдимномалари бўйича меҳнат муҳофазаси меъёрларини 


66 
бузилишларига йўл қўйган шахсларни ишдан четлатади. 
1.18. 
Корхонадаги меҳнат муҳофазаси бўйича ишлар тўғрисида ҳар йили меҳнат 
жамоасининг йиғилишлари (конференцияси) да ҳисобот беради. 
2. 
Бош муҳандис (ишлаб чиқариш бўйича раҳбар ўринбосари) 
2.1. 
Ишлаб чиқариш жараёнида хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратиш бўйича 
ишларни бўйсунувчи хизматлар, бўлимлар ва ишлаб чиқариш бўлинмаларида ташкил этади ва 
назорат қилади. Бу ишнинг самарадорлиги учун шахсан жавоб беради. 
2.2. 
Ишлаб чиқариш жараёнлари хавфсизлигини таъминлайди, шу жумладан: 
2.2.1. 
Геология-қидирув ва ёрдамчи ишларини меҳнат муҳофазаси қоидалари ва 
меъёрлари, стандартлари, меҳнат хавфсизлиги бўйича бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига, 
тасдиқланган лойиҳалар, паспортлар ва бошқа эксплуатацион ва технологик ҳужжатларга 
мувофиқ ташкил этади; 
2.2.2. 
Меҳнат шароитларини яхшилайдиган ва хавфсизлигини оширадиган янги, янада 
хавфсиз технологиялар ва техникани жорий қилиш; 
2.2.3. 
Меҳнат муҳофазаси ва меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича ташкилий-техник 
тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва бажариш; 
2.2.4. 
Портловчи материалларни, токсик ва заҳарли, радиоактив моддаларни ва ионли 
нурланиш манбаларини сотиб олиш, транспортда ташиш, сақлаш ва ишлатиш бўйича ишлар; 
2.2.5. 
Меҳнат муҳофазаси соҳасидаги рационализация ва ихтирочилик ишлари бўйича; 
2.2.6. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича меъёрий ҳужжатларни иш объектларига ва 
ишловчиларга ўз вақтида етказиш, ўрганиш ва жорий қилиш; 
2.2.7. 
Амалдаги хавфсизлик техникаси қоидалари ва меъёрлари, ишлаб чиқариш 
санитарияси, ёнғин ва радиация хавфсизлиги талабларига мувофиқ ишлаб чиқариш 
биноларини, хоналарни, иншоотларни, мосламаларни, машиналарни, механизмларни, 
дастгоҳлар паркини ва бошқа асбоб-ускуналарни созлик ҳолатини ва хавфсиз эксплуатация 
қилишни техник назорати. 
2.3. 
Қуйидагиларни ишлаб чиқишни ташкил этади, бошқаради ва бажарилишини назорат 
қилади: 
2.3.1. 
Меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги меъёрлари талабларига мувофиқ 
геология-қидирув ишларига, шахталар куришга, штолняларга, бошқа мураккаб ишлаб чиқариш 
объектларига лойиҳаларни; 
2.3.2.
Бўйсинувчи бўлинмалардаги хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси 
ҳолатини текшириш режаларини. 
2.4. 
Қуйидагилар бўйича ишлаб чиқишни бошқаради, тасдиқлайди ва бажарилишини 
назорат қилади: 
2.4.1. Бурғилаш-портлатиш ишлари, шамоллатиш ва кон иншоотларини мустаҳкамлаш 
паспортларини; 
2.4.2. 
Аварияларни бартараф этиш режаларини; 
2.4.3. 
Геологик-техник нарядларни. 
2.5. 
Қуйидагиларни ташкил этади ва бошқаради: 
2.5.1. 
Меҳнат муҳофазаси, касб тайёргарлиги бўйича ишловчилар билимларини 
текшириш бўйича шаҳодатлаш ва имтиҳон комиссияларининг ишларини; 
2.5.2. 
Меҳнат муҳофазаси хоналари ва бурчакларини ташкил қилиш ва ишлатишни, 
уларни зарур асбоб-ускуналар ва қўлланмалар билан жиҳозлашни; 
2.5.3. 
Иш жойларини меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар, огоҳлантириш 
плакатлари ва кўргазмали қўлланмалар билан таъминлашни; уларни ўз вақтида алмаштириш ва 
янгилашни ўтказиш; 
2.5.4. 
Қуйидагилар бўйича комиссияни ишини: 

меҳнат муҳофазаси меъёрлари талабларига жавоб берадиган янги ва қайта тикланган 
иш объектларини эксплуатацияга қабул қилиш; 

иш объектларини паспортлаш ва иш ўринларини шаҳодатлаш; 

жамоа шартномаларини тайёрлаш ва уларни бажарилишини текшириш. 
2.6. 
Меҳнат муҳофазаси талабларига мувофиқ талабаларни ва ўқув муассасалари 
ўқувчиларининг амалиёт ўтишини ташкил қилади. 
2.7. 
Касаба уюшма қўмитаси билан биргаликда меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларни 
ўқишини ташкил этади, уларнинг ишида ёрдам беради. 
2.8. 
Қуйидаги ишларни бошқаради: 


67 
2.8.1. 
Меҳнат муҳофазаси хизматини ва унинг ишини бошқа бўлимлар иши билан 
мувофиқлаштиради; 
2.8.2. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий 
қилиш бўйича; 
2.8.3. 
Ишлаб чиқаришдаги шикастланишларни,меҳнат муҳофазаси нормаларини 
бузилишларини таҳлили ва бузилишларсабабларини бартараф қилиш ва шикастланишларни 
олдини олиш бўйича; 
2.8.4. 
Меҳнат муҳофазасини бошқарув тизимини жорий қилиш ва такомиллаштириш 
бўйича; 
2.9. 
Бошлиқ ҳузуридаги мажлисларда иш объектларидаги меҳнат муҳофазаси аҳволи 
тўғрисида, меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларни бажарилиш суръати ҳақида маълумот 
беради. 
2.10. Камчиликларни бартараф қилиш ва ўз мажбуриятларини қониқарсиз бажараётган 
раҳбарларга таъсир, шу жумладан моддий таъсир, чораларини қабул қилади; 
2.11. 
Қуйидагилар бўйича назоратни амалга оширади: 
Ушбу вазифалар раҳбар (директор) нинг бошқа ўринбосарлари ва хизмат раҳбарлари, 
бош мутахассислар зиммасига юклатилади. 
2.11.1. 
Бўйсунувчи шахслар томонидан ишлаб чиқаришни бошқариш ва хавфсиз меҳнат 
шароитларини яратиш бўйича лавозим мажбуриятларини сифатли бажарилишини; 
2.11.2. 
Лойиҳаларни, технологик регламентларни, паспортларни, меҳнат муҳофазаси 
меъёрларини бажарилишини; 
2.1
1.3. Асбоб-ускуналарни ва электр ускуналарини бошқариш ҳукуқи, бу ишларга рухсат 
этилган шахсларда мавжудлигини; 
2.11.4. 
Ишловчиларни ва иш объектларини жамоа ходимлари ва шахсий химоя 
воситалари билан таъминланишини; 
2.11.5. 
Ишловчиларни белгиланган меҳнат ва дам олиш режимига амал қилишини; 
2.12. 
Қуйидагиларни ташкил этади: 
2.12.1. 
Белгиланган муддатларда назорат ва юқори органларнинг кўрсатмаларини 
бажарилишини; 
2.12.2. 
Меҳнат хавфсизлиги бўйича 
тузилмавий бўлинмалар раҳбарларини, 
мутахассисларини ва ишчиларини белгиланган муддатларда ўқитишни ва билимларини 
текширишни, корхона ходимларини меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ (инструктаж) лар 
ўтказишни; 
2.12.3. 
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текширишни, шикастланишларни 
олдини олиш бўйича чоралар ишлаб чиқилишини ва жорий қилинишини. 
3. 
Бошлиқ (директор) ўринбосари 
3.1. 
Ишлаб чиқаришни бошқариш ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича 
лавозим йўриқномасини бажарилишини таъминлайди. 
3.2. 
Ишлаб чиқариш жараёнларини хавфсизлигини таъминлайди, шу жумладан: 
3.2.1. 
Иш хавфсизлигини таъминлаш ва меҳнат хавфсизлиги бўйича тадбирларни 
ўтказиш учун тузилмавий бўлинмаларини ва иш объектларини амалдаги меъёрларга биноан 
материаллар, асбоб-ускуналар, аслаҳалар, махсус кийим-бошлар, сут, махсус овқатлар, чой, 
маблағлар ва асбоблар билан ўз вақтида бутлаш; 
3.2.2. 
Корхона назорати остидаги объектларда ёнғин хавфсизлигини; 
3.2.3. 
Транспортни хавфсиз эксплуатация қилишни, технологикдан ташқари; 
3.2.4. Идоравий йўлларни қуриш ва хавфсиз эксплуатация қилишни ва уларни 
ҳайдовчиларни дам олишлари учун ва йўл белгилари билан жиҳозланишини; 
3.2.5.
Ортиш-тушириш, қурилиш, омборхона, хўжалик ишларини, назорат остидаги қишлоқ 
хўжалик бўлинмаларда ишларни хавфсиз бажарилишини; 
3.2.6. 
Санитария меъёрлари ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига мувофиқ 
бинолар ва иншоотларни, маъмурий, маданий ва санитария-маиший биноларни, ошхоналарни, 
дам олиш базаларини, болалар ва тиббиёт муассасаларини ва бошқа объектларни қуришда, 
жиҳозлашда, эксплуатация қилишда ва сақлаб туришда; 
3.2.7. 
Заҳарли, ёнилғи-мойлаш ва енгил ўт олувчи материалларни сақланишини ва 
транспортда ташиш хавфсизлигини; 
3.2.8. 
Даволаш-соғломлаштириш ва санитария-гигиена тадбирларининг бажарилишини; 
3.2.9. 
Ёнғинларни, йўл транспорт ҳодисалари сабабларини таҳлил қилишни, уларни 


68 
олдини олиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва жорий қилинишини; 
3.2.10. 
Қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектларни меҳнат муҳофазаси ва 
ёнғин хавфсизлиги меъёрларига, санитария меъёрлари ва қоидаларига (СНиП) ва тасдиқланган 
лойиҳаларга мувофиқлигини; 
3.2.11. 
Қурилиш техникасини хавфсиз эксплуатация қилишни, ўз вақтида таъмирлаш 
ишларни бажаришни; 
3.2.12. 
Қурилиш-монтаж ишларини хавфсизлигини оширадиган янги технологияларни, 
техникани ва ишлаб чиқаришни ташкил этишни жорий қилинишини; 
3.2.13. 
Махсус кийим-бошни, махсус пойабзални ва ҳимоя воситаларини ювишни, 
таъмирлашни, қуритишни, дезинфекциялаш ва сақлашни; 
3.2.14. 
Ичимлик суви, махсус совун ва доридармонлар билан таъминлашни. 
3.3. 
Қуйидаги ишларни бошқаради: 
3.3.1. 
Вахта посёлкаларини, турар-жой биноларини, маданий-маиший ва санитария-
маиший объектларни, омборхоналарни, тиббиёт муассасалари, болалар боғчалари, дам олиш 
базалари, ошхоналар учун биноларни эксплуатацияга қабул килиш комиссияларини; 
3.3.2. 
Ёнғин-техник комиссияларини; 
3.2.4. 
Кўнгилли ёнғин дружиналарини ва уларнинг иш объектларидаги бўлинмаларини; 
3.2.5. 
Ҳаракат хавфсизлиги бўйича махсус хона (бурчак) ларни ташкил қилиш бўйича, 
уларнинг ишларини режалаштиради ва назорат қилади. 
3.4. 
Қуйидагиларни ташкил қилади, бошқаради ва тасдиқлайди: 
3.4.1 Маҳкамавий йўлларни, ёқилғи-мойлаш материаллари омборхоналарини қуришга, 
лойиҳаларини тузишни; 
3.4.2. 
Назорат остидаги ишларга ҳаракат хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги бўйича 
йўриқномалар тузишни; 
3.5. 
Ҳар йили бош муҳандисга идоравий назорат ишларида ишловчиларни тайёрлаш, 
ўкитиш, малакаларини ошириш бўйича таклифлар тақдим этади, уларни меҳнат муҳофазаси 
бўйича билимларини текшириш комиссиясини ишида қатнашади*. 
3.6. 
Меҳнат жамоаларини ижтимоий ва иқтисодий ривожланиши режаларини, ёнғин 
хавфсизлиги бўйича ташкилий ва техник тадбирлар, иш жойларини шаҳодатлаш, кузги-қишки 
мавсумда ишлашга тайёргарлик бўйича, табиий офатлар билан курашиш бўйича тадбирлар 
режаларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади. 
3.7. 
Корхонанинг мансабдор шахсларини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, ёнғин 
хавфсизлиги бўйича норматив ҳужжатларга, назорат остидаги ишларда эса, бундан ташқари, 
бўйсунувчи шахсларни меҳнат муҳофазаси ва ММБТ талаблари бўйича лавозим 
мажбуриятларини тўлиқ ва сифатли бажарилишига амал қилишларини назорат қилади. 
3.8. 
Ўз фаолияти йўналиши бўйича меҳнат шароитларини назорат қилиш ва 
хавфсизлигини таъминлаш комиссияси гуруҳини бошқаради. 
*
Ушбу вазифалар шу жумладан бош мутахассислар ва тузилма бўлинмаларининг 
(функционал хизматларининг) зиммасига юклатилади. 
4.
Бош геолог (гидрогеолог), геология бўлими бошлиғи 
4.1. 
Ишлаб чиқаришни бошқариш ва иш олиб бориладиган ҳудудни ўзига хос 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича лавозим 
қўлланмасини бажарилишини таъминлайди. 
4.2. 
Қуйидагиларни таъминлайди: 
4.2.1. Излаш-хариталаш, геологик-хариталаш, топомаркшейдерлик, камерал ва 
лаборатория ишларида, ялпи қидирувда, геология-қидирув иншоотларини, бурғи қудуғи кернини 
ҳужжатлаштириш ишларида, бурғилаш ва гидрогеологик қудуқларини ўзлаштиришдаги геология 
ишларини; 
4.2.2. 
Технологик транспортни хавфсиз эксплуатация қилинишини; 
4.2.3. 
Лаборатория ва намуна олиш ишларида фойдаланиладиган заҳарли ва радиоактив 
моддаларни бутлигини, сақлашни ва ишлатишни хавфсизлигини; 
4.2.
4. Идора ишларда ишловчилар учун буйруқларни, хатларни, қарорларни етказишни; 
4.3. 
Қуйидагиларни тасдиқлайди ва бажарилишини таъминлайди; 
4.3.1. 
Иш олиб бориладиган ҳудудларни ўзига хос табиий-иқлим шароитларини ҳисобга 
олган ҳолда майдонлар, участкалар ва маршрутлардаги ишларни хавфсиз якунлаш календар 
режаларини; 
4.3.2. 
Бўлинмаларни дала ишларига жўнаш ва корхона базасига қайтиш жадвалларини; 


69 
4.4. 
Қуйидаги ишиларни бошқаради; 
4.4.1. 
Мавсумий геологик-хариталаш, излаш-хариталаш, гидрогеологик, геокимё ва 
радиометрик бўлинмаларни далага жўнашга тайёргарлигини текшириш бўйича комиссияни; 
4.4.2. 
Назорат остидаги ишларни бажариш вақтида йўқолган одамлар қидирувини ташкил 
этиш бўйича комиссияни. 
4.5. 
Лойиҳаларнинг геологик қисмида аниқланган меҳнат муҳофазаси меъёрларини 
бузилишларини, назорат остидаги ишлардаги бахтсиз ҳодисаларни сабабларини таҳлил 
қилишда ва уларни бартараф қилиш бўйича чораларни жорий қилишда қатнашади. 
4.6. 
Қуйидагилар бўйича назоратни амалга оширади: 
4.6.1. 
Ишлаб чиқаришни бошқариш ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш 
йўналишларида бўйсинувчи шахсларни лавозим мажбуриятларини сифатли ва тўлиқ 
бажаришлари бўйича; 
4.6.2. 
Геологик ишларни хавфсиз амалга оширилиши бўйича; 
4.6.3. 
Назорат остидаги ишларда радиация хавфсизлиги бўйича; 
4.6.4. 
Талаба ва ўқувчиларни, улар амалиёт ўтаётган пайтда, хавфсизлигини 
таъминланиши бўйича; 
4.6.5. 
Ишчилар учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларнинг мавжудлигини; 
4.6.6. Кон иншоотларида кон-геологик шароитнинг ҳолатини ва мустаҳкамлаш 
паспортларни ўз вақтида аниқлаштирилишини; 
4.7. 
Ўз фаолияти йўналиши бўйича меҳнат шароитларини назорат қилиш ва таъминлаш 
бўйича комиссия гуруҳини бошқаради. 
4.8. 
Меҳнат жамоалари ва ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ютуқлари учун 
рағбатлантириш ва меҳнат муҳофазаси меъёрларини бузилганлиги учун шахсларни 
жавобгарликка тортиш, шу жумладан моддий таъсир чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар 
киритади. 
5. 
Бош геофизик 
5.1. 
Ишлаб чиқаришни бошқариш ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича 
лавозим йўриқномасини бажарилишини таъминлайди. 
5.2. 
Қуйидагиларни таъминлайди: 
5.2.1. 
Геофизик ишларни хавфсиз олиб борилишини; 
5.2.2. 
Геофизик ишларда қўлланиладиган асбоб-ускуналарни, аппаратурани ва 
технологик транспортни хавфсиз эксплуатация қилинишини; 
5.2.3. 
Радиоактив моддаларни, ионли нурланиш манбаларини бутлигини, транспортда 
ташишни, сақлашни ва ишлатишни хавфсизлигини; 
5.2.4. 
Ишловчиларга геофизик ишлардаги шикастланишлар ва авариялар тўғрисидаги 
буйруқларни, қарорларни, хатларни етказишни; 
5.3. 
Меҳнат муҳофазаси меъёрларига мувофиқ, ишлар олиб бориладиган ҳудудни ўзига 
хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, геофизик ишларни лойиҳаларини тузишни ташкил 
этади ва бошқаради. 
5.4. 
Қуйидагиларга раҳбарлик қилади: 
5.4.1. 
Ўз фаолияти йўналиши бўйича хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш ва 
назорат қилиш комиссиясининг гуруҳига; 
5.4.2. 
Геофизик ишларни бажариш вақтида йўқолганлар қидирувини ташкил этиш бўйича 
комиссияни ишига; 
5.5. 
Шахталардаги геофизик иш объектларида ишларни олиб боришда жавобгарлик 
ҳукуқига эга раҳбарлар билан бутлаш, асбоб-ускуналарни ва энергия ускуналарни бу ишларга 
қўйилган шахсларда бошқариш ҳуқуқи борлигини назорат қилади. 
5.6. 
Қуйидагиларда қатнашади: 
5.6.1. 
Ионли нурланиш манбаъларини йўқолишларини текширишда; 
5.6.2. 
Меҳнат муҳофазаси меъёрларини бузилишларини, геофизик ишлардаги бахтсиз 
ҳодисаларни сабабларини таҳлил қилишда, уларни бартараф қилиш бўйича чоралар ишлаб 
чиқишда ва жорий қилишда. 
5.7. 
Ишлаб чиқаришни бошқариш ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича 
бўйсунувчи шахсларни лавозим мажбуриятларини сифатли ва тўлиқ бажаришлари бўйича 
назоратни амалга оширади. 
5.8. 
Меҳнат жамоалари ва ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ютуқлари учун 
рағбатлантириш ва меҳнат муҳофазаси меъёрларини бузилганлиги учун шахсларни 
жавобгарликка тортиш, шу жумладан моддий таъсир чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар 


70 
киритади. 
6. 
Бош механик (бўлим бошлиғи) 
6.1. 
Ишлаб чиқаришни бошқариш ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича 
лавозим йўриқномасини бажарилишини таъминлайди. 
6.2. 
Қуйидагиларни таъминлайди: 
6.2.1. 
Юк кўтариш, пайвандлаш, металлга ишлов бериш, темирчилик-пресс ва бошқа 
асбоб-ускуналарни, шамоллатиш ускуналарини, иссиқлик, сув, газ узатиш тизимларини хавфсиз 
эксплуатация қилинишини; 
6.2.2. 
Юк кўтаргич машиналарни, юк чангаллаш мосламаларини, аппаратларни ва босим 
остида ишлайдиган идишларни, компрессор ускуналарни, пайвандлаш аппаратурасини, 
транспорт воситаларини, назорат-ўлчаш асбобларини ҳамда ҳимоя воситаларини қоидаларда 
кўрсатилган синашларини, техник кўрикдан ўтказишни ва текширишни ўз вақтида ўтказишни; юк 
кўтариш машиналари ва идишларни назорат органларида рўйхатдан ўтказишни; 
6.2.3. 
Асбоб-ускуналарни, транспорт воситаларини шу жумладан ўрмаловчи техникани ва 
шамоллатиш ускуналарини, иссиқлик, сув, газ узатиш тизимларини режали-эҳтиётдан 
қилинадиган ремонтларини ўз вақтида ўтказилишини; 
6.2.4. 
Назорат остидаги ишларда меҳнат шароитларини ва хавфсизлигини яхшилайдиган 
янги, янада хавфсиз технологик жараёнларни ва техникани жорий қилинишини; 
6.2.5. 
Таъмирлаш-механика ишларида қўлланиладиган кимёвий воситаларни, босим 
остида турган идишларни бутлигини, транспортда ташишда, сақлашда ва ишлатишда 
хавфсизликни; 
6.2.6. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича директив органларининг кўрсатмаларини, юқори 
органларнинг буйруқларини ва бошқа маълумотларни ишловчиларга етказишни; 
6.2.7. 
Асбоб-ускуналарга, аппаратурага ва назорат-ўлчаш асбобларига технологик 
паспортларни ва бошқа эксплуатация қилиш ва таъмирлаш ҳужжатларини олиб боришни; 
6.2.8. 
Ишларни олиб бориш жавобгарлиги ҳуқуқига эга раҳбарлар билан назорати 
остидаги иш объектлари штатларини тўлдиришни; 
6.2.9. 
Ер усти ва ер ости коммуникациялари, газ, сув, иссиқлик узатадиган, канализация 
ва шамоллатиш тизимлари чизмасини ишлаб чиқишини; 
6.2.10. 
Назорати остидаги ишларда хавфсизлик меъёрлари ва қоидаларини 
бузилишларини, шикастланишларни таҳлил қилишни, бузилишларни ва шикастланишларни 
олдини олиш бўйича чораларни ишлаб чиқишни ва жорий этишни; 
6.2.11. Объектлар ва бош механик хизматларининг кузги-қишки мавсумда ишлаш бўйича 
тадбирларни ишлаб чиқилишини ва бажарилишини. 
6.3. 
Асбоб-ускуналарни, механизмларни ва мосламаларни конструктив камчиликлари 
бўйича материалларни йиғишни ташкил этади ва умумлаштиришни амалга оширади, 
тайёрловчи-заводларга, тадқиқотчиларга ва назоарт органларига тақдим этиш учун тегишли 
таклифларни тайёрлайди. 
6.4. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларга, ходимларни ўқитиш бўйича, бош механик 
хизмати ходимларини ишларни олиб бориш жавобгарлиги ҳуқуқига эга бўлиши бўйича 
шаҳодатлаш режаларига, ишларни комплекс механизациялаш режаларига ҳамда хавфсизлик 
талабларига жавоб бермайдиган ва эскириб қолган асбоб-ускуналарни, механизмларни, 
транспорт воситаларини эксплуатациядан чиқариш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва 
тақдим этади. 
6.5. 
Қуйидагилар устидан назоратни амалга оширади: 
6.5.1. 
Ишлаб чиқаришни бошқариш ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича 
бўйсунувчи шахсларнинг лавозим мажбуриятларини сифатли ва тўлиқ бажаришлари бўйича; 
6.5.2. 
Механизмларни, транспорт воситаларини, юк кўтаргич машиналарни ва иситувчи 
ускуналарни бошқариш ва ишлатиш ҳуқуқини шу ишларга қўйилган шахсларда мавжудлигини; 
6.5.3. 
Назорат остидаги ишларда банд бўлган ишчиларда меҳнат муҳофазаси бўйича 
йўриқномаларни борлигини, ходимларни ўз вақтида йўл-йўриқ (инструктаж) дан ўтказишни. 
6.6. 
Қуйидагилар бўйича комиссияни бошқаради: 
6.6.1. 
Янги 
ўрнатилган, 
таъмрлашдан 
чиққан 
асбоб-ускуналарни, 
транспорт 
воситаларини қабул қилиш, бу асбоб-ускуналарни стандартлар ва қоидалар талабларига 
мувофиқлигини аниқлаш; 
6.6.2. 
Амортизация муддатини ўтаб бўлган асбоб-ускуналарни, транспорт воситаларини 
кейинги эксплуатация қилишга яроқлигини ёки ҳисобдан чиқаришни аниқлаш; 
6.7. 
Қуйидагилар бўйича комиссияни ишида қатнашади: 


71 
6.7.1. 
Иш ўринларини шаҳодатлаш; 
6.7.2. 
Шахсларни асбоб-ускуналарни, машиналарни ва ҳ.к. бошқариш ва ишлатиш 
ҳуқуқини бериш учун шаҳодатлаш; 
6.
7.3. Механик хизматлар ва ҳаракат хавфсизлиги ходимларини меҳнат муҳофазаси 
бўйича билимларини текшириш. 
6.8. 
Ўз фаолияти йўналиши бўйича меҳнат шароитларини назорат қилиш ва таъминлаш 
бўйича комиссия гуруҳини бошқаради. 
6.9. 
Меҳнат жамоалари ва ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ютуқлари учун 
рағбатлантириш ва меҳнат муҳофазаси меъёрларини бузилганлиги учун жавобгарликка тортиш, 
шу жумладан моддий таъсир чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади.
7.
Бош (катта) энергетик
7.1. 
Ишлаб чиқаришни бошқариш ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича 
лавозим қўлланмасини бажарилишини таъминлайди. 
7.2. 
Электротехник ва бошқа иш турларини бажаришда соғлом ва хавфсиз меҳнат 
шароитларини 
яратишга 
қаратилган 
тадбирларни 
ташкил 
этади, 
бошқаради 
ва 
режалаштиришни, ишлаб чиқишни ва жорий қилинишини таъминлайди, шу жумладан: 
7.2.1. 
Электр ускуналарни эксплуатациясини ташкил қилиш масалалари бўйича зарур 
ҳужжатларни ишлаб чиқишни ва олиб борилишини ташкил этади; 
7.2.2. 
Электротехник ходимларни ўқитишни, йўриқномадан ўтказишни, билимларини 
текширишни ва мустақил ишлашга қўйилишини ташкил этади; 
7.2.3. 
Электр ускуналарда ҳамма иш турларини хавфсиз бажарилишини ташкил қилади, 
шу жумладан сафарга келган ходимлар иштироки билан; 
7.2.4. 
Электр ускуналарни ўз вақтида ва сифатли техник хизматини, режали-эҳтиётдан 
қилинадиган таъмирлашларини ва профилактик синашларини таъминлайди; 
7.2.5. 
Истеъмолчини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини ҳисоблашни ташкил этади ва 
уни сарфланиши назоратини амалга оширади; 
7.2.6. 
Электр энергиясини рационал истеъмол қилиниши бўйича тадбирларни ишлаб 
чиқишда ва жорий қилишда қатнашади; 
7.2.7. 
Электр ускуналардаги электр воситаларини, ўт ўчириш воситаларини ва 
асбобларни борлигини, ўз вақтида текширилиши ва синалишларини назорат қилади; 
7.2.8. 
Янги ва қайта тикланган электр ускуналарни эксплуатация қилишга ва улашга 
белгиланган тартибда рухсат беришни таъминлайди; 
7.2.9. 
Электр ускуналарни оператив ишлатилишини ва авария ҳолатларини бартараф 
килинишни таъминлайди; 
7.2.10. 
Электр билан таъминлаш чизмаларини аслида эксплуатация қилинишга 
мувофиқлигини, уларда текшириш тўғрисида белги қўйиш билан, текширишни таъминлайди; 
7.2.11. 
Йўриқнома ва чизмаларни қайта кўриб чиқилишини ҳамда электротехник 
ходимларни малакасини оширишни таъминлайди; 
7.3. 
Энергия назоратни ва юқори органларни кўрсатмалари ва йўл-йўриқларини 
бажарилишини таъминлайди. 
7.4. 
Алоқа воситалари ва сигнализация билан жиҳозлаш ва уларни шай ҳолда туришини 
таъминлайди. 
7.5. 
Энергетика хўжалигини кузги-қишки мавсумда авариясиз ишлашга ўз вақтида ва 
сифатли тайёрлашни таъминлайди. 
7.6. 
Корхонанинг ДИК таркибида иш олиб боради. 
8. 
Бош муҳандиснинг меҳнат муҳофазасибўйича ўринбосари 
(меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис) 
Меҳнат муҳофазаси бўйича ходимларни намунавий мажбуриятлари 2004 йил 1 июлда 
тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давгеолқўми корхонасининг меҳнат муҳофазаси 
тўғрисидаги намунавий Низоми»да кўзда тутилган. 
9. 
Ишлаб чиқариш-техник бўлим бошлиғи
9.1. 
Бўлимда унга меҳнат муҳофазаси бўйича юклатилган вазифаларни ва ҳар бир 
ходимни лавозим мажбуриятларини бажарилишини таъминлайди. 


72 
9.2. 
Қуйидагиларни ташкил этади ва назорат қилади: 
9.2.1. 
Ишларни бажаришда, асбоб-ускуналарни ва технологик транспортни эксплуатация 
қилишда технологик регламентларга ва хавфсизлик талабларига риоя қилишни; 
9.2.2. 
Меҳнат шароитларини ва хавфсизлигини яхшилайдиган янги технологиялар ва 
техникани жорий қилишни; 
9.2.3. 
Портловчи моддаларни транспортда ташишда, сақланишида ва ишлатилишида 
хавфсизликни; 
9.2.4. 
Иш объектларида МХСТ стандартларини жорий килиш, корхонани МХСТ 
стандартларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий килиш ва меҳнат муҳофазасини метрологик 
таъминланишини; 
9.2.5. 
Меҳнат муҳофазаси меъёрларига ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ 
геология-қидирув ишларини лойиҳаларини ҳамда шахталар, штолнялар ва бошқа мураккаб 
ишлаб чиқариш объектларини қуриш учун лойиҳаларни ишлаб чиқишни; 
9.2.6. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича буйруқларни, қарорларни, хатларни ишловчиларга 
етказишни. 
9.3. 
Қуйидагиларни ишлаб чиқади: 
9.3.1. 
Иш объектларида ишларни хавфсиз олиб борилишини таъминлайдиган микдорда 
ва номенклатурада асбоб-ускуналар ва материаллар билан таъминлаш режаларини ва 
тақсимотини; 
9.3.2. 
Бурғилаш ускуналарини, уларни силжиш йўлларини, портловчи материаллар 
омборларини, шахталарни, штолняларни, мустаҳкамлаш паспортларини, шамоллатишни, 
бурғилаш-портлатиш ишларини, лойиҳаларини ва чизмаларини, уларни меҳнат муҳофазаси 
хизмати билан келишилган ҳолда тасдиқлашга тақдим этади; 
9.3.3. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича намунавий йўриқномаларга қўшимчаларни; 
9.3.4. 
Оғир ва қўл ишлари учун кичик механизациялаш воситаларига буюртмаларни; 
9.3.5 Меҳнат муҳофазаси соҳасидаги ташкилий-техник тадбирлар режаси бўйича 
таклифларни; 
9.3.6. 
Комплекс механизациялаш режаси бўйича таклифлар киритади, уни бажаришда 
қатнашади; 
9.3.7. 
Назорат остидаги геология-қидирув ишлари турларида ишловчиларни меҳнат 
муҳофазаси бўйича тайёрлаш ва ўқитиш учун таклифларни;
9.3.8. 
Объектларни кузги-қишки мавсумда ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирларни, 
уларни бажарилишини назорат қилади. 
9.4. 
Меҳнат шароитларини яхшилайдиган ва хавфсизлигини оширадиган янги, янада 
хавфсиз технологик жараёнларни ва техникани жорий қилиш бўйича ишларни режалаштиради 
ва ташкил этади. 
9.5. 
Портловчи моддаларни (ПМ) ҳисоблаб чиқади ва буюртмалар тузади, ПМ 
омборларига бўлган эҳтиёжни аниқлайди, ПМ омборларини қуриш (бартараф қилиш) бўйича 
таклифлар тайёрлайди, портлатиш ишларини такомиллаштириш бўйича тадбирлар ишлаб 
чиқади ва уларни жорий қилишни ташкил этади. 
9.6. 
Бўйсинувчи 
шахслар 
томонидан 
меҳнат 
муҳофазасига 
оид 
лавозим 
мажбуриятларини тўлиқва сифатли бажарилиши бўйича назоратни амалга оширади. 
9.7. 
Қуйидаги комиссиялар ишида қатнашади: 
9.7.1. 
Меҳнат шароитларини назорат қилиш ва таъминлаш бўйича доимий ишловчи 
комиссияни; 
9.7.2. 
Меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини шаҳодатлаш бўйича; 
9.7.3. 
Янги ва қайта қурилган ишлаб чиқариш объектларини эксплуатацияга қабул қилиш 
бўйича; 
9.7.4. 
Меҳнат хавфсизлиги бўйича билимларни текшириш; 
9.8. 
Назорат остидаги геология-қидирув ишлари турларидаги авариялар ва бахтсиз 
ҳодисалар сабабларини ва шароитларини таҳлил қилади, уларни олдини олиш ва 
профилактикаси бўйича тадбирларни ишлаб чиқади. Меҳнат муҳофазаси хизмати билан 
биргаликда тадбирларни жорий қилинишини ташкил этади ва назоратини амалга оширади. 
9.9. 
Меҳнат жамоалари ва ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ютуқлари учун 
рағбатлантириш ва меҳнат муҳофазаси меъёрларини бузилганлиги учун жавобгарликка тортиш, 
шу жумладан моддий таъсир чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади.
10. 
Режалаш-иқтисодий бўлим бошлиғи 


73 
10.1. 
Меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини шаҳодатлаш бўйича, ишчиларни меҳнат 
мухофазаси бўйича тайёрлаш, ўқитиш ва малакаларини ошириш бўйича ишларда қатнашади. 
10.2. 
Жамоа шартномасини ва меҳнат муҳофазаси бўйича битим лойиҳасини ишлаб 
чиқади ва қабул килинишини, уни белгиланган муддатларда бажарилишини текширилишни 
ташкил этади. 
10.3. 
Зарарли иш шароитларида ва оғир ишларда ишловчиларни, шу жумладан 
аёлларни ҳисобини олиб боради. 
10.4. 
Қуйидаги йўналиш бўйича ишларни олиб боради: 
10.4.1. 
Тузилма бўлинмалари тўғрисидаги ва ишловчиларни лавозим йўриқномаларини, 
уларда меҳнат муҳофазаси бўйича вазифаларни назарда тутиб, такомиллаштириш; 
10.4.2. 
Ходимларнинг алоҳида тоифалари бўйича зарарлик учун имтиёзлар ва 
компенсация пулларини белгилаш; 
10.4.3. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича ютуқларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқаришдаги 
муваффақиятлар учун ходимларни рағбатлантириш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш. 
10.5. 
Меҳнат муҳофазаси ва шароитларини соғломлаштиришга маблағларни 
ишлатилишини, корхонанинг мансабдор шахсларини меҳнат қонунчилигини бажаришларини, шу 
жумладан иш ва дам олиш режимларига амал килишларини назорат қилади. 
10.6. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича бош муҳандис ўринбосари (муҳандис) билан бирга 
меҳнат жамоаларини ва алоҳида ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ютуқлари учун 
рағбатлантиришга материаллар тайёрлайди. 
11. 
Ходимлар бўлими бошлиғи (муҳандис) 
11.1. 
Қуйидагиларни амалга оширади: 
11.1.1. 
Малакаси ва мутахассислиги бўйича ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйишни; 
11.1.2. 
Ишларни олиб бориш ва тегишли иш турларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган 
мутахассислар билан штатларни тўлдиришни; 
11.1.3. 
Меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлаш бўйича тадбирларни ишлаб 
чиқишни ва амалга оширилишини, ички иш тартиби қоидаларини бажарилиши бўйича назоратни 
кучайтиришни. 
11.2. 
Меҳнат муҳофазаси, меҳнат жамоасини ижтимоий ривожланиши, ишловчиларни 
меҳнат хавфсизлиги бўйича тайёрлаш ва ўқитиш ва бошқа масалалар бўйича режаларни ишлаб 
чиқишда қатнашади. 
11.3. 
Қуйидагиларни назорат қилади: 
11.3.1. 
Жамоа шартномаларини бажарилишини, мансабдор шахслар ва ишловчиларни 
меҳнат қонунчилиги, ички иш тартиби қоидаларига риоя қилишларини; 
11.3.2. 
Талабалар ва ўқув муассасалари ўқувчилари амалиёт меҳнат муҳофазаси 
талабларига мувофиқ ўтишларини; 
11.3.3. 
Меҳнат ва дам олиш режимига, аёллар ва ўсмирлар меҳнатидан фойдаланишга 
риоя қилинишини, ижтимоий ривожланиш режаларини бажарилишини; 
11.3.4. 
Ишчиларни касбга тайёрлаш, ишчи ва мутахассисларни малакаларини ошириш 
бўйича белгиланган тартибга амал қилинишини; 
11.3.5. 
Меҳнаткашларни ишга киришларидан олдин ва вақти-вақти билан тиббий 
кўригидан ўз вақтида ўтказишни; 
11.4. 
Меҳнат муҳофазаси хизмати билан биргаликда корхона ходимларини суғурталаш 
бўйича тадбирларни ташкил этади. 
12. 
Бош муҳосиб 
12.1. 
ММБТга мувофиқ ҳамма молиявий манбалар бўйича меҳнат муҳофазаси 
тадбирларига сарфланадиган маблағларни ҳисоб-китобини амалга оширади. 
12.2. 
Бахтсиз ҳодисаларни, касб касалликларини, ёнғинларни, аварияларни, йўл-
транслорт ҳодисаларини моддий натижаларини ҳисобини амалга оширади. 
12.3. 
Корхона ходимларини суғурталашга сарфланадиган маблағларни ҳисобини 
юритади. 
12.4. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларга сарфланадиган харажатларни, авариялар, 
ЙТҲ, ёнғинлар, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини моддий натижаларини ҳисоботини 
тузади. 
13. 
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича муҳандис 


74 
2000 
йил 27 ноябрда тасдиқланган «Давгеолқўмнинг корхона ва ташкилотларининг йўл 
ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги Низомга» мувофиқ ишларни бажаради. 
14. 
Ёнғин хавфсизлиги бўйича муҳандис 
14.1. 
Ёнғин хавфсизлиги ва саноат санитарияси меъёрлари бўйича лавозим 
кўлланмасини бажарилишини таъминлайди. 
14.2. 
Объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирларни ишлаб 
чиқади. 
14.3. 
Ёнғин хавфсизлиги бўйича ишчилар ва мутахассисларни йўл-йўриқ (инструктаж) 
беришни ва ўқишини ўтказади. 
14.4. 
Қуйидагиларда қатнашади: 
14.4.1. 
Янгидан барпо қилинган ёки қайта қурилган иншоотлар ва объектларни қабул 
қилиш бўйича комиссияларда; 
14.4.2. 
Объектлардаги ёнғинларни текширишда, уларни пайдо бўлиши сабабларини 
аниқлашди ва бартараф этишди. 
14.5. 
Қуйидагиларни назорат қилади: 
14.5.1. 
Бўлинмаларда ва объектларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бажарилишини; 
14.5.2. 
Объектларни ёнғин ўчириш ва сигнализация воситалари билан таъминланишини; 
14.5.3. 
Объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирларни 
бажарилишини. 
14.6. 
Ёнғин хавфи ва портлаш хавфи юқори бўлган жойларда ўт билан боғлиқ ишларни 
бажаришга рухсат беради. 
14.7. 
Давлат ёнғин назоратнинг маҳаллий органлари билан ўзаро алоқада ишларни олиб 
боради. 
14.8. 
Кўнгилли ёнғин дружиналарининг ишларига бош бўлади. 
14.9. 
Ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилишлари бўлган объектларда ишларни 
таъқиқлайди ва бу тўғрисида ташкилот, корхона раҳбариятига зудлик билан хабар беради. 
15. 
Корхона, экспедиция, институтларнинг мутахассислари (муҳандислар, геологлар, 
геофизиклар ва бошқалар) 
Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни бўлимлар ва хизматларнинг низомларида ва 
лавозим йўриқномаларида белгиланган мажбуриятларга мувофиқ бажарадилар.
Иккинчи бошқариш даражаси 
Мансабдор шахсларнинг мажбуриятлари, ҳукуқлари ва жавобгарлиги ишлаб чиқариш 
тузилма бўлинмалари тўғрисидаги низомда, штат жадвали ва ушбу Рўйхатда ҳамда 
«Раҳбарлар, 
мутахассислар 
ва 
хизматчиларнинг 
лавозимларини 
малакавий 
маълумотномаси»да келтирилган функционал мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда III даража 
раҳбари томонидан тасдиқланади.
II бошқарув даражаси раҳбарларини лавозим мажбуриятларини тузишда риоя қилиш 
лозим бўлган асосий тамойиллар: 

ҳар бир аниқ масалага, шу жумладан меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигига, 
бир одам жавоб бериши лозим; 

ҳар бир мажбурият қоида бузилишларни камайтириш, шикастланишлар ва 
аварияларни олдини олиш каби муайян охирги натижани олинишини таъминлаши лозим; 

лойиҳаларга, технологияга, паспортга, нарядга ва меҳнат муҳофазаси меъёрлари 
талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ишларни олиб боришни таъминлаш

I даража раҳбарлари ва ишларни бевосита бажарувчиларнинг лавозим 
мажбуриятлари назоратини амалга ошириш, бўйсунувчи шахслар билан тарбиявий ишларни 
ўтказиш; 

меҳнат муҳофазаси, радиация хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги ва ҳаракат хавфсизлиги 
масалалари бўйича уларга бўйсинувчи шахсларнинг иш шароитларини айрим ўзига хос 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мажбуриятлар доирасини аниқлаштириш имконияти. 
1. Партия, цех, участка, отряд (мавсумий партия), 
шахта бошлиғи, иш бошқарувчи 


75 
1.1. 
Хавфсиз ишлаб чиқаришни ва меҳнатни тўла ҳуқуқли раҳбари ва бевосита 
ташкилотчиси ҳисобланади ва ўз бўлинмасида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини 
яратиш учун тўлиқ жавоб беради. 
1.2. 
Қуйидагиларга раҳбарлик қилади: 
1.2.1. 
Портловчи, заҳарли, ёқилғи-мойлаш ва бошқа ўта хавфли материалларни, 
радиоактив моддаларни ва ионли нурланиш манбаларини хавфсиз сақланишга, транспортда 
ташилишига, тўғри ишлатилиши ва ҳисобини олиб боришга; 
1.2.2. 
Объектларга 
олиб 
борадиган 
йўлларни 
қурилишига,сақланишига 
ва 
эксплуатация қилинишига;
1.3. 
Қуйидагиларни таъминлайди: 
1.3.1. 
Технологик жараёнларни ва геология-қидирув ишларини меҳнат муҳофазаси, 
лойиҳалар, технология бўйича, паспортларда, намунавий чизмаларда, геологик-техник 
нарядларда, бошқа лойиҳалаш эксплуатация қилиш ҳужжатларида белгиланган талабларга 
қатъий риоя қилган ҳолда олиб борилишини; 
1.3.2. 
Бажарилаётган ишлар мажмуини муҳандисликка оид бошқаришни; кон-геологик 
ёки иш олиб боришнинг бошқа шароитлари ўзгарганда паспортларни, геологик-техник 
нарядларни, бошқа технологик ҳужжатларни ўз вақтида қайта кўриб чиқилишини; 
1.3.3. 
Асбоб-ускуналарни, аппаратурани, транспорт воситаларини, юк кўтаргич 
механизмларини, санитария-техник мосламаларни ҳамда ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар, 
иншоотларни мавжудлиги ва созлигини, хавфсиз эксплуатация килинишини;
1.3.4. 
Иш объектларини материаллар, асбоб-ускуналар билан ва уларни ишларни 
хавфсиз бажариш учун шай ҳолда сақлашни ва меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги 
бўйича тадбирларни бажарилишини; 
1.3.5. 
Иш объектларини (иш ўринларини) бирламчи ўт ўчириш воситалари билан 
жиҳозлашни, уларни доимо ишга яроқли ҳолда сақланишини; 
1.3.6. 
Иш жойларида меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни, плакатларни, 
огоҳлантирувчи ёзувларни ва хизмат доирасидаги ҳужжатларни мавжудлигини; 
1.3.7. 
Ишловчиларга меъёрлар бўйича лозим бўлган шахсий ҳимоя воситаларини, 
махсус кийим-бошни, махсус пойабзални, чой, совун, сутни ва зарарсизлантирадиган 
воситаларни ўз вақтида берилишини; махсус кийим-бошни ва махсус пойабзални ўз вақтида 
тозалаш, ювиш ва таъмирланишини, ҳимоя воситаларини синаш ва текширилишини; 
1.3.8. 
Ишчиларни кириш йўл-йўриқ (инструктаж)ларини ўтказиш (агар уларни қабул 
қилиш бевосита бўлинмада амалга оширилса), бўлинма мутахассисларини вақти-вақти билан 
ўқитишни, ишчиларни тегишлича расмийлаштириш ва гувоҳнома бериш билан, билимларини 
текширишни. 
1.4. 
Қуйидагиларни ташкил этади ва ўтказади: 
1.4.1. 
Белгиланган муддатларда ишчиларга йўл-йўриқ бериш (инструктаж) ва ишлаб 
чиқариш объектларида хавфсиз усул ва йўлларига ўргатишни, механизмларни, электр 
ускуналарни ва мосламаларни бошқаришга бунга ҳуқуқлари бўлмаган шахсларни 
қўйилмаслигини; ишчиларни инструктаджан ўз вақтида ва сифатли ўтказиш назоратини; 
1.4.2. 
Ишловчиларни тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтишларини, уларни суғурталашни 
ўтказишни; 
1.4.3. 
Корхонани комиссияси таркибида иш ўринларини шаҳодатлашни; 
1.4.4. 
Меҳнат муҳофазаси хизмати ходими ва меҳнат муҳофазаси бўйича вакил билан 
биргаликда бўлинмада содир бўлган авариялар ва бахтсиз ҳодисаларни текширишни, Н-1 
шаклда далолатномалар тузилишини ва уларни корхона бош муҳандисга топширилишини; 
1.4.5. 
Хавфи юқори ишларни бажаришга ёзма равишда рухсатномани (наряд-рухсатни) 
расмийлаштиради ва уларни хавфсиз бажарилишини назорат қилинишини; 
1.4.6. 
Мунтазам равишда усталар билан меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар 
иштирокида хавфсизлик қоидалари ва меъёрларини бузилишларига йўл қўйиш, лойиҳа ва 
технологик ечимлардан четга чиқиш сабабларини муҳокамаси бўйича мажлислар уюштириш, 
тегишли раҳбарларга уларни бартараф қилиш бўйича конкрет топшириқлар беради ҳамда 
қийинчилик туғдирадиган масалаларни ечиш усулларини аниқлайди. Усталарга бўлинмада 
содир бўлган бахтсиз ҳодисалар тўғрисида ҳамда бошқа цехларда ва корхоналарда (маълумот 
олинганда) содир бўлган ҳодисалар тўғрисида ҳам маълумотларни етказади. 
1.5. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларни, назорат органларини, хавфсизлик 
хизматини ва меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларнинг буйруқларидаги кўрсатмаларини, 
ишчиларни меҳнат муҳофазаси бўйича мулоҳазалари ва таклифларини ўз вақтида ва сифатли 


76 
бажарилишини таъминлайди ва назорат қилади. 
1.6. 
Қуйидагиларни ташкил этади: 
1.6.1. 
Хавфи юқори ишларни, бу ишларни бажаришга жалб этилаётган, навбатдан 
ташқари инструктаж (йўл-йўриқ)дан ўтказилган, тажрибали ишчиларни шахсан ўз бошчилигида 
ёки бошқа техник шахс раҳбарлигида бажарилишини; 
1.6.2. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича хона (бурчак)ни, уни ўқитишни техник воситалари, 
кўргазмали ва ўқув қўлланмалари билан жиҳозлашни, унинг ишини бевосита бошқаришни 
амалга оширади. 
1.7. 
Ишчиларни, усталарни ва меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларни таклиф ва 
мулоҳазаларини йиғади ва умумлаштиради. Меҳнат муҳофазаси режаларини ва асбоб-
ускуналарни конструктив камчиликлари бўйича далолатнома-шикоятларга доир таклифларни 
ишлаб чиқади ва корхона раҳбариятига тақдим этади. 
1.8. 
Меҳнат муҳофазаси ва ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича белгиланган 
муддатларда янги йўриқномаларни ишлаб чиқишни ва амалдигиларни қайтадан кўриб чиқишни 
ёки намунавий йўриқномаларга қўшимчалар киритишни ва улар билан ишчиларни таъминлашни 
амалга оширади. Ҳар бир ишлаб чиқариш бўлинмаси, цех учун йўриқномалар рўйхатини тузади. 
Иш жойларида йўл-йўриқларни бериш дастурини ишлаб чиқади ва бош муҳандисга тасдиқлаш 
учун тақдим этади. 
1.9. 
Объектларни кўришга борганда лойиҳаларни, технологик регламентларни, 
паспортларни, геологик-техник нарядларни, хавфсизлик қоидалари ва меъёрларни талабларига 
амал қилинишини текширади, шахсларни лавозим мажбуриятларини сифатли ва тўлиқ 
бажаришни баҳолайди, уларнинг хизмат соҳасига тегишли бўлган, текширишда аниқланган 
қоида бузилишларга нисбатан кечиктирмай таъсир чораларини кўради. Текшириш вақтида 
аниқланган бузилишларни ва уларни пайдо бўлиш сабабларини дархол бартараф этилишини 
ташкил қилади. Бўйсинувчилар билан тарбиявий ишларни олиб боради. 
1.10 Корхона раҳбариятига меҳнат хавфсизлиги бўйича юқори кўрсаткичларни қўлга 
киритаётган ишловчиларни рағбатлантириш ва меҳнат муҳофазаси талабларини бузувчи 
шахсларни жавобгарликка тортиш, шу жумладан иқтисодий жарима қўлланилиши тўғрисида, 
таклифлар киритади. 
1.11. Ишлаб чиқариш ва меҳнат интизомини бажарилишини, белгиланган меҳнат ва дам 
олиш режимига ходимлар томонидан амал қилинишини таъминлайди. 
Биринчи бошқариш даражаси 
1.
Уста (катта), смена бошлиғи 
1.1. 
Ўзи бошқарадиган участкага раҳбарлик қилади. Ишларни хавфсиз бажаришни тўлиқ 
ҳуқуқли раҳбари, бевосита ташкил этувчиси ҳиссобланади ва ўзининг иш объектида соғлом ва 
хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга тўлиқ жавоб беради. 
1.2. 
Қуйидагиларни ташкил этади: 
1.2.1. 
Ишларни хавфсиз олиб боришни, иш ўринларини, асбоб-ускуналарни ва хоналарни 
меҳнат муҳофазаси меъёрлари талабларига, санитария ва ёнғинга карши талабларга мувофиқ 
тутишни, ҳар бир тоифа ишловчилари учун белгиланган меҳнат ва дам олиш режимларини, 
меҳнат, ишлаб чиқариш ва технологик интизомни бажарилишини; 
1.2.2. 
Портловчи, заҳарли ва бошқа хавфли материалларни, радиоактив моддаларни ва 
ион ҳосил қилувчи нурланиш манбаларини транспортда ташишни, иш ўринларида сақлашни ва 
ишлатиш хавфсизлигини; 
1.2.3. 
Юк ортиш-тушириш ишларини олиб боришда, материалларни, асбобларни, 
деталларни транспортда ташишда, омборларга тўғри жойлашда ва сақлашда хавфсизликни, иш 
жойлари ва ўтиш жойларини тиқилинч бўлишига ва ивирситишга йўл қўймасликни; 
1.2.4. 
Лойиҳа, паспортлар, технологик регламентларга катъий амал қилган ҳолда сменага 
иш жойини, таркибини ва тартибини кўрсатиб топшириқ беришни ҳамда топшириқни сифатли 
бажарилиш назоратини; 
1.2.5. 
Белгиланган муддатларда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича 
тадбирларни, меҳнат муҳофазаси хизмати ходимларини, назорат органларини ва меҳнат 
муҳофазаси бўйича вакилларнинг кўрсатмаларини бажарилишини; 
1.2.6. 
Хавфсизлик техникаси ва саноат санитарияси бўйича қоидалар ва йўриқномаларга 
амал қилинишини, хавфсиз меҳнат усулларини ва шахсий ҳимоя воситаларини ишлатилишини. 
Ишловчиларни соғлиғи ва ҳаётига хавф туғиладиган ҳолларда ишларни тўхтатишни ва 


77 
одамларни шу участкалардан узоқлаштиришни. 
1.3. 
Шамоллатиш ускуналарини тўхтовсиз ишлашини, санитария-гигиена талабларига 
мувофиқ иш жойларида қулай микроиқлим шароитларини, шовқин, вибрация ва ёруғликни 
даражаларини яратилишини таъминлайди. 
1.4. 
Хавфи юқори ишларга наряд-рухсатлар олади ва уларни бажарилишини бевосита 
бошқаради. 
1.5. 
Вахтани қабул қилиш сифатини, хавфсизлик қоидалари ва меъёрларини 
бажарилишини, асбоб-ускуналарни, тўсиқларни, махсус кийим-бош ва махсус пойабзал ва 
бошқа шахсий ҳимоя воситаларининг аҳволини ва бевосита иш бажарувчиларни ишлатишига 
мувофиқлигини текширилишни назорат қилади, уларни орасида ўз мажбуриятларини 
қониқарсиз бажараётганларга зудлик билан, шу жумладан иқтисодий жарималарни қўллаш 
билан, таъсир чораларини қабул қилади. 
1.6. 
Қуйидагиларда қатнашади: 
иш ўринларини шаҳодатлашда; 
меҳнат муҳофазаси бўйича намунавийлар йўриқномалар асосида маҳаллийларини 
ишлаб чиқишда. 
1.7. 
Белгиланган муддатларда хавфсиз иш юритиш усуллари бўйича ишларни бирламчи, 
навбатдаги, режадан ташқари ва кундалик инструктаж (йўл-йўриқ бериш)ни ўтказади, ходимлар 
билимларини текширади ва уларда механизм ва агрегатларда ишлаш ва бошқариш ҳуқуқини 
берадиган рухсатнома (гувоҳномалар) борлигини текширади. Ишчилар ва мутахассисларни 
аварияларни бартараф қилиш режалари ва захира қилиш йўллари билан таништиришни 
ўтказади. 
Носоз асбоб-ускуналарда, жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларисиз ишлашни, носоз 
асбобларни, мосламаларни ва бошқа техник воситаларни ишлатилишига йўл қўймайди. Маст ва 
касал ҳолатдаги шахсларни ишга қўймайди. 
1.8. 
Ҳар куни иш жойларини, асбоб-ускуналарни, механизмларни, кон иншоотлари 
ҳолатини ва уларни тўғри эксплуатация қилинишини текширади ва аниқланган камчиликларни 
бартараф қилиш бўйича чоралар кабул қилади. 
1.9. 
Юқори ташкилотлар ва назорат органларининг кўрсатмалари ва йўл-йўриқ 
материалларини ишловчилар билан ўз вақтида, тегишли расмийлаштириш билан, ўрганиб 
чиқади ва уларни бажарилишини таъминлайди 
1.10. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича қоидаларда белгиланган ҳужжатларни юритади. 
1.11. 
Хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномаларни, огоҳлантирувчи плакатлар ва 
белгиларни мавжудлигини ва сақланишини кузатади. 
1.12. 
Иш объектларидаги хавфсизлик техникаси ҳолати тўғрисида партия (участка) 
бошлиғини хабардор килади. 
1.13. 
Ўзининг объектида содир бўлган бахтсиз ҳодиса, авария ва ёнғин тўғрисида участка 
(партия, экспедиция) раҳбарига дарҳол хабар беради ва жабрланганларга тиббий ёрдамни 
ташкил қилади. Ўз кучлари билан бартараф қилинишни иложи бўлмаган хавфсизлик 
қоидаларини бузилишларини бартараф қилиниши учун диспетчер хизмати ва юқорида турган 
раҳбарга талаб-буюртмаларни топширади. Ишловчиларни соғлиғи ва ҳаётига хавф туғилган 
ҳолларда ишларни тўхтатади ва бу участкалардан одамларни узоқлаштиради. 
1.14. 
Қуйидагилар бўйича таклифлар киритади: 
1.14.1. 
Иш шароитлари ўзгарганда ишларни олиб бориш бўйича паспортларга ва 
нарядларга, иш жойларида меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшилаш бўйича тадбирларга 
тезкор аниқлик киритиш; 
1.14.2. 
Ишлаб чиқариш топшириқларини тўлиқ, сифатли ва хавфсиз бажараётган 
ишловчиларни рағбатлантириш ва кўрсатилган талабларни бажармаётган шахсларни 
жавобгарликка (шу жумладан моддий) тортиш. 
2. Бригадир (ишчи звено раҳбари) 
2.1. 
Смена бошланиши олдидан хавфсизлик техникаси ҳолати, транспорт воситаларини 
аҳволини, асбоб-ускуналарни, асбобларни, тўсиқларни шахсий ҳимоя воситаларини, бирламчи 
ёнғин ўчириш воситаларини созлигини шахсан текширади. Аниқланган камчиликларни 
бартараф қилиш бўйича тезкор чоралар қабул қилади. 
2.2. 
Технологик жараёнларга мувофиқ бригада аъзоларини жой-жойига қўяди. Ишларни 
хавфсиз бажариш бўйича ишчиларга зарур кўрсатмалар беради. 
2.3. 
Машиналарни, асбоб-ускуналарни ва аппаратураларни ишларини, агар уларни 


78 
эксплуатация қилиниши ишловчиларни соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдирса, тўхтатади. 
2.4. 
Наряд-рухсатлар ва бошқа махсус рухсатларни расмийлаштиришни талаб қиладиган 
ишларга, уларни олади ва бу ишларни талаб қилинадиган рухсатларни олмасдан 
бажарилишига йўл кўймайди. 
2.5. 
Смена давомида бригада аъзоларини меҳнат, ишлаб чиқариш интизомини, меҳнат 
муҳофазаси бўйича йўриқномаларга мувофиқ, уларни хавфсиз меҳнат усулларини 
қўллашларини, ҳар бир бригада аъзосини берилган махсус кийим-бош, махсус пойабзал, ҳимоя 
воситаларини ҳамда эҳтиёт қилувчи мосламаларни ва тўсиқларни ишлатилишини таъминлайди. 
2.6. 
Маст ҳолдаги шахсларни иш бажаришга қўймайди, бу ҳақда устага (юқори турган 
раҳбарга) хабар беради ва тарбиявий ишни ўтказади. 
2.7. 
Қуйидагиҳолларда дарҳол чақиришни ташкил этади: 
2.7.1. Ёнғин пайдо бўлганда ўт ўчириш хизматини;
2.7.2. 
Бахтсиз ҳодисалар вақтида тез ёрдамни. 
2.8. 
Жабрланганга бирламчи ёрдам беришни ва уни тиббиёт муассасига жўнатишни 
ташкил этади, устани (юқори турган раҳбарни) содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида хабардор 
қилади. 
2.9. 
Иш жойида ўша вазиятни, агар бу кейинчалик мураккаблаштириш хавфини 
туғдирмаса, бахтсиз ҳодиса содир бўлган вазиятни сақланишини таъминлайди. Авария 
ҳолатини ривожланишини кутилиши ҳолларида, хавфсизликни таъминлаш бўйича зарур эҳтиёт 
чораларини қабул қилади. 
2.10. 
Объектдаги меҳнат шароитларини ҳолати тўғрисида устани (юқори турган 
раҳбарни) хабардор қилади, уларни яхшилаш тўғрисида ва ишлаб чиқариш жараёнларини, 
хавфсизлигини орттириш, меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқариш маданиятини 
оширишга қаратилган тадбирларни бажаришда фаол қатнашган бригада аъзоларини 
рағбатлантиришни ва меҳнат муҳофазаси талабларини бузаётган шахсларни жавобгарликка 
тортиш тўғрисида таклифлар киритади. 
2.11. 
Смена тамом бўлгандан кейин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномага биноан, 
сменани топшириш учун иш жойларини тайёрлаш бўйича ишларни бажарилишини 
таъминлайди. Сменани қабул қилаётган ва бевосита раҳбарни асбоб-ускуналарни, асбобларни, 
ҳимоя воситаларини, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси аҳволи тўғрисида шахсан 
хабардор қилади. Белгиланган тартибга мувофиқ смена топширишни расмийлаштиради.
3. 
Ишчи 
3.1. 
Смена бошланиши олдидан ўз иш жойини текширишдан ўтказиб қуйидагиларга 
аҳамият беради: 
3.1.1. 
Асбоб-ускуналарни, мосламаларни, асбобларни ва қуролларни созлигига; 
3.1.2. 
Тўсиқларни, эҳтиёт қилувчи мосламаларни, блокировка қилувчи ва сигнал берувчи 
мосламаларни, шахсий ва гуруҳли ҳимоя воситаларини, шамоллатиш, ёнғин ўчириш 
воситаларини борлигига ва созлигига; 
3.1.3. 
Ўтиш жойларини, йўлакларни, майдончаларни аҳволига, уларни ивирсиганлиги ва 
тирбандлигига ҳамда зинапояли қурилмалар ва панжараларнинг ишга яроқлилигига. 
3.2. 
Текшириш вақтида топилган камчиликлар тўғрисида бевосита раҳбарга (бригадирга, 
бурғиловчига, звеневойга, катта ишчига ва ҳ.к.) хабар беради ва уни кўрсатмаси билан уларни 
бартараф қилади. 
3.3. 
Иш жараёнида: 
3.3.1. 
Бажарилаётган ишларга берилган режимларга ва олиб бориш технологиясига 
қаттиқ риоя қилади; 
3.3.2. 
Асбоб-ускунани (асбобни), уни эксплуатация қилиш бўйича йўриқномасига мувофиқ 
эксплуатация қилади; 
3.3.3. 
Иш жойини тоза тутади, иш бажаришда хавфсизликни таъминлайдиган 
анжомлардан фойдаланади; 
3.3.4. 
Иш жараёнида иш бажаришнинг хавфсизлигини таъминлайдиган усуллардан ва 
махсус кийимлардан фойдаланади; 
3.4. 
Иш жараёнида ўртоқларини юриш-туришларига эътибор беради. Носозликларни 
сезган ҳолларда уларни хавфсиз меҳнат усулларини ишлатиш, хавфсизлик техникаси, саноат 
санитарияси, ёнғин хавфсизлиги талабларини бажариш зарурлиги тўғрисида огоҳлантиради. 
3.5. 
Смена (вахта) давомида иш жойларини, коммуникацияларни, тўсиқларни, асбоб-
ускуналарни, мосламаларни, асбобларни ва ҳ.к. ҳолатига эътибор беради. Аниқланган 


79 
носозликлар тўғрисида бевосита раҳбарига (бригадирга, бурғиловчига, звеневойга, катта 
ишчига) ахборот беради ва уни кўрсатмаларига биноан уларни бартараф қилиш бўйича чоралар 
қабул қилади. 
3.6. 
Бевосита раҳбарига (бригадирга, бурғиловчига ва ҳ.к.) ҳар бир касалланиш, шахсан 
ўзи ёки бошқа ишчилар олган шикастланишлар, заҳарланишлар тўғрисида хабар беради, иш 
жойларида меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшиланиши бўйича тадбирлар тўғрисида 
таклифдар киритади, бевосита раҳбарини (бригадирни, бурғиловчини, звеновойни ва х.к.) кон-
геология ва бошқа иш шароитларини ўзгариши тўғрисида хабардор қилади. 
3.7. 
Жабрланганларга бирламчи ёрдам кўрсатади, уларни транспортда жўнатилишига 
ёрдам беради. 
Иш тамом бўлганда ўз иш жойини чиқиндилардан, сув, муз ва қордан, мойдан, зарарли 
ёки ёнғинга хавфли моддалар ва материаллардан ва бошқа тозалайди ва уни қабул қилаётган 
сменага топширади. 


80 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling