Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
СУОТ uz
7-
Илова Давгеолқўмнинг ташкилотлари, корхоналари ва уларнинг тузилмавий бўлинмаларида хавфсизлик техникаси бўйича алоҳида иш режими тўғрисида НИЗОМ 1. Хавфсизлик техникаси бўйича алоҳида иш режими, ташкилотларда ва (ёки) уларнинг тузилмавий бўлинмаларида меҳнат муҳофазаси аҳволини ёмонлашганида, ишлаб чиқаришда шикастланишлар, ЙТҲ лари, авариялар ва ёнғинлар даражаси ошганда ташкилий-профилактика ишларини тез жонлантириш, ижро интизомини, ҳар иш жойида хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашда шахсий ва жамоа жавобгарлигини ошириш мақсадида киритилади. 2. Алоҳида иш режими тартиби: 2.1. Ташкилот (корхона) ва (ёки) тузилмавий бўлинмаси учун хавфсизлик техникаси бўйича алоҳида иш режимини киритишни ташкилот (корхонанинг) ДИКси ёки юқори органнинг ДИКси белгилайди. 2.2. Ташкилот ёки орган ДИКсининг алоҳида режимни киритиш тўғрисидаги қарори ташкилот (корхона) бўйича буйруқ билан ишлашга 1 ойдан 3 ой муддатга киритилади. 2.3. Алоҳида иш режимини амал қилиш муддати ушбу низомининг 2.1 ва 2.2- бандларида кўзда тутилган тартибда аниқланиши мумкин. 3. Хавфсизлик техникаси бўйича алоҳида иш режимида раҳбарларнинг ва бажарувчиларнинг мажбуриятлари: 3.1. Ташкилот (корхона) раҳбари: 3.1.1. алоҳида режимни кўллашдан олдин тегишли буйруқ чиқаради, ташкилотни алоҳида иш режимига ўтказиш бўйича бош муҳандис томонидан унга тақдим этган тадбирларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди. 3.1.2. бир ҳафталик муддатда касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда алоҳида режимга ўтиш сабаблари ва шароитларини муҳокама қилиш учун меҳнат жамоаларида мажлислар ўтказишни ташкил этади. 3.1.3. меҳнат муҳофазаси кунларини ўтказишни, меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича ташкилий-профилактика ишларини аҳволини текширишни ташкиллаштиради ва иштирок этади. 3.1.4. ҳар куни ишлаб чиқариш кенгашида ташкилотни алоҳида иш режимига ўтказишга доир тадбирларни бажарилишини текширади. 3.1.5. касаба уюшма қўмитаси раиси билан биргаликда алоҳида иш режимни якунланишига камида 5 кун қолганда шахсан режимини ўрнатган ДИК олдида, меҳнат жамоасида шу давр ичида бажарилган ишлар бўйича ҳисобот беради. 3.2. Ташкилот (корхона)ни ёки тузилмавий бўлинмаси бош муҳандиси: 3.2.1. 3 кун муддатда бўйсунувчи хизматлар ва мутахассисларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича иш режаларини аниқлашни, ташкилотни алоҳида режимга ўтказиш бўйича муддатлари ва ижроси учун жавобгар шахслар кўрсатилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил этади. 3.2.2. ишчиларни хавфсизлик техникаси бўйича навбатдан ташқари йўриқ (инструктаж)лардан ўтказишни, кейинчалик имтиҳон олган ҳолда, ташкил этади. Йўриқ (инструктаж) муддатларини ва дастурини белгилайди. 3.2.3. раҳбарлардан ва барча МТХлардан, уларнинг хавфсизлик техникаси қоидаларини билишлари бўйича, навбатдан ташқари имтиҳонларни қабул қилишни ташкил этади. 3.2.4. тадбирлар режасида қуйидагиларни назарда тутади: - ойига камида 2 марта меҳнат муҳофазаси кунларини ўтказиш, ҳамма ишлаб чиқариш бўлинмалари ва иш объектларини синчиклаб кўрикдан ўтказиш билан бирга биринчи уч назорат даражалари раҳбарлари ва мутахассисларининг иш самарадорлигини текширишни. - нохуш ва хавфли участкалар ва иш турларини II-III назорат даражалари назорати шахслари томонидан текшириш тезлигини икки баравар оширилишини. - меҳнат муҳофазаси бўйича тушинтириш ишларини ва ошкораликни кучайтиришни. 3.2.5. хавфсизлик техникаси бўйича алоҳида иш режимини амалга ошириш жараёни назоратини ташкил этади. 3.2.6. касаба уюшмаси кўмитаси раиси билан биргаликда алоҳида иш режими амал қилган вақтда бажарилган ишлар бўйича маълумот тайёрлайди ва уни, алоҳида режимни ўрнатган 60 ДИК да кўриб чиқиш учун меҳнат жамоаси раҳбарига юборади. 3.3. III даража раҳбарлари режалаштириш йиғилишлари вақтида ўтган кунда кўриб келинган объектлар мисолида меҳнат хавфсизлиги аҳволини таърифлаб берадилар. 3.4. Объектлар, участкалар, цехлар раҳбарлари: 3.4.1. меҳнат муҳофазаси бўйича катта вакил билан меҳнат муҳофазасини ҳолати текширувлари натижалари муҳокамаси бўйича меҳнат жамоаларида ишчи йиғилишларини ўтказадилар, меҳнаткашларни меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича таклифларини умумлаштирадилар ва зарур ҳолларда чора кўриш учун уларни юқори ташкилот раҳбариятига юборадилар. 3.4.2. объектда ишларни хавфсизлик техникаси ҳолатини текшириш ва хавфсизлик қоидалари ва меъёрларини бузилишларини бартараф этишдан бошлайдилар. Иш жараёнида ходимларни технологик интизом, меъёр ва йўриқномаларга амал қилишларини текширадилар. 3.4.3. алоҳида режим киритилиши билан бош муҳандис томонидан белгилаган дастур бўйича меҳнаткашларни навбатдан ташқари йўриқ (инструктаж) билан танишишини ташкил этадилар (ўтказадилар). Сменали иш режимида 3 суткалик муддат тугагандан кейин йўриқ бериш тўхтатилади. Узрли сабаблар билан келолмаган ишчилар кейинчалик ишга қўйилишдан олдин йўриқдан ўтадилар. 3.4.4. меҳнаткашларни хавфсизлик техникаси бўйича ўқитишда қатнашадилар. 3.5. Алоҳида иш режимига ўтказилган меҳнат жамоаси меҳнаткашлари сменани қабул қилиш ва топшириш пайтида хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги ҳолати диққат билан текширишлари, аниқланган қоида ва меъёрларни бузилишларини ўз вақтида бартараф қилишлари, хавфсизлик техникаси бўйича ишчи мажлисларда ва ташкил этиладиган ўқишларда фаол қатнашишлари лозим. 3.6. Назоратчи шахслар меҳнат муҳофазаси кунларини ўтказишда ва объектларни текширишда назорат даражалари бўйича ташкилий-профилактика ишларининг ҳолатини, ижрочиларнинг технологик интизомга ва хавфсиз меҳнат усулларига амал қилишларини текширадилар, бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассисларининг фаолиятига баҳо берадилар, аниқланган камчиликларда муайян қода бузарлар ва айбдорларни кўрсатадилар, текшириш вақтида қоидаларни бузилишларини бартараф қилиш бўйича чоралар қабул қиладилар ва иш объектларида тартиб ўрнатишда амалий ёрдам кўрсатадилар. 4. Касаба уюшма қўмитаси раиси: - бир ҳафта муддатда меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар билан бирга меҳнат жамоасида мажлислар ўтказишни ташкил қилади; - ишларни хавфсиз олиб бориш учун жамоатчилик назоратини кучайтирилишини ташкил этади; - маъмурият билан биргаликда меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ҳолати тўғрисида меҳнат жамоасида ошкораликни кучайтириш ишларида қатнашади. - маъмурият билан биргаликда алоҳида режим вақтида қабул килинган чора-тадбирлар бўйича маълумот тайёрлайди; - алоҳида режим ўрнатган ДИКсида қилинган ишлар тўғрисида шахсан ҳисобот беради. 5. Хавфсизлик техникаси бўйича алоҳида иш режими ўрнатган ташкилот: - меҳнат муҳофазаси бўйича керакли тартиб ўрнатишда бўлинмага амалий ёрдам кўрсатади; - алоҳида режим якунига етиши олдидан ташкилий профилактика ишлари аҳволининг текширувини ташкил этади, ДИК мажлисида текшириш натижалари ва бўлинма бошлиғи ва касаба уюшма кўмитаси раисининг ҳисоботларини тинглайди ҳамда хавфсизлик техникаси бўйича аолҳида иш режимини бекор қилиш ёки давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилади. 6. Жавобгарлиги: Алоҳида иш режими киритилиши меҳнат жамоасига жамоатчилик ва шахсий, шу жумладан моддий жавобгарликни кўзда тутадиган муҳим таъсир чораси ҳисобланади. 6.1. Ташкилот (бўлинма) ходимларига алоҳида режимдаги иш даврида ишлаб чиқаришнинг ҳамма кўрсаткичлари (меҳнатда қатнашиш коэффициенти- КТУ, меҳнатга қўшган улуши коэффициенти- КТВ, қўшимча иш ҳақи, мукофотлар) учун моддий мукофотлар миқдори 50 фоизга камайтирилади. 6.2. Қўшимча иш ҳаки ва ёки моддий рағбатлантириш (мукофот) алоҳида иш режими даврида ўз ходимлари айби билан бахтсиз ҳодисалар, ёнғинлар ва аварияларга йўл қўйган ташкилот (бўлинма) жамоасига ҳамда хавфсизлик қоидаларини бузган ва маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилган шахсларга тўланмайди. 61 6.3. Хавфсизлик техникаси бўйича алоҳида иш режимига ўтказилган ташкилот ёки корхона меҳнат жамоасига (шу жумладан, агар алоҳида иш режимига ташкилотнинг айрим бўлинмалари ўтказилган бўлса), бу даврда ҳодисаларни борлиги ёки йўқлигидан қатъий назар, бу даврда ҳар хил мусобақалар ва конкурслар (кўрик-конкурс) натижалари бўйича совринли ўринлар берилмайди. 6.4. Хавфсизлик техникаси бўйича алоҳида иш режимига ўтказилаётган ташкилотларнинг (уларнинг бўлинмаларини) жорий йилдаги меҳнат муҳофазаси аҳволи қониқарсиз деб баҳоланади, уларнинг хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш учун жавобгар бўлган раҳбар ходимлари ва мансабдор шахслари эса йил натижалари бўйича шикастланишсиз ва авариясиз ишлаш учун назарда тутилган рағбатлантиришдан юқори орган томонидан қисман ёки бутунлай маҳрум қилинадилар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling