Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet41/50
Sana22.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1647386
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   50
Bog'liq
СУОТ uz

11-
Илова  
Давгеолқўм ташкилотлари ва корхоналарида 
«Меҳнат муҳофазаси куни» тўғрисида 
НИЗОМ 
1. 
Умумий қоидалар 
1.1. 
«Меҳнат муҳофазаси куни» ҳар ойда барча ташкилотлар ва корхоналарда 
меҳнат хавфсизлиги, саноат санитарияси, ишлаб чиқариш маданияти даражасини орттириш, 
меҳнат муҳофазаси соҳасида ўтган ойдаги иш натижаларини умумлаштириш ва хулосани 
чиқариш мақсадида ўтказилади. 
1.2. 
«Меҳнат муҳофазаси куни» ни ўтказиш тартиби ва уни муддатлари ҳар бир 
ташкилот томонидан меҳнат шароитларини ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда 
ўрнатилади ва катта ҳудудда бир-биридан йироқ жойлашган ҳолларда эса, бир неча кунда 
ўтказилиши мумкин. 
1.3. 
«Меҳнат муҳофазаси куни»ни корхона, ташкилот маъмурияти ва касаба 
уюшма кўмитаси, мутахассислар ва касаба уюшмаси фаоллари иштирокида ташкил этадилар 
ва ўтказадилар. 
2. 
«Меҳнат муҳофазаси куни» ни ўтказиш вақтида ушбу текширишлар амалга 
оширилади: 
2.1. 
Геология-қидирув ва кўмакчи-ёрдамчи ишларнинг ҳамма турларини хавфсиз 
олиб бориш қоидаларига амал қилинишини, шу жумладан: 

ишларни 
олиб 
боришда 
фойдаланиладиган 
муомаладаги 
асбоб-ускуналарни, 
механизмларни, асбобларни техник аҳволини; 

асбоб-ускуналарни хавфли зоналарини тўсиқлари, ҳимоя воситаларини, огоҳлантирувчи 
ёзувларни ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича плакатлар ва йўриқномалар борлигини; 

ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини техник ҳолатини; 

ёнғинга хавфли, портлашга хавфли, заҳарли ва радиоактив моддаларни сақланиши ва 
ишлатилиши шароитларини; 

ишларни олиб бориш учун лойиҳаларни, паспортларни, нарядларни ва бошқаларни 
мавжудлигини ва бажарилишини;меҳнат муҳофзаси бўйича ҳужжатларни борлигини; 

мехнат муҳофазаси бўйича буйруқларни, фармойишларни ҳамда ташкилий-техник 
тадбирларни бажарилишини; 

ўз вақтида йўриқномаларни ҳамма турларидан ишчиларни ўтказишни; 

ишловчиларда механизмларни бошқариш ҳукуқи ва ишларни юритиш ҳуқуки бўйича 
ҳужжатлар борлигини. 
2.2 Ишлаб чиқариш ва маиший биноларни (корхона территориясини, лагерларни, турар-жой 
қўрғонини, овқатланиш хонасини, ҳаммомларни, душлар мосламаларини, кир ювиш 
хоналарини, дала шароитларида яшаш хоналарини, устахоналарни, омборхоналарни, 
лабораторияларни, электростанцияларни ва ҳ.к.) санитария-гигиеник ҳолатини. 
2.3. 
Ишлаб чиқариш ва маиший биноларни ёнғинга қарши ҳолатини (ёнғинга қарши 
меъёрларга риоя қилинишини, ёнғин ўчирувчи воситаларни мавжудлигини, кўнгилли ёнғин 
дружиналарининг бутланганлигини ва уларни ўқитилганлигини). 
2.4. 
Транспорт воситаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари талабларини 
бажарилишини (гаражлар ва таъмирлаш боксларини зарур асбоб-ускуналар билан бут 
қилинганлигини, текшириш-техник пунктларини, фараларни, тормозларни созлаш учун 
майдончалар борлигини, йўл варақаларини беришни ва транспорт воситаларини узоқ рейсларга 
жўнатилишини тўғрилигини, одамларни ва махсус юкларни ташиш учун автомашиналарни 
жиҳозлашни ва ҳ.к.). 
2.5. 
Иш объектларини шкафчалар, қуритиш мосламалари, душхоналар, овқатланиш 
учун хоналар билан таъминланганлигини; ишчиларни махсус кийим-бош, махсус пойабзал ва 
ҳимоя воситалари (эҳтиёт қиладиган кўз ойнаклар, респираторлар, эҳтиёт қиладиган камарлар, 
диэлектрик қўлқоплар ва гиламчалар ва бошқалар) билан таъминланганликларини. 
2.6. 
Меҳнат шароитлари зарарли бўлган цехлардаги ишчиларни газланган, 
қайнатилган сув, чой, махсус сут, махсус таом, махсус совун, махсус сочиқлар ва ҳ.к. лар билан 
таъминланганликларини. 
2.7. 
Асосий ва кўмакчи-ёрдамчи ишларда, ишлаб чиқариш ва турар-жой 
биноларида электр хавфсизлиги ҳолатини. 
3. 
«Меҳнат муҳофазаси куни» ни ўтказишни ташкил қилиш: 
3.1. 
«Меҳнат муҳофазаси куни» ни ўтказиш бўйича ҳар бир бўлинмада буйруқ 
билан доимий ишчи комиссиялари тузилади, «ММ куни» да текшириши лозим бўлган объектлар 


87 
ва хизматлар белгиланилади. Комиссияларни сони, уларни миқдорий таркиби объектлар сони 
ва маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Ҳар бир комиссияда тегишли 
объектда (объектларда, участкаларда, хизматларда) «Меҳнат муҳофазаси куни» ни ўтказиш 
учун жавобгар шахс тайинланади. 
3.2. 
Ташкилотда «Меҳнат муҳофазаси куни»ни ўтказиш меҳнат шароитларини 
назоратини ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича доимий ҳаракатдаги комиссияга юклатилиши 
мумкин, унинг таркибидан ишчи комиссиялари тузилади. 
3.3. 
Ишчи комиссиялари объектларни уларни раҳбарлари иштирокида ушбу 
низомнинг 2.1.2.7.- бандларидаги регламентлар бўйича синчковлик билан текширадилар, 
аниқланган камчиликлар ва бузилишларни ўзларини борлигида дарҳол бартараф этилишини 
талаб қиладилар. Комиссия борлигида бартараф этилиши мумкин бўлмаган бузилишлар 
«Меҳнат муҳофазаси аҳволини текшириш журнали» да тадбирларни ва бажарилиш 
муддатларини кўрсатиб қайд қилинади. Хавфсизлик қоидаларини аниқланган шикастланишлар 
бевосита ишловчиларни ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирадиган ҳолларда комиссия объектни 
ишини тўхтатиши лозим. 
3.4. 
«Меҳнат муҳофазаси куни» да объектларни ва хизматларни текшириш 
натижалари бўйича ишчи гуруҳларини раҳбарлари аниқланган шикастланишларни ва уларни 
бартараф килиш бўйича таклифлар ифода этилган ёзма маълумотларни (далолатномаларни) 
ташкилотни меҳнат муҳофазаси хизматига умумлаштириш учун тақдим этадилар. 
3.5. 
«Меҳнат муҳофазаси куни» ўтказилгандан кейин 3 кун муддат ичида 
якунловчи ҳужжатлар ташкилотни ДИКда ёки раҳбарият қошидаги ишлаб чиқариш кенгашида 
объектлардаги меҳнат муҳофазасини аҳволини баҳолаш, камчиликларни бартараф қилиш ва 
бузилишларда 
айбдор 
шахсларни 
жавобгарликка 
тортиш, 
шикастланишларсиз 
ва 
бузилишларсиз ишланган алоҳида ходимлар ва меҳнат жамоаларини рағбатлантириш бўйича 
тегишли қарорларни қабул қилиш билан кўриб чиқилади. 


88 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling