Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Давлат статистика қўмитаси ва бошқа статистик
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
Давлат статистика қўмитаси ва бошқа статистик
маълумотларни ишлаб чиқарувчи вазирлик ва идораларнинг жиҳозлари ва дастурий таъминотини янгилаш Давлат статистика қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва Институтнинг моддий-техника таъминотини деярли тўлиқ, жумладан 60 фоиздан ортиқ ахборот-коммуникация инфратузилмасини янгилаш зарурати мавжуд. Маълумот базаларини бошқариш ва маълумотларни 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси 146 қайта ишлашда фойдаланилаётган дастурий таъминотлар эскирган ва мураккаб вазифаларни бажара олмайди. АКТ режасини тайёрлаш ишлари якунлангандан сўнг, жиҳозлар, дастурий таъминот ва воситаларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжни олдиндан аниқлаштирилишига эришилади. Бу йўналишда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади: Давлат статистика қўмитаси ва бошқа расмий статистика ишлаб чиқарувчилар тизимида фойдаланишда бўлган ахборот- коммуникация инфратузилмаларини янгилаш сиёсати ва дастурини ишлаб чиқиш; воситалар ва дастурий таъминотларни харид қилиш, ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш; зарур молиявий ресурсларни жалб этган ҳолда моддий- техника базасини янгилаш режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари, шаҳар, туман статистика бўлимлари инфратузилмасини такомиллаштириш ва модернизация қилиш Ходимларнинг ишга бўлган қизиқишини ва меҳнат унумдорлигини сақлаш имконини берадиган қулай иш муҳитини яратиш мақсадида ҳудудий статистика идоралари бинолари таъмирланиб, ободонлаштирилади. Эскирган ва ишдан чиққан мебеллар бошқа зарур жиҳозлар билан бир қаторда алмаштирилади, бу нафақат иш самарадорлигини, балки ходимларнинг ишлашга бўлган қизиқишини оширади. Бундан ташқари, бу тажрибали ходимларни сақлашга ва янги малакали ходимларни жалб этишга ёрдам беради. Ҳудудий статистика идораларининг жорий ҳолати юзасидан ( шу жумладан уларни мақбул даражага етказишга бўлган харажатларни инобатга олган ҳолда) баҳолаш натижалари қуйидагича: 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси 147 шароитларни яхшилаш режасига асосан тадбирлар босқичларини аниқлаш; режани амалга ошириш учун молиялаштиришни ҳал этиш; жойлашиш ва шарт-шароитларни яхшилаш чораларини кўриш. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling