Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet39/50
Sana22.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1647386
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   50
Bog'liq
СУОТ uz

9-
Илова
КЕЛИШИЛГАН: 
Ўзбекистон ёқилғи-энергетика, геология ва 
кимё ходимлари касаба уюшмаси Марказий 
қўмитаси Раиси 
ТАСДИҚЛАЙМАН: 
Ўзбекистон Республикаси
Давгеолқўми Раиси ўринбосари 
А.Ҳ.Ғуломов 
2004йил « 8 » июл 
И.Г.Горлов 
2004йил « 8 » июл 
Ўзбекистон Республикаси Давгеолқўми 
корхоналарининг меҳнат муҳофазаси 
хизмати тўғрисида 
НАМУНАВИЙ НИЗОМ 
1. 
«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ 
ишловчилар сони 50 ва ундан ортиқ корхоналарда, экспедицияларда, институтларда ва бошқа 
мустақил ташкилотларда* меҳнат муҳофазаси бўйича хизматлар (лавозимлар киритилади) 
тузилади. Кам сонли ишловчилари бўлган корхоналарда меҳнат муҳофазаси хизмати 
вазифалари раҳбарлардан бирига юклатилади. 
2. 
Меҳнат муҳофазаси хизмати (ММ) ўзининг ҳуқуқий ҳолати бўйича корхонанинг асосий 
хизматларига тенглаштирилади ва бевосита раҳбарга ёки бош муҳандисга- раҳбарни (биринчи) 
ўринбосарига бўйсунади. 
3. 
ММ хизмати геологик ихтисосга оид олий ёки ўрта-техник маълумоти ва мутахассислиги 
бўйича амалий иш стажига эга бўлган мутахассислардан ташкил қилинади. 
4. 
ММ хизмати ишида меҳнат муҳофазаси бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, 
директив органларнинг фармойишларига, меҳнат муҳофазаси бўйича меъёрий ҳужжатларга, 
давлат назорат ва текшириш органларининг қарорларига, корхона буйруқлари ва 
фармойишларига ҳамда ушбу Низом ва лавозим йўриқномаларига таянади. 
5. 
ММ хизмати ўз ишини корхонани бошқа бўлинмалари ва хизматлари билан биргаликда 
ва касаба уюшма қўмитаси, меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар, маҳаллий давлат назорат 
органлари билан ўзаро боғланган ҳолда корхона раҳбари ёки бош муҳандис тасдиқлайдиган 
режалар бўйича олиб боради. 
6. 
ММ хизматини асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
6.1. 
Ишловчиларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги 
шикастланишлар ва касб касалликларини олдини олиш бўйича ишларни доимо 
такомиллаштиришни ташкил этиш, меҳнат муҳофазаси бўйича илғор тажрибаларни ва 
тадқиқотларни жорий қилиш. 
6.2. 
Ишлаб чиқаришдаги шикастланишларни ва касб касалликларини келиб чиқарадиган 
сабабларни бартараф қилиш, меҳнат муҳофазаси қоидалари талабларини бузилишларини 
аниқлаш ва бартараф этиш. 
6.3. 
Ишлаб чиқаришдаги меҳнат муҳофазаси аҳволи бўйича назоратни амалга ошириш. 
7. 
ММ хизмати унга юклатилган вазифаларга мувофиқ: 
7.1. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича ўз ишларини ҳамда қарамоғидаги бўлинма хизмат 
гуруҳларида шу йўналишдаги фаолиятни тезкор ва қатъий тартибга асосланган ҳолда 
бошқаришни амалга оширади. 
7.2. 
Бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текширилишини ва ҳисобга олинишини, 
текшириш натижалари бўйича тадбирлар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил 
этади, оқибати оғир бўлган шикастланишларни махсус теширилишида қатнашади. 
7.3.
Ишлаб чиқаришдаги шикастланишларни таҳлилини, бахтсиз ҳодисалар, ёнғинларни 
келиб чиқиши сабабларини бартараф қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқишни олиб боради 
ва уларни бажарилиши бўйича назоратни амалга оширади. 
*
Кейинчалик «корхоналар, экспедициялар, институтлар, ташкилотлар» «корхона» деб 
номланади. 


81 
7.4. 
Корхонанинг тегишли хизматлари билан биргаликда меҳнат муҳофазаси бўйича кундалик 
ва даврий ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқишни ва бажарилишини ташкил этади, 
меҳнат муҳофазаси бўйича битимларни ишлаб чиқишда қатнашади. 
7.5. 
Қўл остидаги ҳамма бўлинмаларда «Меҳнат муҳофазаси кунларини» ташкил этади ва 
ўтказади ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар қабул килади, уч 
босқичли назоратни ўтказишда шахсан ўзи қатнашади ва ўтказилишини назорат қилади. 
7.6. 
Геология-қидирув ишларини ўтказиш, ишлаб чиқариш биноларини, иншоотларини ва 
қурилмаларини, маданий-маиший ва турар-жой объектларини реконструкциялаш ва қурилиши 
бўйича лойиҳаларни муҳокама қилишда қатнашади. 
7.7. 
Кириш йўл-йўриғи (инструкткж)ни ўтказади ва меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги 
масалалари бўйича бўлинмаларга ва хизматларга ходимларни ўқишини ташкил этишда ёрдам 
беради. 
7.8. 
Меҳнат муҳофазаси қоидалари, меъёрлари бўйича ишчиларни, раҳбарларни ва 
мутахассисларни билимларини текшириш бўйича шаҳодатлаш комиссиялари ишида иштирок 
этади, мутахассисларда ишларни бошқариш ва олиб бориш, ишчиларда механизмларни, буғга 
ва сувга оид қозонларни, босим остида ишлайдиган идишларни, юк кўтаргич кранларини ва 
бошқаларда ҳуқуқи борлигини назорат қилади. 
7.9. 
Мавсумий геологик партиялар ва отрядларни, кон ншоотларини, бурғилаш 
қурилмаларини ва бошқа иш объектларини ишлашга, объектларни кузги-қишки даврда 
тайёргарлигини текшириш бўйича комиссияларда иштирок этади. 
7.10. 
Меҳнат шароитларини яхшилаш масалалари бўйича таклифларни ишлаб чиқишда, 
махсус кийим-бошга, даволаш-профилактика таомларига, меъёрларни тасдиқлаш ёки қайта 
кўриб чиқиш бўйича ишларда қатнашади, қисқартирилган иш кунини ва қўшимча таътилларни 
киритиш ҳамда ноқулай меҳнат шароитларида ишлагани учун ишчилар ва мутахассисларга 
тўғри ва ўз вақтида имтиёзлар ва бадалларни тўланишини назорат қилади. 
7.11. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича хоналар ишини ташкил қилади, бўлинмаларга меҳнат 
муҳофазаси бўйича хоналарни ва бурчакларни уюштиришда ва уларда меҳнат муҳофазаси 
масалаларини тарғиботи бўйича ишларни ташкил этишда ёрдам беради. 
7.12. 
Назорат органлари билан алоқа қилади. 
7.13. 
Меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган кўрикларни, жамоатчилик кўрикларини ва 
бошқа оммавий тадбирларни ташкил этади ва ўтказади. 
7.14. 
Бўлинмалар орасида меҳнат муҳофазаси бўйича тажриба алмашувини, ва меҳнат 
шароитларини яхшилаш ва хавфсизлигини ошириш бўйича илмий-текшириш ва лойиҳалаш-
конструкторлик институтларининг, илғор ташкилотларнинг тадқиқотларини жорий қилиш 
назоратини ташкил этади. 
7.15. 
Тегишли хизматлар орқали корхонанинг бўлинмаларини меҳнат муҳофазаси бўйича 
қоидалар, меъёрлар, плакатлар, норматив ҳужжатлар ва бошқа қўлланмалар билан 
таъминлайди ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича ахборот стендларини жиҳозлашда услубий 
ёрдам беради. 
7.16. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқишда бўлинмаларга услубий 
ёрдам кўрсатади, хавфсиз иш усулларини ўқитиш ва йўл-йўриқлар бериш дастурларини 
тузишда қатнашади. 
7.17. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича ДИК қарорларини, буйруқларни ва фармойишларни 
лойиҳаларини тайёрлашни амалга оширади. 
7.18. 
Иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича шаҳодатлаш ва объектларни санитария-
техник аҳволини паспортлаштиришга оид ишларни ташкил қилади. 
7.19. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича хавфсизлик стандартларини ва илмий-тадқиқотларни жорий 
қилиш ишларида қатнашади. 
7.20. 
Корхонани тегишли хизматлари ва касаба уюшмаси фаоллари билан биргаликда 
биноларни, иншоотларни, асбоб-ускуналарни техник ҳолатини меҳнат муҳофазаси қоидалари 
ва меъёрларига мувофиқлигини, шамоллатиш тизимларини самарадорлигини, санитария-
техник ускуналарни, санитария-маиший хоналарни, жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларини 
аҳволини текширишни ўтказади (ёки уларда қатнашади). 
7.21. 
Қурилиши тугалланган ва қайта қурилган ишлаб чиқариш мақсадига белгиланган 
объектларни қабул қилиш бўйича комиссияларни ишида, соғлом ва хавфсиз меҳнат 
шароитларини таъминлаш бўйича талабларни бажарилишини текширишда қатнашади. 
7.22. 
Меҳнаткашларни меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича хатлари, аризалари ва 
шикоятларини кўриб чиқади ва улар бўйича тегишли чоралар қабул қилади. 
7.23. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича ёзув-чизув ишларини олиб боради ва белгиланган шакллар 


82 
бўйича ва белгиланган муддатларда ҳисоботни тузади. 
7.24. 
Қуйидагилар бўйича назоратни амалга оширади: 
корхона бўлинмаларида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича 
тадбирларни ўтказилиши; 
қўл остидаги бўлинмаларнинг раҳбарларини меҳнат муҳофазаси бўйича амалдаги 
қонунчиликни, 
директив 
органларнинг 
фармойишларини, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Давгеолқўмининг ва бошқа юқори органларнинг буйруқлари ва кўрсатмаларини, лойиҳаларни, 
паспортларни ва бошқа техник ва технологик регламентларни, меҳнат муҳофазаси қоидалари 
ва меъёрларини, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғин хавфсизлигини, назорат органларининг 
кўрсатмаларини бажарилиши
портловчи моддаларни, радиоактив, заҳарли ва бошқа хавфли моддаларни тўғри сақланиши, 
транспортда ташилиши, ҳисоб-китоб қилиниши ва ишлатилиши; 
шовқин, вибрация, чангланиш, газланишни, ёритилишни, ҳароратни, намланишни ва ҳ.к. ни 
даражаларини ўлчаш жадваларини бажарилиши; 
тегишли хизматларни вақти-вақти билан синалиши ва кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган буғ 
ва сув қозонларини, босим остида ишлайдиган идишларни ва аппаратларни, юк кўтаргич 
машиналар ва механизмларни, текшириш асбобларини ва бошқа асбобускуналарни ўз вақтида 
синаш ва техник кўрикдан ўтказиши; 
аспирация ва шамоллатиш тизимларини самарали ишлаши; 
эҳтиёт қилувчи асбобларни ва ҳимоя мосламаларини ҳолати; 
иш жойларида йўл-йўриқни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши; 
меҳнат муҳофазаси бўйича ишловчиларни ўқитилишини ташкил этиш, билимларини 
текшириш ва шаҳодатлаш; 
меҳнаткашларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказилиши, ишлаб чиқаришда уларни ҳаёти ва 
соғлиғини мажбурий суғурталаш; 
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил 
зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом; 
махсус кийим-бош, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини сақланиши, 
берилиши, ювилиши, кимёвий тозалаш, қуритиш, чангдан тозалаш, зарарсизлантириш ва 
таъмирланиши; 
меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларни бажариш учун зарур бўлган маблағларни 
ташкилотни бўлинмаларида тўғри ажратилиши ва сарфланиши. 
8. 
ММ хизмати қуйидаги ҳуқуқга эга: 
8.1. 
Корхона ва уни бўлинмаларининг ишлаб чиқариш объектларини, хизмат учун 
белгиланган ва маиший хоналарни бемалол бориб кўриш, улардаги меҳнат шароитларини, 
муҳофазасини ва ёнғин хавфсизлигини текшириш, аниқланган бузилишлар ва камчиликларни 
бартараф қилиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган, фақат корхона раҳбари ёки бош 
муҳандиснинг ёзма фармойиши билан бекор қилиниши мумкин бўлган кўрсатмаларни бериш. 
8.2. 
Корхона бўлинмаларидан меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича материалларни, 
маълумот берадиган ҳужжатларни ва тушунтиришларни талаб қилиш. 
8.3. 
Ишловчиларни ҳаёти ёки соғлиғи учун шароитлари хавфли бўлган алоҳида ишлаб 
чикариш учаскаларида, агрегатларда, дастгоҳларда, лабораторияларда ва ҳ.к. ларда ишларни 
тақиқлаш. 
8.4. 
Ишларни хавфсизлигини таъминламайдиган асбоб-ускуналарни, асбоб (қурол)ларни 
эксплуатациядан чиқариш бўйича таклифлар киритиш. 
8.5. 
Корхона 
раҳбарияти 
билан 
келишган 
ҳолда 
бўлинмаларнинг 
тегишли 
мутахассисларини меҳнат муҳофазаси ҳолатини текширишларга жалб килиш. 
8.6. 
Бўлинмаларнинг раҳбарларидан ишларни бажариш ҳукуқи бўлмаган ёки меҳнат 
муҳофазаси бўйича қоидаларни, йўриқномаларни ва меъёрларни қўпол бузаётган шахсларни 
ушбу ишлардан четлатишни талаб қилиш. 
8.7. 
Корхона раҳбариятига соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича 
ишларда фаол қатнашган меҳнат жамоаларини ва айрим ходимларни рағбатлантириш 
тўғрисида таклифларни тақдим этиш ва меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрларни 
бузилишларида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар, ёнғинлар ва ишлаб чиқаришдаги б. 
фавқулодда ҳодисаларда айбдор бўлган шахсларни белгиланган тартибда, интизомий, моддий 
жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш. 
8.8. 
Корхона раҳбариятини ижозати билан меҳнат муҳофазаси масалаларини муҳокама 
килишда давлат ва жамоат ташкилотларида вакиллик қилиш. 
9. 
ММ хизматини штати, ишлаб чиқаришни ҳажми ва шароитларидан келиб чиққан ҳолда 


83 
қуйидаги тавсия этилган нормативларга мувофиқ корхона раҳбари томонидан тасдиқланади: 
9.1. 
Ишловчилар сони 2000 одамгача бўлган давлат геология корхоналарида меҳнат 
муҳофазаси бўйича бош муҳандис ўринбосари (меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассис) 
лавозими, ишловчилар сони 2000 одамдан ортиқ бўлган ҳолларда камида 2 одами бўлган 
меҳнат муҳофазаси хизмати тузилади. 
9.2. 
Экспедицияларда ва корхоналарнинг бошқа мустақил бўлинмаларида ҳамда 
Давгеолқўмга бевосита бўйсунадиган, ишлаб чиқариш ва илмий ишлаб-чиқариш вазифаларини 
бажараётган ташкилотларда ишловчилар сони 50 ва ундан кўп бўлса, меҳнат муҳофазаси 
бўйича муҳандис, ишловчиларни сони 150дан ортиқ бўлган ҳолларда-меҳнат муҳофазаси 
бўйича бош муҳандис ўринбосари ёки меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассис лавозими 
киритилади. 
9.3. 
Ишловчилар сони 500 одам ва ундан ортиқ бўлган экспедицияларда таркибида 2 та 
мутахассис бўлган меҳнат муҳофазаси хизмати тузилади, улардан бири ёнғин хавфсизлиги 
бўйича муҳандис вазифасини бажаради. 
10. 
Меҳнат муҳофазаси хизмати ходимларининг лавозимларини номланиши, мансаб 
тоифалари ва разрядлари, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари корхонанинг мустақил ишлаб чиқариш 
бўлимлари ва хизматлари сингари кўзда тутилиши лозим. 
11. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассисларни ишга қўйиш ва ишдан бўшатиш, юқори 
ташкилот раҳбарияти билан келишилган ҳолда, корхона раҳбарининг буйруғи билан 
бажарилади. 
12. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича хизмат ёки тегишли лавозим фақат корхона фаолияти 
тўхтатилганда тугатилади. 
13. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассисларни лавозим мажбуриятларига кирмайдиган 
ишларни бажаришга жалб этилишлари мумкин эмас. 
14. 
Бош муҳандиснинг ўринбосари (бош мутахассис) ММ хизмати ишини ташкил этади, қўл 
остидаги ходимларни мажбуриятлари чегарасини белгилайди, хизмат тўғрисидаги қоидаларда 
кўзда тутилган мажбуриятларни бажарилишига жавоб беради. 
15. 
ММ хизмати ходимлари ушбу Низомда кўзда тутилган мажбуриятларни қониқарсиз 
бажарганлари учун ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича меъёрий ҳужжатлар (қоидалар, йўл-
йўриклар, ГОСТлар ва б.) талабларига тўғри келмайдиган кўрсатмалар берганлари учун 
Ўзбекистон Республикасини конунчилигида белгиланган тартибда жавоб берадилар. 
16. 
Намунавий низом асосида корхоналар, ташкилотлар касаба уюшма қўмиталари билан 
келишилган ҳолда конкрет иш шароитларини ҳисобга олиб меҳнат муҳофазаси хизматлари 
тўғрисидаги қоидаларни ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар. 


84 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling