Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар


-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник


Download 455.85 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/26
Sana19.04.2023
Hajmi455.85 Kb.
#1363893
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26
Bog'liq
Тарқатма материал ОПО

16-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник 
жиҳатдан текшириш 
Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги ҳар бир авариянинг вужудга келиши 
факти бўйича унинг сабабларини техник жиҳатдан текшириш махсус ваколатли 
давлат органи томонидан белгиланган тартибда ўтказилади. 
Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан 
текшириш махсус ваколатли давлат органининг вакили бошчилик қиладиган 
комиссия томонидан ўтказилади. Мазкур комиссия таркибига қуйидагилар 
киритилади: 
ҳудудида хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган маҳаллий давлат 
ҳокимияти органи вакиллари; 
хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот вакиллари
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ташкилотлар вакиллари. 
Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан 
текширувчи комиссия текширувга саноат хавфсизлиги, қидирув, лойиҳалаш, 
илмий-тадқиқот ишлари, суғурта, ускуналарни тайёрлаш соҳасидаги ва бошқа 
соҳалардаги эксперт ташкилотлари, экспертлар ва мутахассисларни жалб этиши 
мумкин. 
Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот ва унинг 
ходимлари, шунингдек бошқа ташкилотлар ва давлат органлари ўз ваколатлари 
доирасида хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник 
жиҳатдан текширувчи комиссияга унинг ўз ваколатларини амалга ошириши учун 
зарур ахборотни тақдим этишлари шарт. 
Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан 
текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилиб, унда авария 
сабаблари ва ҳолатлари, етказилган зарар миқдори, саноат хавфсизлиги 
талабларининг йўл қўйилган бузилишлари, хавфли ишлаб чиқариш объектидан 
фойдаланувчи ташкилотнинг бу бузилишларга йўл қўйган ходимлари, авариянинг 
кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш учун кўрилган 
чоралар ҳамда бундай аварияларнинг олдини олишга қаратилган таклифлар 
кўрсатилади. 
Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан 
текшириш харажатларини молиялаштириш хавфли ишлаб чиқариш объектидан 
фойдаланувчи ташкилот томонидан амалга оширилади. 



Download 455.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling