Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар


-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда зарар


Download 455.85 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/26
Sana19.04.2023
Hajmi455.85 Kb.
#1363893
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Bog'liq
Тарқатма материал ОПО

20-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда зарар 
етказганликучун жавобгарликни мажбурий суғурта қилиш. 
Иш берувчининг жавобгарлиги 
Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда бошқа 
шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар 
етказганлик учун жавобгарлик қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда 
мажбурий суғурта қилиниши керак. 
Иш берувчи хавфли ишлаб чиқариш объекти ходимларининг ҳаёти, соғлиғи 
ва мол-мулкига зарар етказганлик учун меҳнатга оид қонун ҳужжатларига 
мувофиқ жавобгар бўлади. 
21-модда. Саноат хавфсизлиги тўғрисидагиқонун ҳужжатларини бузганлик 
учун жавобгарлик 
Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор 
шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. 
22-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга увофиқлаштириш 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: 
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин; 
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин. 
23-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши 
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов 
------------------------------ 
*) Ушбу Қонун "Халқ сўзи" газетасида 2006 йил 29 сентябрда эълон 
қилинган. 
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 39-сон, 
386-модда. 


Хавфли ишлаб чиқариш объектларини
 
идентификациялаш
 варақаси 
1. Хавфли ишлаб чиқариш объекти
1.1. Объектнинг тўлиқ номи 
1.2. Объект жойлашган жой (манзили) 
 
2. Объектнинг хавфлилиги белгилари
2.1. «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги 
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси 
1-
бандида
кўрсатилган хавфли моддалардан фойдаланиш, уларни ишлаб 
чиқариш, қайта ишлаш, ҳосил қилиш, сақлаш, ташиш, йўқ қилиш 

2.2 0,07 мегапаскалдан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг 
нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда 
ишлайдиган ускуналардан фойдаланиш 

2.3. Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, осма 
йўллар, фуникулёрлардан (тоғ темир йўлларидан) фойдаланиш 

2.4. Қора ва рангли металлар эритмалари ҳамда ушбу эритмалар асосида 
қотишмалар олиш 

2.5. Кончилик ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бойитиш 
ишлари, шунингдек ер ости шароитида иш олиб бориш 


Download 455.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling