Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси геология фанлари университети


Download 19.57 Kb.
bet2/3
Sana14.12.2022
Hajmi19.57 Kb.
#1003528
1   2   3
Bog'liq
Амалиёт хисобот

Илмий семинар. Жорий йилнинг 25 августида Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Давлат геология қўмитаси томонидан “Республикада ер ости сувларининг самарали ишлатилишини таъминлаш ва гидрогеология соҳасида рухсатномалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишини такомиллаштириш” мавзусидаги матбуот анжуманида иштирок этдим.
Жорий йилнинг 30 сентябрида Давлат геология қўмитасида “Геолог олим академик Иброҳим Ҳамробоев таваллудининг 100 йиллиги”га бағишланган ҳамда унинг “Магматизм и постмагматические процессы
в западном Узбекистане (Том I)” ва “Петролого-геохимические критерии рудоносности магматических комплексов (На примере Узбекистана) (Том II)” номли адабиётларининг янгиланган таҳрири тақдимотида иштирок этдим.
Давлат геология қўмитаси Раисининг “Давлат геология қўмитаси тармоғидаги иқтидорли ёшларнинг инновацион лойиҳаларини амалиётга тадбиқ этиш тизимини йўлга қўйиш тўғрисида”ги 2021 йил 19 августдаги
152-сонли буйруғига асосан “Гидрогеологик ва муҳандис-геологик атамаларнинг изоҳли луғатининг онлайн-платформасини яратиш” мавзусида “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” Давлат муассасасининг Илмий-техник Кенгашида маъруза қилиш учун тақдимот тайёрлаб, ҳимоя қилдим.
Жорий йилнинг 26 октябрида юртимизга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрган Покистон Ислом Республикаси, Покистон Фанлар академияси академиги Муҳаммад Қосим Жон Геология фанлари университети раҳбарияти таклифига биноан университет профессор-ўқитувчилари ва магистрантлари учун “Ерни ривожланиши тарихи ва фойдали қазилма конларини қидиришда мобилистик ёндашувлар” мавзусидаги маҳорат дарсида иштирок этдим.
Жорий йилнинг 22-27 ноябрь кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Innoweek.uz-2021 халқаро инновацион ғоялари ҳафталиги”да иштирок этдим.
Илмий-педагогик ишлар. Календарь режага биноан 2021-2022 ўқув йилининг биринчи ярим йиллигида илмий-педагогик фаолият бўйича Ерни масофадан зондлаш ва муҳандислик геологияси кафедрасининг профессор-ўқитувчилари билан биргаликда ўқув жараёнини ташкил қилишга боғлиқ меъёрий ҳужжатлар, ўқув дастурлари, ўқув режалари, университет талабалари билан ўқув-маслаҳат ва тарбиявий ишларни ўтказиш каби масалаларни
ҳал этишда кўмаклашиб келдим.
Шунингдек, университет ташаббуси билан ташкил қилинган етук олим ва профессорлар билан мастер-классларда фаол иштирок этиб, ўзимнинг йўналишим ҳамда магистрлик диссертация иши мавзуйимга тегишли бўлган саволларга тегишлича жавоб олдим.

Download 19.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling