Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Статистик  маълумотларни


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

Статистик 
маълумотларни 
шакллантириш, 
сақлаш
ва қайта ишлаш бўйича интеграциялашган тизимни яратиш
Стратегиянинг асосий мақсадларидан бири мавжуд бўлган турли 
хил дастурлар ва маълумотлар базалари ўрнига комплекс ахборот 
тизимини яратишдир.
Ҳозирги вақтда ҳар бир кузатув бўйича маълумотларга ишлов 
бериш босқичида бошқа тадқиқотлар натижалари билан алоқадар 
бўлмаган, лекин бир-бири билан ўзвий боғлиқ бўлган индивидуал 
қарорлар ишлаб чиқилмоқда ва қабул қилинмоқда. Шу боис, олинган 
маълумот базаларини янада мураккаб таҳлиллар учун интеграциялаш 
жуда қийин. 
Умуман олганда, маълумотларни қайта ишлаш бўйича самарали 
фаолият юритадиган комплекс тизимни яратиш мақсадида миллий 
статистика тизими учун АКТ соҳасида қуйидагиларни қамраб олувчи 
батафсил режа ишлаб чиқилиши назарда тутилади: 
а) миллий статистика тизими учун, ўз ичига дастурий таъминот
ва ускуналарнинг техник шартларини, шунингдек, бюджетини ва ўрнатиш 
жадвалини белгилайдиган АКТнинг батафсил режасини тайёрлаш; 
б) АКТ соҳасида режа қуйидагиларни қамраб олади: 

воситаларни модернизация қилиш ва янги дастурий 
таъминотларни ўрнатиш йўли билан онлайн режимида қайта ишлаш ва 
таҳлил қилиш функцияларини жорий қилиш орқали ахборот базалари ва 
метамаълумотлар, 
шунингдек, 
уларнинг 
классификацияларини 
такомиллаштириш; 

маълумотларни йиғиш ва киритиш учун мобил иловаларни 
ишлаб чиқиш; 

ускуналар ва дастурий таъминотни янгилаш доирасида 
тавсифлаш тизимини яхшилаш ва ишлов беришни оптималлаштириш 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
145 
нуқтаи назаридан метамаълумотлар архивини ва маълумотлар 
таснифларини такомиллаштириш,

маълумотлар келишилганлигини ва мутаносиб янгилаб 
борилишини таъминлаш мақсадида статистик регистрларни ишлаб 
чиқиш ва жорий этиш; 

автоматлаштирилган шахсий интервью (АШИ) воситаларини 
жорий қилиш; 

автоматлаштирилган шахсий интервю (АШИ) ва телефон 
орқали автоматлаштирилган сўров (ТАС) воситаларидан фойдаланиш 
бўйича ходимларни тайёрлаш; 

респондентлар ва фойдаланувчилар учун янги веб-
сервисларни ишлаб чиқиш йўли билан Давлат статистика қўмитаси веб-
порталининг 
маълумотларни 
йиғиш 
ва 
тарқатиш 
қисмини 
такомиллашитириш; 

маълумотларни ҳимоя қилиш ва қўриқлаш тизимини ишлаб 
чиқиш;

ахборот базалари хавфсизлигини кафолатловчи қўшимча 
захира тизимини яратиш ва ўрнатиш;

видеоконференциялар ва ўқишларни ташкил этиш учун 
марказий аппаратни Институт ва ҳудудий бўлинмалар билан боғловчи 
VoIP тизимини яратиш. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling