Ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўҒрисида


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ


Download 54.7 Kb.
bet2/3
Sana02.05.2023
Hajmi54.7 Kb.
#1421016
1   2   3
Bog'liq
mustaqillik

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 1 август,
ПҚ-340-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 августдаги ПҚ-340-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича республика комиссияси
ТАРКИБИ

1.

А.Н. Арипов



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика комиссияси раиси

2.

А.А. Абдувахитов



Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Республика комиссияси раисининг ўринбосари

3.

Х.М. Султонов



Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

4.

А.А. Жўрабоев



Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари

5.

А.А. Абдуҳакимов



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири

6.

З.Б. Маҳкамова



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси

7.

Ж.А. Артикходжаев



Тошкент шаҳар ҳокими, Республика комиссияси раисининг ўринбосари

8.

О.А. Назарбеков



маданият вазири

9.

Т.А. Ишметов



молия вазири

10.

В.И. Норов



ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи

11.

Б.Н. Курбанов



мудофаа вазири

12.

П.Р. Бобожонов



ички ишлар вазири

13.

А.Ҳ. Қўлдошев



фавқулодда вазиятлар вазири

14.

Р.М. Джураев



Миллий гвардия қўмондони

15.

А.В. Шин



мактабгача таълим вазири

16.

А.Х. Тошқулов



олий ва ўрта махсус таълим вазири

17.

Б.О. Саидов



халқ таълими вазири

18.

Б.А. Мусаев



соғлиқни сақлаш вазири

19.

Ш.Х. Шерматов



ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

20.

Н.Б. Сайфуллаев



Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг шўъба мудири

21.

С. Турдиев



маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари

22.

Б.С. Юлдашев



Фанлар академиясининг президенти

23.

А.А. Ходжаев



Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

24.

Р.Ж. Қурбанов



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси

25.

А.З. Саъдуллаев



Ёшлар ишлари агентлиги директори

26.

Ф.Ф. Абдухолиқов



Кинематография агентлиги бош директори

27.

А.В. Нуридинов



Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

28.

А. Кўчимов



Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

29.

А.Ж. Хаджаев



Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

30.

М.М. Ҳожиматов



Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

31.

С.С. Саидов



Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

32.

Р.А. Абдуллаев



Ўзбекистон Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси раиси

33.

Ш. Қудратхўжа



Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси раиси

34.

О.А. Ўсаров



Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси

35.

Лавозимига кўра



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари

36.

О.Н. Қудратов



Вазирлар Маҳкамасининг котибияти мудири, Республика комиссияси котиби

Изоҳ: Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга тайинланган шахслар киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 августдаги ПҚ-340-сон қарорига
2-ИЛОВА
«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари
ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаси

Масъул ижрочилар

I. Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

1.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига бағишланган тадбирларни ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий комиссияларини тузиш.

1. Ҳудудий комиссиялар таркибини шакллантириш.

2022 йил 10 август

-

Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар

2. Мустақиллик байрамини юқори савияда нишонлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
3. Чора-тадбирлар ижросини таъминлаш.

2022 йил август-сентябрь

2.

Туман ва шаҳарлардаги марказий кўчалар, маҳаллалар, хиёбонлар, маданият ва истироҳат боғлари ҳудудини Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ифода этувчи тасвирий тарғибот воситалари ва бошқа безаклар асосида бадиий безатиш.

1. Ҳудудларни байрамона безатиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил август

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, ташкилотлар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, тегишли вазирлик ва идоралар

2. Режада белгиланган ишларни амалга ошириш.

Тасдиқланган режа асосида

3.

Мустақиллик байрами муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари, кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш, «Меҳрибонлик» ва «Мурувват» уйлари тарбияланувчилари, «Саховат» уйларида яшаётганлар, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Меҳр дафтари»га киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, таниқли санъаткорлар иштирокида хайрия тадбирларини амалга ошириш.

1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2022 йил август

Маҳаллий бюджет ва унинг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, ташкилотлар маблағлари

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Миллий гвардия, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил август-сентябрь

4.

Мустақиллик байрами муносабати билан ҳудудларда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари, кўчма савдо дўконларини ташкил этиш.

1. Савдо ярмаркалари ташкил этиладиган бозорлар рўйхатини шакллантириш.
2. Фермер ҳўжаликлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни ярмаркаларга жалб этиш.

2022 йил август-сентябрь

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. Оммавий-маданий, маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари

5.

Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» боғида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги байрамига бағишлаб ўтказиладиган асосий байрам тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш.

1. Таниқли сценарист ва ижодкорлар иштирокида асосий байрам сценарийси ва дастурини ишлаб чиқиш.

2022 йил 15 август

Республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Молия вазирлиги

2. Таниқли режиссёр, балетмейстер, бастакор, рассом ва бошқа ижодкорлар иштирокида асосий байрам тадбирига тайёргарлик машғулотларини олиб бориш.

2022 йил август

6.

Ҳудудлардаги маданият ва истироҳат боғларида дорбозлар, полвонлар, цирк жамоалари, фольклор-этнографик ансамбллар, таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари ва бахшилар иштирокида оммавий байрам томошаларини уюштириш.

1. Оммавий байрам томошаларининг режа-дастурларини ишлаб чиқиш.

2022 йил август

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, ташкилотчилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

2. Режа-дастурларда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш.

2022 йил август-сентябрь

7.

Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» боғида Мустақиллик байрамига бағишланган халқ сайлини ўтказиш.

1. Халқ сайли дастурини ишлаб чиқиш.
2. Халқ сайлини юқори савияда ўтказиш.

2022 йил сентябрь

Ташкилотчилар маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

8.

Мамлакатимизда фаолият юритаётган миллий маданий марказлар қошидаги бадиий жамоаларнинг Мустақиллик байрамига бағишланган тадбирларда фаол иштирокини таъминлаш.

Миллий маданий марказларнинг маданий дастурларини тайёрлаш ва байрам тадбирларида уларнинг иштирокини таъминлаш.

2022 йил август-сентябрь

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

9.

«Мустақиллик — энг улуғ ва энг азиз неъмат» мавзусида давлат ва жамоат ташкилотларида «Маърифат соати»ни, таълим муассасаларида «Мустақиллик дарси»ни ўтказиш.

1. Маърузалар матни, тақдимот ва роликларни тайёрлаш.
2. «Маърифат соати» ва «Мустақиллик дарси»ни белгиланган муддатларда юқори савияда ташкил этиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил август-сентябрь

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, барча вазирлик ва идоралар

10.

Мамлакатимиз ҳудудларида «Янги Ўзбекистон — инсон қадри ва манфаатлари улуғланган юрт» шиори остида адабий-маърифий ва концерт дастурлари ҳамда «Маънавият фестивали»ни ўтказиш.

1. Адабий-маърифий ва концерт дастурлари, фестиваль режаси ҳамда сценарийсини ишлаб чиқиш.
2. Тадбирларни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил давомида алоҳида режа асосида

Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар

11.

«Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танловини ўтказиш.

1. Танлов шартларини ишлаб чиқиш ва тақдим этилган асарларни саралаш.
2. Ғолибларни тақдирлашга бағишланган тадбирларни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил август

Ташкилотчилар маблағлари

Журналистлар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Кинематография агентлиги, Бадиий академия, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси

12.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари, консулликларида Мустақиллик байрамига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш.

1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
2. Тадбирларни амалга ошириш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил сентябрь

Ташкилотчилар маблағлари

Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

13.

Кўчаларда жойлашган LED-экранлар орқали «Мустақиллик байраминг муборак, она Ватаним!» мавзусидаги ижтимоий роликларни кенг намойиш этиш.

1. Ижтимоий роликлар намойиш этиладиган LED-экранлар рўйхатини шакллантириш.
2. Мавзуга оид ижтимоий роликларни тайёрлаш.
3. Ижтимоий роликларни LED-экранлар орқали кенг намойиш этиш.

2022 йил август-сентябрь

Ташкилотчилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан «Ватан учун яшайлик!» мавзусида энг яхши насрий, шеърий ва бадиий публицистик асарлар танловини ўтказиш.

1. Танлов шартларини ишлаб чиқиш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.
2. Танловга келган асарларни саралаш.
3. Танлов ғолибларини тақдирлаш маросимини ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил август

Ёзувчилар уюшмаси маблағлари

Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Истеъдодли ёш ижодкорларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида анъанавий республика семинарини ўтказиш.

1. Семинар дастури ва иштирокчилари рўйхатини шакллантириш.
2. Семинарни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил август

Ёзувчилар уюшмаси маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Ёзувчилар уюшмаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ банки, манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

25 нафар истеъдодли ёш ижодкорнинг «Биринчи китобим» лойиҳаси доирасида чоп этилган китоблари тақдимотини ўтказиш.

1. Тақдимот дастурини ишлаб чиқиш.
2. Тақдимотни ўтказиш ва матбуотда кенг ёритиш.

2022 йил август

Ёзувчилар уюшмаси маблағлари

Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

17.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган «Ранглар жилосида — она диёр» расмлар кўрик-танловини ўтказиш.

1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
2. Кўрик-танловни юқори савияда ўтказиш ва тадбирни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил август

«Илҳом» жамоат фонди

Бадиий академия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар

18.

Бадиий академия марказий кўргазмалар залида таниқли рассомларнинг санъат асарлари кўргазмасини ўтказиш.

1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
2. Тадбирларни юқори савияда ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил сентябрь

-

Бадиий академия

19.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган «Миллий кино ойлиги»ни ўтказиш.

1. Тадбирлар режаси ва дастурини ишлаб чиқиш.
2. «Миллий кино ойлиги»ни юқори савияда ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил сентябрь

Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси, бошқа манбалар

Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, тегишли вазирлик ва идоралар

20.

Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган «Инсон» ҳужжатли фильмини тасвирга олиш.

1. Фильм сценарийсини тайёрлаш.
2. Фильмни суратга олиш.
3. Фильм тақдимотини ўтказиш.

2022 йил сентябрь

Давлат буюртмаси учун ажратилган давлат бюджети маблағлари

Кинематография агентлиги

21.

Давлат театрларида энг сара спектакллар намойиши ва ижодкорлар билан томошабинлар ўртасида жонли мулоқотлар ташкил этиш.

1. Давлат театрларида очиқ эшиклар кунини ўтказиш.
2. Спектакллар намойишига аҳоли айниқса, ёшларни кенг жалб этиш.

2022 йил 1 сентябрь

-

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

22.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон — умумий уйимиз» шиори остида мамлакатимизда яшаётган миллат ва элатларнинг урф-одат ва қадриятларини тарғиб этишга қаратилган маданий тадбир ўтказиш.

1. Тадбир сценарийси ва дастурини ишлаб чиқиш.
2. Тадбирни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил август

Маҳаллий бюджет ва унинг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

23.

Маданият ва истироҳат боғлари ҳамда маданият марказларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами муносабати билан «Юртим жилоси» номли халқ ижодиёти бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг концерт-томоша дастурларини ташкил этиш.

1. Концерт-томоша дастурлари сценарийсини тайёрлаш.
2. Ижодий жамоалар репертуарларини шакллантириш.
3. Тадбирлар ўтказиладиган жойларни бадиий безаш ҳамда тадбирларни ташкил этиш.

2022 йил август-сентябрь

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, ташкилотларнинг ўз маблағлари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

24.

«Энг намунали туман», «Энг намунали шаҳар», «Энг намунали вазирлик», «Энг намунали идора» республика танловларини ўтказиш.

1. Тасдиқланган низом асосида барча ҳудудларда баҳолаш ишларини ташкил этиш.
2. Ғолиб деб топилган туман, шаҳар, вазирлик ва идораларни тақдирлаш маросимини ўтказиш ва тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил август-сентябрь

Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар

25.

Оммавий ахборот воситаларида таниқли олимлар, тарихчилар, сиёсатчилар, иқтисодчилар, давлат арбоблари, хорижий компания ва корхоналар раҳбарлари ҳамда мутахассислар иштирокида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг тарихий аҳамияти, мамлакатимизнинг ривожланиш истиқболларига бағишланган «Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси», «Учинчи Ренессанс», «Янги Ўзбекистон — инсон қадри ва манфаатлари улуғланган юрт» мавзуларида туркум материаллар тайёрлаш, кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил этиш.

Мавзуга бағишланган материаллар, кўрсатувлар, эшиттиришлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил август-сентябрь

Ташкилотчилар маблағлари

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, Фанлар академияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази

26.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан аҳолининг кенг қатламлари ўртасида таниқли ижодкорлар, маънавият тарғиботчилари иштирокида маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва давра суҳбатлари, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказиш.

1. Тадбирлар режаси ва дастурини ишлаб чиқиш.
2. Тадбирларда таниқли ижодкорларнинг иштирокини таъминлаш чораларини кўриш.
3. Тадбирларни юқори савияда ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил август-сентябрь

Ташкилотчилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

27.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги ҳарбий оркестрлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги маданият масканлари, хиёбонларда «Истиқлол байраминг муборак бўлсин, она диёрим!» мавзусида концерт дастурлари намойишини ташкил этиш.

1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
2. Чора-тадбирлар режаси асосида концерт дастурларини ўтказиш.

2022 йил август-сентябрь

Вазирлик ва идораларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи

28.

Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиш бўйича хизмат мажбуриятини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг кўрсатган қаҳрамонликларини кенг тарғиб этиш мақсадида, улар истиқомат қилган маҳаллаларда, ҳарбий қисм ва муассасаларда, меҳнат жамоаларида таниқли адиб ва олимлар иштирокида «Қаҳрамонлар номи барҳаёт!» мавзусида давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар ўтказиш.

1. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
2. Тадбирларни юқори савияда ўтказиш.

2022 йил август-сентябрь

Ташкилотчилар маблағлари

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

29.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами арафасида ҳудудларда барпо этилган маънавият масканларининг тантанали очилиш маросимларини ташкил этиш.

Ҳудудларда қурилиши якунланган маънавият масканларининг очилиш маросимларини тантанали равишда ўтказиш ва ушбу тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил август-сентябрь

Тегишли ҳокимликларнинг маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

30.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан фуқароларда истиқлол қадриятларига садоқат руҳини кучайтириш, уларнинг она Ватанимиз тарихига доир билимларини ошириш мақсадида «OYINA.UZ» порталида онлайн викторина ташкил этиш.

1. Онлайн викторина ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.
2. Онлайн викторина саволларини тузиш ва техник тайёргарликни амалга ошириш.
3. «OYINA.UZ» порталининг телеграм канали орқали онлайн викторинани ўтказиш.

2022 йил август

Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси

Республика Маънавият ва маърифат маркази

4. Онлайн викторина ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш маросимини ташкил этиш.

2022 йил сентябрь

31.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган умумхалқ марафонини ўтказиш.

1. Марафон дастурини ишлаб чиқиш.
2. Марафонда кенг аҳоли қатламларининг иштирокини таъминлаш.
3. Марафонни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил август-сентябрь

Ижрочилар маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

32.

Мамлакатимиздаги мобиль алоқа операторлари томонидан абонентларга «Mustaqillik bayramingiz muborak bo‘lsin!» деган матндан иборат СМС-табриклар жўнатиш.

-

2022 йил 1 сентябрь

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


Download 54.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling