Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Тадқиқот, таҳлил ва мониторинг қилиш бўйича ишларни


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

 
Тадқиқот, таҳлил ва мониторинг қилиш бўйича ишларни 
такомиллаштириш 
Статистика тизимидаги асосий маълумот ишлаб чиқарувчиларнинг
тадқиқот ва таҳлилий ишлари фойдаланувчилар учун уларнинг 
статистикасини мазмуни, аҳамиятлилиги ва долзарблигини ошириш 
нуқтаи назаридан муҳимдир. Гарчи таҳлил уларнинг асосий вазифаси 
бўлмаса-да, 
бу 
уларнинг 
маълумотларини 
янада 
фойдали, 
фойдаланувчилар учун муҳим ва долзабр қилади. Статистик 
маълумотларда корреляцион таҳлиллар, графикалар, жадваллар
ва тенденцияларни баҳолаш натижаларидан фойдаланиш статистикани 
яхшироқ кўриш чуқурроқ тушунишни таъминлайди. Шунингдек, у миллий 
ривожланиш мақсадларининг самарали мониторингини таъминлайди. 
Бундан ташқари, маълумотларни таҳлиллар билан бойитган ҳолда 
тақдим этиш ҳақиқатга асосланган қарорлар қабул қилиш учун замин 
яратади ва жамиятда маълумотларга бўлган талабни оширади. 
Стратегияни амалга ошириш доирасида миллий статистика тизими 
ташкилотларининг илмий тадқиқотлар ва таҳлил соҳасидаги салоҳиятини 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
137 
ошириш, шунингдек, моделлаштириш, прогнозлаштириш ва мониторинг 
қилиш усулларини такомиллаштириш кўзда тутилган.
Қўллаб-қувватлашнинг яна бир муҳим йўналиши - статистика 
тизимининг мониторинг ўтказиш бўйича салоҳиятини мустаҳкамлаш. 
Муассасалар миллий ривожланиш мақсадлари ва мамлакатнинг халқаро 
рейтинглари борасида тадбирларни амалга ошириш бўйича мониторинг 
олиб бориш учун асосий кўрсаткичларни белгилайдилар. 
Бу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган: 

таҳлилий материаллар ва ҳисоботларни тайёрлашнинг 
самарали усулларини ишлаб чиқиш; 

асосий маълумот ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг таҳлил 
қилиш салоҳиятини ривожлантириш; 

замонавий таҳлил воситаларини яратиш ва таҳлил бўйича 
ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш;

прогнозлаштириш ва моделлаштириш бўйича мамлакат 
миллий статистика тизимининг барча статистик маълумот ишлаб 
чиқарувчиларининг салоҳиятини ошириш. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling