Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси геология фанлари университети


Илмий тадқиқот иши ва магистрлик диссертациясини тайёрлаш


Download 19.57 Kb.
bet3/3
Sana14.12.2022
Hajmi19.57 Kb.
#1003528
1   2   3
Bog'liq
Амалиёт хисобот

Илмий тадқиқот иши ва магистрлик диссертациясини тайёрлаш. Календарь режага асосан Ерни масофадан зондлаш ва муҳандислик геологияси кафедраси қошида магистратура талабалари орасида бўлаётган илмий семинарларда қатнашиб келдим. Ушбу семинар жараёнларида магистрантлар ўзларининг магистрлик диссертация иши мавзуси бўйича олиб бораётган илмий-тадқиқот ишлари, лаборатория ишлари ва уларнинг натижалари бўйича маъруза қилишди.
Жорий йилнинг 26 июлидан 4 августигача давом этган Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (KOICA) ва Кореянинг кон ишланмаларини рекултивация қилиш корпорациялари (MIRECO) томонидан ташкил этилган “Энергетика ва ресурсларни барқарор ривожлантириш учун кончилик соҳасида экологик ва ижтимоий самарадорликни бошқариш” онлайн ўқув дастурида иштирок этиб, стипендия ва ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисида сертификатни қўлга киритдим.
“Географик тадқиқотлар: Инновацион ғоялар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда Н.Н. Рахимов, Ш.Д. Тошев муаллифлигида “Бухоро вилоятида суғориладиган ва чўл минтақаларида ер ости сувларининг ҳолати” мавзусида илмий тезис тайёрланди.
Хорижий “Интернаука” илмий журналида Ф.Г. Хайдаров, Ш.Д. Тошев, И.И. Рўзимов муаллифлигида “Гидрогеологические условия месторождений подземных вод предгорного и горных массивов Ташкентской области” мавзусидаги илмий мақола чоп эттирилди.
А.А. Мавлонов, Ш.Д. Тошев, Н.Н. Рахимов муаллифлигида “Особенности гидродинамического режима Бухарского месторождения подземных вод” мавзусидаги илмий мақолани чоп эттириш мақсадида эксперт хулоса олиниб, “Геология ва минерал ресурслар” илмий журналининг таҳририятига тақдим қилинди.
Download 19.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling