Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
СУОТ uz
14-
Илова Хавфсизлик техникаси қоидаларини ва ММБТ талабларини шикастланиш хавфи мавжуд бузилишларнинг намунавий рўйхати ( ҳамма иш турлари учун умумий) 1. Ходимлар. Ишларни ташкил этиш 1.1. Касб тайёргарлиги талабларига жавоб бермайдиган ходимларга ишлашга рухсат бериш (ҳуқуқи йўқ, тажриба муддатини, йўл-йўриқдан ўтмаган, квалификацион гуруҳи мавжуд бўлмаган, тиббий кўрикдан ўтмаган). 1.2. Алкогол, гиёҳванд ва токсинли моддалар таъсири натижасида ширакайф, касал ҳолда ишларни бажариш. 1.3. Қонунчиликда белгиланган меҳнат ва дам олиш режимини бузилишлари. 1.4. Хавфи юқори ишларни тегишли рухсат берадиган ҳужжатларни (наряд-рухсатнома, фармойишлар, йўл варақалари ва ҳ.к.), қоидаларда назарда тутилгандек, расмийлаштирмасдан бажариш. 1.5. Хавфи юқори ишларни хавфсиз олиб бориш учун жавобгар шахсларнинг мавжуд эмаслиги. 1.6. Тегишли иш турларини бажариш учун техник лойиҳалар, ишларни ташкил қилиш лойиҳаларипаспортлар, гелогик-техник ва бошқа нарядларнинг мавжуд эмаслиги. 2. Хавфли ва зарарли омиллар 2.1. Ишлаб чиқаришнинг ноқулай омилларида йўл қўйиладиган энг юксак концентрацияни асбоблар ўлчови материаллари бўйича ошганлиги. 2.2. Хавфли зоналарда, баландликда, электр ускуналарда шахсий ва жамоа ҳимоя воситаларисиз, диэлектрик воситаларсиз ишлаш. 2.3. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини қўпол бузилишлари билан ишлаш. 2.4. Иш бажариладиган жойларда портловчи материалларни, радиация воситаларини, ионли нурланиш манбаларининг сақлашни, транспортда ташилиши, ишлатиши, берилиши ва ҳисобга олишнинг белгиланган тартибини бузилишлари. 3. Ишлаб - чиқариш асбоб-ускуналари. Транспорт 3.1. Бевосита бошқараётган ходимлар хавфсизлигига таъсир қилувчи ва авариялар, шикастланишларга сабаб бўлиши мумкин бўлган асбоб-ускуналар, асбоблар ва мосламаларнинг бузуқлиги. 3.2. Бошқарувчи ходимлар томонидан меҳнат хавфсизлигини ёмонлаштирувчи асбоб- ускуналарни монтаж қилишни белгиланган қоидаларини бузилишларини. 3.3. Амортизация муддатларини ишлаб бўлган асбоб-ускунада, уни техник текширишдан ўтказмасдан ва кейинчалик ундан фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида комиссиянинг хулосаларисиз ишлаш. 3.4. Ишларда қўлбола ишланган, белгиланган тартибда рўйхатдан ва аттестациядан ўтмаган асбоб-ускуналардан фойдаланиш. 3.5. Тегишли қоидалар ва йўриқномалари билан белгиланган носозликлар мавжуд юк кўтариш машина ва механизмлардан, шахсий ҳимоя воситаларидан, мосламалардан, асбоблардан, технологик қувурлар ва линиялардан фойдаланиш. 3.6. Ҳаракат хавфсизлигига хавф туғдирадиган носоз ҳолдаги транспорт воситаларидан фойдаланиш. 95 4. Технологик жараёнлар 4.1. Лойиҳалаш ва паспорт ҳужжатларида белгиланган технологик жараёнларнинг, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг меҳнат шароитларини ёмонлашишига олиб келадиган, бузилишлари. 4.2. Авариялар, портлашларга олиб келиши ва шикастланишга сабаб бўлиши мумкин бўлган назорат-ўлчов аппаратурасини носозлиги ёки мавжуд эмаслиги. 4.3. Меҳнат хавфсизлигига бевосита таъсир қиладиган ёруғлик ва товуш сигнализацияси воситаларинининг носозлиги ёки мавжуд эмаслиги. 4.4. Ҳимоя ва эҳтиёт қиладиган мосламаларни, блокировкаларни ва ҳ.к. (қоидалар ёки фойдаланиш бўйича қўлланмаларда кўзда тутилган жойларда)ларни йўқлиги ёки носозлиги. 5. Бинолар ва иншоотлар 5.1. Объектларни, бинолар ва иншоотларни, кон иншоотларини, бурғилаш қудуқларини тасдиқланган лойиҳаларсиз (паспортларсиз), геологик-техник нарядларсиз (ГТН) ёки келишилмаган ҳолда, улардан четга чиққан ҳолда қуриш. 5.2. Янги объектларни (бурғилаш қурилмаларини, шахталарни, шурфларни, бинолар ва иншоотларни) ҳамда улар капитал таъмирланганидан сўнг, комиссиянинг қабулисиз ишга тушириш. Изоҳ: 1. Хавфсизлик қоидаларининг бузилишлари келтирилган рўйхат намунавийдир ва жойларда ишлаб чиқариш хусусиятлари ва турларини ҳисобга олган ҳолда, уларга тузатишлар киритилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling