Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet43/50
Sana22.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1647386
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   50
Bog'liq
СУОТ uz

13-
Илова
КЕЛИШИЛГАН: 
Ўзбекистон ёқилғи-энергетика, геология 
ва кимё ходимлари касаба уюшмаси 
Марказий кўмитаси Раиси 
А.Ҳ. Ғуломов 
ТАСДИҚЛАЙМАН: 
Ўзбекистон Республикаси геология ва 
минерал ресурслар Давлат қўмитаси раиси 
Н.А. Аҳмедов 
2004йил « 8 » июл 
2004 
йил « 28 » июл 
Давгеолқўмнинг тармоқда меҳнат муҳофазаси бўйича
ишларни мувофиқлаштириши тўғрисида 
НИЗОМ 
Ушбу низом «Меҳнат муҳофазаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 
талаблари асосида «Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси 
низоми» ва Меҳнат вазирлигининг 1996 йил 29 июнда тасдиқланган «Меҳнат муҳофазаси 
бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги Намунавий низом»га мувофик ишлаб чиқилган. 
Низом Давгеолқўм таркибига кирадиган давлат корхоналарида ишлаб чиқаришда соғлом 
ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича корхонани техник, ташкилий, ижтимоий, 
иқтисодий йўналишлари фаолиятига ягона талаблар ўрнатиш мақсадида меҳнат муҳофазаси 
бўйича ишларни мувофиқлаштиришни назарда тутади. 
Низом тўлиқ ёки қисман собиқ геологик корхоналарга, уларни қайта қуриш натижасида 
тузиладиган бошқа мулкчилик шаклидаги корхоналарга ёки Давгеолқўм муассислигида қайта 
тузиладиган корхоналарга нисбатан қўлланилиши мумкин, агар бу икки томонлама 
шартномалар ва қайд қилинган корхоналарнинг Низомларида кўрсатилган бўлса.
1. Умумий қоидалар 
1.1. 
Давгеолқўмнинг корхоналари, ташкилотлари, муассасалари (кейинчалик 
«корхоналар») ҳамма иш турларини бажаришда «Меҳнат муҳофазаситўғрисида»ги Қонунни, 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексини, меҳнат муҳофазаси бўйича бошқа қонунчиликка 
оид ва норматив актлар талабларига амал қилиш асосида соғлом ва хавфсиз меҳнат 
шароитларини яратадилар ва уларни бузилиши учун жавоб берадилар. 
1.2. 
Тармоқ корхоналарида меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш ушбу 
корхоналарининг маъмурияти ва уларнинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарларига юклатилади 
ва ягона «Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар Давлат Кўмитасини 
корхона ва ташкилотларида меҳнат муҳофазасини бошқариш Тизими» (Давгеолқўм ММВТ)га 
мувофиқ амалга оширилади. 
1.3. 
Давгеолкўм карамоғидаги корхоналарга нисбатан меҳнат муҳофазаси бўйича 
ишларни ташкил этиш соҳасида мувофиқлаштириш вазифаларини ва ишлаб чиқаришда меҳнат 
шароитлари ва муҳофазасини аҳволи бўйича идоравий назоратни амалга оширади. 
II. Давгеолқўмнинг асосий вазифалари 
2.1. 
Давгеолқўм тизимида ишловчиларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини 
яратиш, ишлаб чиқаришдаги шикастланишларни ва касб касалликларини олдини олиш, ёнғин, 
радиация хавфсизлиги, саноат санитарияси, меҳнат шароитларини соғломлаштириш бўйича 
ишларни ташкил қилишни мунтазам такомиллаштириш, меҳнат муҳофазаси бўйича қонунчилик 
талабларини ва бу масалалар бўйича директив органларининг қарорларини бажариш. 
2.2. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва 
такомиллаштириш, меҳнат шароитларини меъёрий талабларга мувофиқлиги бўйича идоравий 
(ишлаб чиқариш) назоратини ташкил этиш. 
2.3. 
Илмий тадқиқотни талаб қиладиган меҳнат муҳофазаси масалаларини ҳал қилиш 
учун илмий-текшириш ва лойиҳалаш-конструкторлик йўналишидаги ташкилотларни жалб этиш. 


90 
2.4. 
Давгеолқўм унга юклатилган вазифаларга мувофиқ: 
2.4.1. 
меҳнат муҳофазаси ва ишлаб чиқаришдаги меҳнат шароитлари ва меҳнат 
муҳофазасини бошқариш ишларини ташкил этиш бўйича тармоқ қоидаларини, низомларини, 
йўриқномаларини ва бошқа идоравий ҳужжатларни ишлаб чиқади; 
2.4.2. 
тасарруфидаги корхоналарни меҳнат муҳофазаси бўйича қонунчиликка оид, 
тармоқ ва тармоклараро меъёрий ҳужжатлар билан таъминлайди ва уларнинг жорий қилиниши 
ва бажарилиши назоратини амалга оширади; 
2.4.3. 
корхоналарда меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшилаш бўйича тармоқ 
дастурларини ва тадбирларини ишлаб чиқади ва бажарилишини ташкил қилади; 
2.4.4. 
ишлаб чиқаришдаги шикастланишларни, касб касалликларини, транспортдаги 
аварияларни ҳолатини ва сабабларини таҳлил қилади ва ҳисобини олиб боради ва уларни 
олдини олиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади. 
2.4.5. 
зарур ҳолларда, лойиҳаларни экспертиза қилувчи бўлинма билан биргаликда 
янги қуриладиган ва қайта қуриладиган объектларни ва геология-қидирув ишларини бажаришда 
кўзда тутилган меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қарорларини муҳокама қилишда 
қатнашади. 
2.4.6. 
белгиланган тартибда ишчи ва хизматчиларга нокулай меҳнат шароитларида 
ишлаганлари учун имтиёзларни ва компенсацияларни тайинлаш тўғрисидаги материалларни 
кўриб чиқади; 
2.4.7. 
қурилиши тамомланган ёки реконструкция қилинаётган ишлаб чиқариш 
объектларини фойдаланишга қабул қилиш, қайтадан ишлаб чиқилган геология-қидирув асбоб-
ускуналарини ва техник воситаларни қабул қилиш бўйича давлат комиссияларини ишида 
қатнашади; 
2.4.8. 
ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисалар ва аварияларни, 
ёнғинларни, портловчи материалларни ва радиоактив моддаларни йўқотилиш ва ўғирланиш 
шароитлари ва сабабларини белгиланган тартибга мувофиқ текширилишида қатнашади; 
2.4.9. 
бевосита тасарруфидаги корхоналар раҳбарлари ва бош мутахассисларини 
меҳнат муҳофазаси қоидалари ва меъёрлари бўйича билимларини текширишни амалга 
оширади; 
2.4.10. 
Хавфсизлик техникаси, радиация ва ёнғин хавфсизлиги бўйича тармоқ малака 
ошириш курсларини ташкил этади ва ўтказади; 
2.4.11. 
Ҳайъат ва тармоқда меҳнатни муҳофаза килиш ишларини мувофиқлаштириш 
бўйича доимий ишловчи комиссиянинг (ДИК) кенгашларида тармоқдаги шикастланишларнинг 
аҳволини ва меҳнат муҳофазаси бўйича профилактика ишларининг аҳволини кўриб чиқади, 
корхона раҳбарларининг иш ўринларида хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича олиб 
борилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботини эшитади, ишлаб чиқаришда шикастланишларга йўл 
қўйган ёки меҳнат муҳофазаси бўйича қонунчиликни, Давгеолқўм буйруқлари ва 
фармойишларини бажарилишини таъминламаган мансабдор шахсларни жавобгарликка 
тортади. 
2.4.12. 
геологик корхоналар базасида нодавлат мулкчилик шаклидаги бевосита 
бўйсунадиган корхоналарни тузишда, Давгеолқўмнинг ихтиёрига кирадиган меҳнат муҳофазаси 
бўйича бир қатор масалаларни аниқлайди ва ҳал қилади, ушбу корхоналар билан ушбу 
масалалар бўйича икки томонлама шартномалар тузади. 
2.4.13. 
меҳнат муҳофазаси бўйича буйруқлар, фармойишлар, қарорлар чиқаради, 
уларни бажарилишини назорат қилади; 
2.4.14. 
қуйидаги масалалар бўйича ишларни назорат қилади ва текширишлар 
ўтказади: 

«Давгеолкўмнинг ташкилот ва корхоналарида меҳнат муҳофазасини бошқариш тизими» 
талабларига мувофиқ профилактик ишларни ташкил қилиш; 

меҳнат муқофазасини, хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш, ишчи ва 
хизматчиларга санитария-маиший ва тиббий хизматни кўрсатиш, ходимларни хавфсизлик 
техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси бўйича ўқитишни ва йўл-йўриқ беришдан ўтказиш, 
ишловчиларни ҳимоя воситалари билан таъминлаш, ноқулай шароитларда ишланганлиги учун 
уларга имтиёзлар ва компенсациялар бериш қисми бўйича қонунчиликка оид ва бошқа меъёрий 
ҳужжатларга риоя қилиниши; 

иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича шаҳодатлашдан ўтказиш, иш объектларини 
санитария-техник ҳолатини паспортлаштириш; 

меҳнат муҳофазаси бўйича хоналарни, ўқув пунктлари ишларини ташкил этилиши ва 
уларни тегишли кўргазмали тарғибот воситалари билан таъминланиши ва хавфсиз меҳнат 


91 
усулларига ўқитилиши; 

ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигини бошқа хил 
зарарланишларини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга риоя қилиш; 

корхона ходимларини мажбурий давлат шахсий суғурталашни ўтказиш; 

Ходимларга, уларни меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда 
жароҳатланиш ёки саломатлигининг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни 
тўлаш; 

геология-қидирув ишларини юритишда хавфсиз меҳнат шароитларини, транспортни ва 
геология-қидирув асбоб-ускуналарини хавфсиз эксплуатация қилиш, ёнғин, радиация 
хавфсизлигини ва саноат санитариясини яратиш бўйича тармоқ ва корхонанинг ўз
тадбирларини, Давгеолқўмнинг ва назорат органларининг буйруқлари, қарорлари ва 
кўрсатмаларини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши; 

меҳнат муҳофазаси бўйича марказий жамғармаларни ташкил этилиши ва ишлатилиши; 

корхоналарни белгиланган меъёрлар бўйича хавфсизлик техникаси, ёнғинни ўчириш 
воситалари, махсус кийим-бош, аслаҳа-анжомлар билан таъминлаш. 
2.4.15 
меҳнат 
муҳофазаси 
масалаларида 
«Саноатконтехназорат» 
Давлат 
инспекцияси, бошқа давлат бошқариш, назорат, текшириш органлари, касаба уюшмаси 
органлари билан биргаликда ҳаракат килади; 
2.4.16 
тасарруфидаги корхоналардан ҳисоботларни ва маълумотларни олади, уларни 
таҳлил қилади, меҳнат муҳофазаси бўйича тайинланган статистик ҳисоботни олиб боради; 
2.4.17. 
корхоналарни меҳнат муҳофазаси бўйича бош муҳандис ўринбосарлари (бўлим 
бошлиқлари, бош мутахасислар)ни ва Давгеолқўмнинг радиация хавфсизлиги хизмати бошлиғи 
номзодларини, уларни бу лавозимларга тайинлашда келишишини амалга оширади, «Меҳнат 
муҳофаэаси тўғрисида»ги қонунга ва тармоқ нормативларига мувофиқ бу мутахассислар билан 
штатларни тўлдирилишини назорат килади. 
III Давгеолқўм раҳбари 
(Раис, Раис ўринбосари) 
3.1. 
Буйруқ 
орқали 
тармоқдаги 
меҳнат 
муҳофазаси 
бўйича 
ишларни 
мувофиқлаштириш масалалари кураторлигини ўзига ёки Раис ўринбосарларига бириктириб 
қўяди. 
3.2. 
Давгеолқўмни девони бошқармалари, бўлимлари ва хизматлари низомларини, 
бошқармаларни, бўлимларни бошлиқларини ва мутахассисларни, уларнинг Давгеолқўм 
тўғрисидаги Низомга мувофиқ вазифаларини белгиловчи ва меҳнат муҳофазаси масалаларини 
ечимини ҳисобга олган лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди. 
3.3. 
Марказий девон штат жадвалида меҳнат муҳофазаси бўйича ходим лавозимини 
кўзда тутади, бу лавозимга тегишли мутахассисни танлаб олади, унинг ишига раҳбарлик қилади. 
3.4. 
Давгеолқўмнинг радиация хавфсизлиги бўйича хизматини ташкил этади, уни 
ишини назорат қилади. 
3.5. 
Тармоқда меҳнат муҳофазаси йўналишидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича 
комиссия тузади, унинг фаолиятини ташкил этади ва назорат қилади. 
3.6. 
Давгеолқўмнинг маъмурий-маиший мажмуалари бўйича биноларни, хоналарни ва 
электр хўжалигини хавфсиз эксплуатация қилиш, ёнғин хавфсизлиги, хўжалик ишларини 
хавфсиз юритиш учун жавобгар шахсларни тайинлайди. 
3.7. 
Меҳнат муҳофазаси масалалари, меҳнат муҳофазаси бўйича дастурларни, асосий 
тадбирларни муҳокама қилиш ва тасдиқлаш бўйича ҳайъат кенгашларини режалаштиради ва 
ўтказади. 
3.8. 
Тармоқ хавфсизлик қоидаларини, низомларни, йўриқномаларни ва меҳнат 
муҳофазаси бўйича бошқа норматив ҳужжатларни, меҳнат хавфсизлиги бўйича семинарларни, 
курсларни, мактабларни дастурларини тасдиқлайди, уларни бажарилишини назорат қилади. 
3.9. Меҳнат муҳофазасини кундалик масалалари бўйича, ҳайъат қарорларини ва 
Давгеолқўмнинг ДИК хулосаларини кучга киритилиши бўйича буйруқлар ва фармойишлар 
чиқаради. 
3.10. 
Давгеолқўм бошқармалари, бўлимларининг раҳбарлари ва мутахассисларини, 
корхоналар раҳбарларининг тармоқдаги шикастланишлар ва аварияларни бўлиб туриши ҳолати 
ва уларни камайтириш бўйича қабул қилаётган чоралари тўғрисидаги ҳисоботларини
тинглайди. 
3.11. 
Корхона раҳбарларининг меҳнат муҳофазаси бўйича амалдаги қонунчиликка зид 


92 
бўлган буйруқлари ва фармойишларини бекор қилади. 
3.12. 
Корхонанинг мансабдор шахсларини, марказий девон ходимларини ишлаб 
чиқаришда шикастланишларга йўл қўйганликлари, меҳнат муҳофазаси бўйича қонунчилик ва 
меъёрий талабларни, бу масалалар бўйича Давгеолқўм буйруқлари ва кўрсатмаларини, 
лавозим 
йўриқномаларини, 
назорат 
органлари 
кўрсатмаларини 
бажарилишини 
таъминламаганликлари учун жавобгарликка тортади. 
3.13. 
Ноқлай меҳнат шароитларида ишлаганликлари учун ишчилар ва хизматчиларни 
тегишли тоифаларига имтиёзлар ва компенсацияларни белгилаш бўйича материалларни кўриб 
чиқади ва тасдиқлайди. 
3.14. 
Давгеолқўм вакилларини ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини, қайтадан ишланган 
геология-қидирув асбоб-ускуналарини эксплуататцияга қабул қилиш давлат комиссиялари 
таркибига, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни, портловчи материалларни ва радиоактив 
моддаларни йўқотилиши ва ўғирланиши шароитлари ва сабабларини текшириш бўйича махсус 
комиссия таркибига тайинлайди. 
3.15. 
Бевосита бўйсунувчи геологик корхоналар негизида тузиладиган нодавлат 
мулкчилик шаклидаги корхоналар (жамиятлар) билан меҳнат муҳофазаси масалаларида 
мажбуриятларни ва жавобгарликни аниқ белгилаб олиш тўғрисида шартнома тузади. 
3.16. 
тасарруфидаги корхоналар раҳбарлари ва мутахассисларини меҳнат муҳофазаси 
қоидалари бўйича билимларини текшириш дастурлари ва жадвалларини тасдиқлайди, имтиҳон 
комиссиялари ишини бошқаради. 
3.17. 
Ишлаб чиқариш хавфсизлиги масалалари бўйича корхоналарнинг материаллари 
ва ҳужжатларини кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул килади. 
3.18. 
Давгеолқўм девони ходимлари томонидан ишлаб чиқаришда хавфсизлик 
масалалари бўйича корхоналар ва уларнинг бўлинмаларини текширувини ташкил қилади, 
уларнинг натижаларини кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади. 
IV. 
Тармоқда меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни мувофиқлаштириш бўйича 
доимий ишловчи комиссия (Давгеолқўм ДИК) 
Давгеолқўм девонида доимий ишловчи комиссия меҳнат муҳофазаси соҳасида 
Давгеолқўмнинг асосий функционал вазифалари бўйича келишилган қарорларни ишлаб 
чиқилишини амалга оширувчи ишчи орган сифатида тузилади. 
ДИК таркибига марказий девоннинг бошқармалари ва бўлимлари раҳбарлари ва 
мутахассислари, тармоқ касаба уюшмаси Марказий қўмитасининг вакили (келишилган ҳолда) 
киритиладилар, ДИК раиси этиб Давгеолқўм Раисининг ўринбосари тайинланади. 
ДИК кенгашлари йилига камида икки марта ҳамда зарурат туғилганда ўтказилади. 
Доимий ишловчи комиссия: 
4.1. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича идоравий меъёрий ҳужжатларни, лойиҳаларини, 
меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги тармоқ дастурларини ва тадбирларини, илмий-текшириш ва 
лойиҳалаш-конструкторлик тадқиқотларни кўриб чиқади ва улар бўйича таклифлар киритади; 
4.2. 
Шикастланишларни, аварияларни аҳволини ва уларни олдини олиш бўйича 
ишларни аҳволини таҳлил қилади ва бу ишларни яхшилашни йўналишлари ва услубларини 
ишлаб чиқади; 
4.3. 
Корхоналарда меҳнат муҳофазаси бўйича қонунчилик талабларига риоя 
қилинишини, Давгеолқўм, юқори ва назорат органларининг директив ҳужжатларни, қарорларини 
бажарилишини вақти-вақти билан текширишни амалга оширади; 
4.4. 
Бевосита бўйсунувчи корхоналарни раҳбарлари, бош мутахассисларини ва 
ДИК аъзоларини меҳнат муҳофазаси бўйича билимларини текширишни ўтказади; 
4.5. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича норматив талабларни, лавозим йўриқномаларини 
бузилишида айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш ҳамда корхона ҳодимларини меҳнат 
шароитларини ва муҳофазаланишини яхшилаш бўйича ишлар самарадорлиги учун 
рағбатлантириш ҳақида таклифлар киритади; 
4.6. 
Корхоналарни ва уларни бўлинмаларида меҳнат ҳавфсизлиги бўйича алоҳида иш 
режимини киритиш ва тўхтатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади. 
4.7. 
V. 
Геология-қидирув ишларининг 
техникаси ва технологияси бошқармаси 
Давгеолқўм девонида ишлаб чиқаришда хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини ва йўл 
ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларида корхоналар ва ташкилотлар фаолиятини 


93 
мувофиқлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш ва услубий бошқариш геология-қидирув 
ишларининг техникаси ва технологияси Бошқармаси (ГҚИТТ Бошқармаси)га юклатилади. 
ГҚИТТ Бошқармаси: 
5.1. 
Тармоқда меҳнат муҳофазасини ягона бошқариш тизимини ишлаб чиқади, жорий 
қилади ва такомиллаштиради, геология-қидирув ва ёрдамчи иш турларининг хавфсизлиги, 
асбоб-ускуналар, техника, транспорт, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини хавфсиз 
эксплуататция қилиш, ёнғин ва радиация хавфсизлиги бўйича тармоқ меъёрий ҳужжатлари 
номенклатурасини белгилайди ва ишлаб чиқилишини ташкил этади, улар билан корхоналарни 
таъминлайди. Меҳнат муҳофазаси бўйича идоравий қоидалар ва меъёрларга ўзгартиришлар, 
қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритади; 
5.2. 
Қўл остидаги корхоналар ва ташкилотларни, уларни хавфсизлик техникаси 
қоидалари ва меъёрлари, саноат санитарияси, ишлаб чиқариш, маиший объектларда ва 
ижтимоий соҳа объектларида, транспорт ҳаракати хавфсизлиги талабларига риоя қилиш, 
Давгеолқўмнинг ММБТ бўйича ишларни ташкил қилиш, давлат бошқарув органлари ва назорат 
органларининг меҳнат муҳофазаси ва йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларини бажарилиши 
масалалари бўйича назоратни амалга оширади ва вақти-вақти билан текширишлар ўтказади; 
5.3. 
Ишлаб чиқаришда кўлланиладиган, ишлатиладиган портловчи материалларни 
сақланиши, ишлатилишини, транспортда ташилишини ва ҳисобини олиб боришни назорат 
қилади; 
5.4. 
Тармоқдаги ишлаб чиқаришни шикастланишлари ва касб касалликларини аҳволини 
ва сабабларини таҳлил қилади, уларни олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, 
Давгеолқўм раҳбариятига, ҳайъатига, ДИК га таклифлар киритади; 
5.5. 
Ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадларга белгиланган қурилиши тугалланган 
объектларни фойдаланишга қабул килиш бўйича, геология-қидирув асбоб-ускуналарини, 
техникани, асбобларни, қуролларни ва ҳ.к. намунавий нусхаларини синовдан ўтказиш ва 
эксплуатацияга қабул қилиш бўйича, бахтсиз ҳодисаларни, йўл транспорт ҳодисаларини, 
портловчи материалларни ва радиоактив моддаларни йўқотилиши ҳолларини текшириш бўйича 
идоравий, давлат ва махсус комиссияларнинг ишида белгиланган тартибда қатнашади; 
5.6.
«Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш 
Вазирлигининг меҳнат муҳофазаси Бошқармаси, тармоқ касаба уюшмаси Марказий қўмитаси, 
меҳнатни меъёрлаш ва муҳофаза қилиш Маркази билан алоқа қилади ва ишга алоқадор 
ёзишмаларни олиб боради, уларда Давгеолкўмнинг топшириғи билан меҳнат муҳофазаси 
масалалари бўйича унинг манфаатларини ҳимоя қилади; 
5.7. 
Хавфи юқори ишларни техник бошкаришга ходимларга тўғри рухсат берилганлигини, 
ишлаб чиқариш ходимларини касб тайёргарлигини, корхонанинг раҳбарлари, мутахассислари 
ва ишчиларини меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитилишини, йўл-йўриқлардан ўтказилишини ва 
билимларини текширилишини назорат қилади; 
5.8. 
Аппаратни тегишли бошқармалари, бўлимлари ва хизматлари билан ўзаро алоқада: 

корхонани ишлаб чиқариш объектларини ва иш юритадиган майдонларини радиация-
экологик аҳволи масалаларини кўриб чиқади ва назорат қилади; 

иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича шаҳодатлашни ўтказилишига услубий 
раҳбарлик қилади, ноқулай меҳнат шароитларидаги ишлар учун меҳнаткашларга имтиёзлар ва 
бадалларни тўғри белгиланганлигини назорат қилади; 

корхоналарга ишчиларни ишлаб чиқаришда касбларга тайёрлашни ташкил этиш 
масалаларида ёрдам беради, Давгеолқўм номенклатурасига кирадиган корхоналарни техник 
раҳбарларини ва меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассисларини номзодларини келишади; 

шикастланиш ҳолларини, йўл-транспорт ҳодисаларини, ёнғинларни ўз вақтида 
текширилишининг назоратини амалга оширади, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар ва касб 
касалликлари натижасида жабрланган шахсларга ва вафот этганларнинг оилаларига етказилган 
зарарни тўлаш масалаларини кўриб чиқади ва назорат қилади. 
5.9. 
ГҚИТТ Бошқармасининг юқорида қайд қилинган меҳнат муҳофазаси масалаларидаги 
функционал вазифаларини бажариш бўйича ташкилий ва услубий ишларни меҳнат муҳофазаси 
бўйича бош мутахассиси ҳамда бошқарманинг иш йўналишлари бўйича махсус лавозим 
йўриқномаларида мажбуриятлари, ҳукуклари ва жавобгарлиги аниқ белгиланган бошқа бош 
мутахассислари томонидан амалга оширилади. 
VI. 
Радиация хавфсизлиги хизмати 
Тармоқ корхоналарида ионли нурланиш манбаларини хавфсиз ишлатиш, номаъдан 


94 
фойдали қазилмаларга оид геология-қидирув ишлари сифатини радиацион-гигиеник баҳолаш 
бўйича назорат қилиш Давгеолкўмнинг функцияси «Қизилтепагеология» ДГК нинг Ялпи 
геология-экологик экспедициясининг оммавий қидирув ва радиация хавфсизлиги партиясини 
радиация хизмати томонидан амалга оширилади. 
Радиация хавфсизлиги хизмати (РХХ) ўзини фаолиятини Давгеолқўм тасдиқлаган низом 
асосида ва унга мувофиқ ҳолда амалга оширади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling