Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


  Статистик маълумотлардан фойдаланувчилар ва етказиб


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

4.3. 
Статистик маълумотлардан фойдаланувчилар ва етказиб 
берувчилар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш 
Маълумотлардан 
фойдаланувчилар 
статистика 
тизимининг 
ажралмас қисмини ташкил этади ва сифатли маълумотларни тўплаш, 
қайта ишлаш ва тарқатишни такомиллаштириш учун ҳал қилувчи 
аҳамиятга эга. Шунинг учун статистик материалларни тайёрлашда 
фойдаланувчиларнинг фикрларини ҳисобга олиш муҳимдир. 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
138 
Ўзбекистон 
Республикасида 
фойдаланувчиларни, 
айниқса 
нодавлат тоифасидаги фойдаланувчиларнинг статистик маълумотга 
бўлган эҳтиёжини ўрганиш амалиёти мавжуд эмас. 
Маълумотлардан фойдаланувчилар ва етказиб берувчилар 
ўртасидаги 
муносабатларни 
яхшилаш 
Стратегияни 
асосий 
мақсадларидан биридир.
Хусусан, махсус тематик маслаҳат гуруҳларини яратиш орқали 
фойдаланувчилар билан алоқалар кенгайтирилади. Мунтазам равишда
пресс-релизлар эълон қилиш ва матбуот анжуманларини ўтказиш орқали 
маълумотларни 
тарқатиш 
амалиёти 
кенгайтирилади, 
хусусан, 
фойдаланувчилар билан қайта алоқаларни яхшилаш мақсадида 
статистик маълумотларни тақдим этиш қоидалари ишлаб чиқилади
ва веб-портал такомиллаштирилади. Маълумот тақдим этувчилар 
сиёсати 
ва 
тартиботлари 
белгиланади, 
эълон 
қилинади, 
респондентларнинг ҳисобот юклари ўлчанади ҳамда мақсадли 
пасайишларга эришилади. 
 
Фойдаланувчилар билан ўзаро алоқаларни такомиллаштириш 
Ушбу кичик компонентнинг мақсади - фойдаланувчилар билан яхши 
муносабатларни ривожлантириш ва мавжуд статистик маълумотлардан 
хабардорликни ошириш орқали уларнинг статистик маълумотларга 
бўлган ишончини ошириш. 
Фойдаланувчилар билан ўзаро алоқаларни яхшилаш учун уларни 
функциялари ва статистик маълумотларга бўлган талабларидан келиб 
чиқиб тоифаларга, хусусан давлат идоралари, иқтисодиёт тармоқлари, 
илмий доиралар, оммавий ахборот воситалари, халқаро ташкилотлар ва 
умуман жамоаларга тақсимлаш ва таҳлил қилиш зарур бўлади.


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
139 
Бу фойдаланувчиларнинг статистикага бўлган талабни белгилайди, 
шунингдек мавжуд ва потенциал фойдаланувчиларни статистик 
дастурлар ва мавжуд маълумотлар тўғрисида хабардор қилади. 
Истеъмолчилар ва фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш бўйича 
тадқиқотлар ўтказилади. Мунтазам равишда матбуот анжуманлари 
ўтказиб турилади. 
Бу йўналишда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга 
мувофиқ ҳисобланади: 

жамоатчиликни мавжуд статистик маълумотлар тўғрисида 
хабардор қилиш бўйича фойдаланувчилар билан ўзаро муносабатларни 
такомиллаштириш; 

Давлат 
статистика 
қўмитасида 
аҳолининг 
статистик 
саводхонлигини оширишга қаратилган видеоматериалларни тайёрлаш 
учун медиа-марказ ташкил этиш; 

фойдаланувчиларнинг умумий эҳтиёжлари таҳлилини ўтказиш 
ва тегишли мавзулар бўйича қайта алоқани таъминлаш; 

турли гуруҳ фойдаланувчиларига маълумотларни тақдим 
этиш стандартларини ишлаб чиқиш; 

фойдаланувчилар фикрларининг ўзгариши ҳақида тушунчага 
эга бўлиш учун уларнинг қониқиш даражасини ўрганиш бўйича 
кузатувларни такомиллаштириш; 

асосий статистик маълумотларни олишни таъминлаш учун 
статистика идоралари ва бошқа маълумот ишлаб чиқарувчилар расмий 
сайтларининг янгиланган шаклларини ишлаб чиқиш;

обуналарнинг электрон шаклини ишлаб чиқиш;

фойдаланувчиларни статистик маълумотларни ишлатиш ва 
таҳлил қилишга ўргатиш. 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
140 
Ушбу компонентнинг амалга оширилиши ишлаб чиқарувчилар
ва фойдаланувчилар ўртасидаги мулоқотни самарали йўлга қўйишга 
олиб келади, бу эса миллий статистика тизимининг фаолият 
самарадорлигини оширади. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling