Ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўҒрисида


III. Ёшлар учун мўлжалланган тадбирлар


Download 54.7 Kb.
bet3/3
Sana02.05.2023
Hajmi54.7 Kb.
#1421016
1   2   3
Bog'liq
mustaqillik

III. Ёшлар учун мўлжалланган тадбирлар

33.

Ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида фольклор санъатимизни кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳудудларда Ёшлар фестивалларини ташкил этиш.

1. Ҳудудларда Ёшлар фестиваллари ўтказиладиган жойларни аниқлаш ва тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2022 йил август

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, ташкилотлар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

2. Дастурларда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

Тасдиқланган режа асосида

34.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишини ташкил қилиш, шунингдек, истеъдодли ёш ижодкорларни кашф этиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида барча ҳудудларда «Мен нечун севаман Ўзбекистонни», «Она юртим — олтин бешигим», «Янги Ўзбекистоннинг янги истеъдодлари», «Уйғониш асри ёшлари» каби мавзуларда шеърият кечалари ҳамда маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш.

1. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
2. Тадбирларни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил август-сентябрь

Ташкилотчилар маблағлари

Ёзувчилар уюшмаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

35.

Мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналарида ўзбекистонлик талабалар ҳамда улар таълим оладиган олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари иштирокида «Мустақиллик куни» тадбирларини уюштириш.

1. Тадбирларни ўтказиш бўйича режа-графикларни ишлаб чиқиш.
2. Режа-график асосида тадбирларни ташкил этиш.

2022 йил август-сентябрь

Ташкилотчилар маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Ташқи ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи

36.

Мустақиллик байрами доирасида ёш режиссёрлар томонидан мамлакатимиз театрларида саҳналаштирилган спектаклларнинг «Дебют-2022» республика кўрик-фестивалини ўтказиш.

1. Кўрик-фестиваль низомини ишлаб чиқиш.

2022 йил август

Маданият вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси

2. Кўрик-фестивални ўтказиш, ғолибларни тақдирлаш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил сентябрь

37.

Ёшлар ўртасида веломарафон ташкил қилиш.

1. Веломарафон ўтказиш режасини ишлаб чиқиш.
2. Веломарафон ўтказиладиган жойларни тайёрлаш.
3. Веломарафонни юқори савияда ташкил этиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил август-сентябрь

Ташкилотлар маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

38.

Ёшларни кенг жалб этган ҳолда «Ватан — муқаддас, уни ҳимоя қилиш — шарафли бурч!» шиори остида ҳарбий қисмларда экскурсиялар ташкил этиш.

1. Тадбирларни ўтказиш бўйича режа-графикларни ишлаб чиқиш.
2. Режа-график асосида тадбирларни ташкил этиш.

2022 йил август-сентябрь

Ташкилотлар маблағлари

Мудофаа вазирлиги, ДХХ Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи

39.

Мустақиллик тенгдоши бўлган истеъдодли ва интилувчан ёшлар иштирокида «Янги Ўзбекистон ва мен» мавзусида ижтимоий роликлар тайёрлаш ва уларни ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғиб этиш.

1. Иштирокчи ёшларни саралаб олиш ва ижтимоий роликлар тайёрлаш.
2. Саралаб олинган ижтимоий роликларни Интернетдаги ижтимоий тармоқларга жойлаштириш.

2022 йил август-сентябрь

Ташкилотлар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги

40.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан маҳаллалардаги ёшлар ўртасида «Беш босқичли олимпиада» спорт мусобақаларини ўтказиш.

1. Олимпиада беллашувларини ўтказиш бўйича ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш.
2. Беллашувлар режа-графигини тасдиқлаш.
3. Режа-графикка асосан беллашувларни ўтказиш.

2022 йил сентябрь — декабрь

Давлат бюджети маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар

41.

Ҳудудлардаги йирик тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирокида «Муваффақиятга эришиш сирлари» мавзусида ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этиш.

1. Очиқ мулоқотлар ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш.
2. Жадвал асосида очиқ мулоқотларни ўтказиш.

2022 йил август-сентябрь

Ташкилотлар маблағлари

Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар

Download 54.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling