Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар


Саноат хавфсизлиги экспертизаси


Download 455.85 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/26
Sana19.04.2023
Hajmi455.85 Kb.
#1363893
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Тарқатма материал ОПО

Саноат хавфсизлиги экспертизаси 
— экспертиза объектининг унга 
қўйиладиган саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш; 
хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларацияси 
— авария хавфини ҳар томонлама баҳолаш натижалари, аварияларнинг олдини 
олиш ва саноат хавфсизлиги меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ 
хавфли ишлаб чиқариш объектининг фойдаланишга тайёрлиги ташкил этилишини 
таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирларнинг етарлилиги таҳлили, шунингдек 
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария оқибатларини локализация қилиш ва 
бартараф этиш натижалари кўрсатилган ҳужжат; 
хавфли модда 
— ўзининг физик, кимёвий, биологик ёки токсикологик 
хоссаларига кўра одамлар ҳаёти ва саломатлиги учун, шунингдек атроф табиий 
муҳит учун хавф туғдирадиган модда; 
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авария
— иншоотлар ва (ёки) 
хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг 
бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар 
ажралиб чиқиши. 
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги нохуш ҳодиса 
— хавфли ишлаб 
чиқариш объектларидаги нохуш ҳодиса хавфли ишлаб чиқариш объектларида 
қўлланиладиган техника қурилмаларининг ишдан чиқиши ёки шикастланиши, 
технология жараёни режимидан четга чиқиш, саноат хавфсизлиги соҳасидаги 
қонун ҳужжатларида, шунингдек норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган 
талабларнинг бузилишидир
.
 


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 
ҚОНУНИ 
28.09.2006 й. N ЎРҚ-57 
ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ САНОАТ 
ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА* 
Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 29 июнда қабул қилинган 
Сенат томонидан 2006 йил 25 августда маъқулланган 
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади 
2-модда. Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари 
3-модда. Саноат хавфсизлиги. Авария ва нохуш ҳодиса 
4-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари 
5-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини 
ҳисобга олиш ва идентификациялаш 
6-модда. Саноат хавфсизлиги соҳасида 
давлат томонидан тартибга солиш 
7-модда. Саноат хавфсизлиги талаблари 
8-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектини лойиҳалаш, 
қуриш ва фойдаланишга қабул қилиб олишга 
оид саноат хавфсизлиги талаблари 
9-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан 
фойдаланишга оид саноат хавфсизлиги талаблари 
10-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объекти ходимларига 
қўйиладиган саноат хавфсизлиги талаблари 
11-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг 
кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини 
тугатиш бўйича ҳаракатларга тайёргарлик кўришга 
оид саноат хавфсизлиги талаблари 
12-модда. Саноат хавфсизлиги талабларига 
риоя этилиши устидан давлат назорати 
13-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган 
техника қурилмаларини сертификатлаштириш 
14-модда. Саноат хавфсизлиги соҳасидаги 
фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш 
15-модда. Саноат хавфсизлиги экспертизаси 
16-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги 
авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш 
17-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини 
техник жиҳатдан текшириш бўйича давлат комиссиясини тузиш 
18-модда. Саноат хавфсизлиги талабларига 
риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назорати 
19-модда. Саноат хавфсизлиги декларацияси 
20-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда 
зарар етказганлик учун жавобгарликни мажбурий суғурта қилиш. 
Иш берувчининг жавобгарлиги 


21-модда. Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги 
қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик 
22-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш 
23-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши 

Download 455.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling