Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги
Download 351.72 Kb. Pdf ko'rish
|
ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ НИЗОМИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-боб. Умумий қоидалар
Қўмитанинг «___» _______ 2020 йилдаги №________ -сон буйруғига 2-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Мазкур Намунавий низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг (кейинги ўринларда — жамоатчилик кенгаши) асосий вазифалари, функциялари, ваколатларини ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди. 2. Жамоатчилик кенгаши ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади. 3. Жамоатчилик кенгаши Давлат статистика қўмитасининг марказий аппарати ҳузурида ташкил этилади ва унинг фаолияти Давлат статистика қўмитасининг барча ҳудудий бўлинмалари ҳамда тасарруфидаги ташкилотларига татбиқ этилади. 4. Жамоатчилик кенгаши Давлат статистика қўмитаси раисининг қарори билан ташкил этилади. 5. Жамоатчилик кенгашининг қарорлари тавсиявий хусусиятга эга. 6. Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, статистика соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади. 7. Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низом ва унга киритиладиган ўзгартишлар ҳамда қўшимчалар Давлат статистика қўмитаси раисининг қарори билан тасдиқланади. 2-боб. Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари, Download 351.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling