Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


  Статистик инфратузилмани такомиллаштириш


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

4.2. 
Статистик инфратузилмани такомиллаштириш 
Юқори сифатли ва долзарб маълумотларни шакллантириш учун 
статистик инфратузилмани такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга.
Мақсад – регистрлар, усуллар, таснифлагичлар, тизим ва ахборот 
архитектураси, 
метамаълумотлар 
омбори 
каби 
статистик 
инфратузилманинг асосий элементларини мустаҳкамлашдан иборат.
Хусусан, статистик мақсадларда фойдаланиладиган профил 
маълумотларини киритиш орқали корхона ва ташкилотлар регистрини 
янгилаш ва кенгайтириш орқали статистик регистрлар яратилади. 
Таснифлар ва стандартлар халқаро тажрибалар асосида қайта кўриб 
чиқилади ва ўзгартирилади. 
Саволномаларни ишлаб чиқиш ва танланмаларни амалга ошириш 
бўйича кўникмалар яхшиланади. Вақт бўйича қаторларни таҳлил қилиш 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
129 
соҳасида миллий статистика тизимининг имкониятлари кенгаяди
ва мавсумий тузатишлар киритиш бўйича замонавий усуллар жорий 
этилади. 
Барча статистик маълумот ишлаб чиқарувчиларнинг таҳлилий
ва илмий салоҳияти яхшиланади, бу ўз навбатида, қарорлар қабул 
қилиш ва далилларга асосланган сиёсатни ишлаб чиқишда қўл келади.
 
Таснифлагичлар 
ва 
бошқа 
инструментарийларни 
такомиллаштириш 
Халқаро даражада қабул қилинган ва тавсия этилган стандартлар 
асосида ишлаб чиқилган миллий таснифлагичлар, методология ва 
стандартларнинг мавжудлиги маълумотлар интеграциясини, уларни
алмашинувини ва тегишли статистик кўрсаткичларни тайёрланишини 
таъминлашнинг калити ҳисобланади.
Давлат статистика қўмитаси ва бошқа маълумот ишлаб 
чиқарувчилар халқаро нормалар ва стандартларга амал қиладилар, 
оқилона методологияни қўллайдилар ва расмий статистикани 
тайёрлашда фойдаланиладиган профессионал стандартларга риоя 
қиладилар. Улар статистик маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, 
сақлаш ва тарқатиш борасида илмий принциплар ва касбий этика 
қоидаларига амал қиладилар (қуйида қаранг, 131 бет).
Статистика кенгашига миллий статистика тизими доирасида ягона 
бўлган концепциялар, таъриф ва таснифлагичларни изчил қўллаб бориш 
вазифалари юклатилади. Статистика кенгашининг алоҳида йўналишлар 
бўйича ишчи гуруҳлари тегишли масалалар бўйича маслаҳатлар бериб 
боради. Стандартлар ва методологияларни мунтазам равишда қайта 
кўриб чиқиш ва янгилаш бўйича ошкора тартиботлар ишлаб чиқилади. 
Мазкур йўналишда тадбирларни амалга ошириш учун қуйидаги 
вазифалар белгиланган: 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
130 

Статистика кенгашининг халқаро стандартларга мувофиқ 
статистика тизими муассасалари томонидан фойдаланиладиган усуллар, 
таснифлагичлар 
ва 
методологияларни 
мувофиқлаштириш
ва бирхиллаштиришдаги ролини мустаҳкамлаш; 

статистика органлари томонидан қўлланиладиган усулларни 
қайта кўриб чиқишга масъул бўлган Давлат статистика қўмитаси 
бўлимининг фаолиятини, Статистика кенгаши ҳамда Давлат статистика 
қўмитаси ва бошқа статистик маълумотлар ишлаб чиқарувчилар 
ўртасида тузилган ўзаро англашув меморандумлари қарорлари устидан 
мониторинг олиб боришни такомиллаштириш

халқаро стандартларга мувофиқ таснифлагичларни қайта 
кўриб чиқиш, Давлат статистика қўмитаси ва бошқа ташкилотлар 
фаолиятида қўллаш; 

илғор халқаро тажрибага мувофиқ, шу жумладан, махфийликни 
ҳимоя қилишни инобатга олиб, этика Кодекси ва статистика соҳасида илғор 
амалиётлар Кодексини такомиллаштирилган лойиҳаларини, уларни асосий 
маълумот ишлаб чиқарувчилар билан муҳокама қилиш орқали ишлаб 
чиқиш; 

маълумотлар соҳасида кўп тилли глоссарий ва луғатларни 
яратиш ҳамда уларни кенг жамоатчиликка етказилишини таъминлаш; 

маълумотларни 
шакллантириш 
билан 
шуғулланувчи 
ташкилотлар мутахассисларини мунтазам ўқитиб бориш.


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
131 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling