Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet40/50
Sana22.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1647386
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   50
Bog'liq
СУОТ uz

10-
Илова  
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 
томонидан 1995 йилнинг 18 декабрида 
196-
сон билан қайд этилган 
ТАСДИҚЛАЙМАН: 
Ўзбекистон Республикаси 
Меҳнат Вазири 
А.А. Обидов 
имзо, муҳр 
1995 йил « 14 » декабр 
ТАСДИҚЛАЙМАН: 
Ўзбекистон касаба уюшмалари 
Федерацияси 
Х.Б. Жамолов
имзо, муҳр 
1995 йил « 14 » декабр 
Меҳнат муҳофазаси 
вакили тўғрисида 
НИЗОМ 
Умумий қоидалар 
1. 
Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» ги қонунининг 23-
моддасига асосан жамоа назоратини амалга ошириш учун меҳнат муҳофазаси қонунчилиги ва 
меъёрий ҳужжатларини мулк шаклидан қатъий назар ёлланма меҳнат қўлланиладиган барча 
корхоналарда хўжалик юритиш доирасидан ва қайси тармоққа тегишлигидан қатъий назар 
меҳнат муҳофазаси вакили сайланади. 
2. 
Меҳнат муҳофазаси вакилини (ММВ) корхонанинг касаба уюшма ташкилоти ва меҳнат 
жамоасининг умумий йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан касаба уюшмаси ваколат 
муддати ёки меҳнат жамоаси умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатга (касаба 
уюшма қўмитаси бўлмаган ташкилотда), лекин бир йилдан кам бўлмаган муддатга сайланади. 
3. 
ММВни сайлаш учун жавобгарлик иш берувчи ва касаба уюшма кўмитаси зиммасига 
юкланади. ММВ сони ишлаб чиқариш шароитларидан ва у ёки бу ишлаб чиқариш участкасидаги 
жамоа назорати заруратидан келиб чиқиб белгиланади. Бу мажбурият жамоа шартномасига 
киритилиши лозим. 
4. 
ММВ қилиб лавозими бўйича корхонада меҳнат муҳофазаси ва шароити (аҳволи) учун 
жавобгар шахс, ҳамда меҳнат муҳофазаси хизмати ходимларидан бўлган шахслардан 
сайланмаслиги керак. 
5. 
Иш берувчи касаба уюшма кўмитаси иштирокида бир ой муддат ичида сайланган меҳнат 
муҳофазаси вакиллари ўқишини иш берувчи ҳисобидан ва улар томонидан тасдиқланган дастур 
асосида ташкил қилади. 
6. 
ММВ бўлган шахсларга иш берувчи уларнинг самарали фаолият кўрсатишлари учун 
зарур шарт-шароитларни яратиб бериши шарт, уларни керакли қонун ва қоидалар, кўрсатмалар 
ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаши, меҳнат муҳофазаси ва шароитларни 
яхшилаш тўғрисида киритган таклифларини амалга оширишга ёрдам бериши керак. 
Меҳнат муҳофазаси вакилининг асосий вазифалари, 
функциялари ва ҳуқуқлари 
7. 
ММВ меҳнат муҳофазаси бўйича ишловчиларнинг конуний ҳуқуқ ва қизиқишларини ҳимоя 
қилиш бўйича жамоа назоратини олиб боради, ишловчиларга шу саволлар бўйича маслаҳатлар 
беради, ишда аниқланган хавфсизлик талабларининг бузилишини олдини олади. 
8. 
ММВ корхонада меҳнат муҳофазаси соҳасида меҳнат жамоасининг тўлиқ ҳуқуқли вакили 
ҳисобланади, зарур ҳолларда эса, касаба уюшма кўмитаси ёки меҳнат жамоасининг 
топшириғига биноан давлат, суд ва жамоа ташкилотларида меҳнат жамоасининг тўла ҳуқуқли 
вакили бўлиб қатнашади. 
9. 
ММВ ўз вазифасини ишлаб чиқариш раҳбарлари, мутахассислари, цех ва касаба уюшма 
қўмитаси билан яқинда ҳамкорликда амалга оширади. 
10. 
ММВнинг ҳуқуқлари, 

меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги меъёрий ҳужжатлари ва қонунчилигини маъмурият (иш 


85 
берувчи) томонидан риоя қилинишини назорат қилади; 

мустақил ёки назорат органлари билан ҳамкорликда муттасил меҳнат шароити ҳолатини 
текширади ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, талабларини, меҳнат қонунчилигини 
бузганлиги тўғрисида аниқланган камчиликлар асосида иш берувчига, бўлим раҳбарларига ушбу 
камчиликларни бартараф килиш бўйича таклифлар беради ва уни кўриб чиқишни талаб қилади; 

ишчиларни ўз вақтида махсус кийим-бош, пойабзал ва бошқа шахсий ва жамоа 
ходимларини ҳимоя воситалари, ювиш ва дезинфекциялаш воситалари ёки унга тенглашадиган 
бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари, парҳез таомлар билан ўз вақтида таъминланишини текширади

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва асаб касалликларига чалинишларни 
текширишда иштирок қилади; 

корхона раҳбари ёки бошқа мансабдор шахсдан ишлаб чиқаришда содир бўлган барча 
бахтсиз ҳодисалар тўғрисида ахборот олади

ишловчилар (ишловчи)нинг ҳаёти ва соғлигига хавф туғдириши аён бўлган тақдирда, 
бўлим раҳбарларидан ва иш берувчидан ишни тўхтатишни талаб қилади; 

касаба уюшмаси қўмитасининг топшириғига биноан янги техника ва ускуналарнинг 
синовида, ишлаб чиқариш объектлари, ишлаб чиқариш воситаларини фойдаланишга қабул 
қилиш комиссиясининг ишида иштирок қилади; 

корхонада меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар ва бошқа ҳужжатларни тузишда 
иштирок этади; 

ходимнинг меҳнат вазифасини бажаришда жароҳатланиши ёки саломатлигига зиён 
етказилганда жабрланувчининг ҳуқуқини ҳимоя қилиб корхона маъмурияти айби даражаси ва 
тарафларнинг ўзаро жавобгарлиги тўғрисида касаба уюшма қўмитасига таклифлар киритади; 

меҳнат муҳофазаси меъёрлари ва қоидаларини бузган ёки ўз ҳаракати туфайли шахсан 
ўзига, шунингдек бошқа ходимлар ҳаётига хавф туғдирган шахсларни жавобгарликка тортишни 
талаб қилиб иш берувчига, бўлинма раҳбарига мурожаат қилади. 

Меҳнат муҳофазаси вакиллари ҳукуқларининг 
кафолатлари 
11. 
ММВ ўз вазифасини бажариш ва ўқиши учун унга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда 
ҳафтада икки соатдан кам бўлмаган иш вақти берилади. Бу шарт корхона, жамоа шартномасида 
кўзда тутилиши керак. 
12. 
ММВга кўшимча кафолатлар ва имтиёзлар, корхона жамоа шартномасига киритилган 
тақдирда, касаба уюшмаси қўмитаси таркибига сайланиб асосий ишидан озод қилинмаган 
ходимларникидек бўлади. 
13. 
ММВ ҳуқуқларини бузганлиги учун ёки уларнинг қонуний харакатларига тўсқинлик 
қилувчи иш берувчилар, маъмурият вакиллари ва мансабдор шахслар меҳнат қонунларида 
кўзда тутилгандек жавобгарликка тортиладилар. 
14. 
Иш берувчи ММВга ўқиш ва билим даражасини текшириш натижасига кўра 
тасдиқланган тартибдаги гувоҳнома беради. Гувоҳномани кўрсатган ММВ ўзи хизмат 
кўрсатадиган ҳудудга ҳеч қандай тўсиқсиз кириш ҳуқуқига эга. 
15. 
ММВ меҳнат шароитини яхшилаш ва ходимларнинг кизиқишини ҳимоя қилишдаги 
виждонан иши учун корхонада меҳнатни муҳофаза қилишга ажратилган маблағ ҳисобидан 
моддий ва маънавий рағбатлантирилади. Бу талаблар корхона жамоа шартномасига 
киритилиши лозим. 
16. 
ММВ ўз иши бўйича касаба уюшмаси қўмитаси ва меҳнат жамоаси олдида ҳисоб 
беради. Меҳнат жамоаси ва касаба уюшмасининг умумий мажлиси иши қониқарсиз деб 
топилганда, ходимни муддатидан олдин ММВ вазифасидан тушириши ва янгидан сайлов 
ўтказиши мумкин. 


86 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling