|
412-модда. Солиқ базаси
Қуйидагилар солиқ базасидир:
1) ушбу Кодекс 411-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва
3-бандларида назарда тутилган объектлар бўйича — ўртача йиллик қолдиқ қиймати.
Кўчмас мулкнинг қолдиқ қиймати ушбу мол-мулкнинг бошланғич (тикланиш) қиймати билан солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида белгиланган усуллардан фойдаланилган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амортизация миқдори ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида ушбу Кодекс
411-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган объектларга нисбатан солиқ базаси қуйидаги миқдорларда 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмас:
Тошкент шаҳрида — икки миллион беш юз минг сўм;
Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида — бир миллион беш юз минг сўм;
бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда — бир миллион сўм;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари ушбу бандда белгиланган энг кам қийматга туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб 0,5 гача бўлган камайтирувчи коэффициент киритиши мумкин;
|
ЮРИДИК ШАХСЛАР учун;
(коэффициент)
Термиз шаҳ. – 1.0
Ангор т. – 0.7
Олтинсой - 0.6
Бойсун - 0.5
Музработ – 0.5
Денов - 1.0
Жарқўрғон - 0.9
Қумқўрғон - 0.7
Қизириқ - 0.6
Сариосиё - 0.7
Термиз - 0.9
Шеробод – 0.7
Шўрчи – 0.8
Узун - 0.7
Бандихон - 0.5
|
ЮРИДИК ШАХСЛАР учун;
(коэффициент)
Термиз шаҳ. – 1.0
Ангор т. – 0.8
Олтинсой - 0.7
Бойсун - 0.6
Музработ – 0.6
Денов - 1.0
Жарқўрғон - 0.9
Қумқўрғон - 0.8
Қизириқ - 0.7
Сариосиё - 0.8
Термиз - 0.9
Шеробод – 0.8
Шўрчи – 0.8
Узун - 0.8
Бандихон - 0.6
|