87
Натижада ижарага берувчи жисмоний шахс томонидан давлат
солиқ хизмати органига кўчмас мулкни ижрага беришдан олинган
даромадлар бўйича дастлабки декларацияни тақдим этиш талаб
этилмайди.
Мазкур хабарнома асосида ҳар ойнинг 5 санасигача мазкур
даромаддан 12% миқдорда даромад солиғи тўланади.
Агар солиқ тўланмаса тўлов муддатидан кейинги кундан бошлаб
ҳар бир кун учун 0,033 фоиз миқдорида пеня ҳисобланади.
Жисмоний шахслар ўртасида тузилган кўчмас
мулк ижара
шартномаси давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйилгандан
сўнг, жорий йил учун ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғини тўлаш ҳақидаги тўлов
хабарномаси ижарага
берувчининг шахсий кабинетига юборилади.
Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ
хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибига
риоя этмаслик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекснинг 159
1
-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг
5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима
солишга сабаб бўлади.