Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Миллий статистика тизими учун сифатни таъминлашнинг
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
Миллий статистика тизими учун сифатни таъминлашнинг миллий таянч принципларини ишлаб чиқиш Сифатни бошқариш, мониторинг қилиш ва баҳолаш тизими миллий статистика тизимларининг ажралмас қисмидир, бу статистик материаллар ва жараёнлар сифатининг муҳим жиҳатларини миллий ва халқаро сифатни баҳолаш тизимларига мос келишини таъминлайди. Бундай тизимлар тартибли ва ўз вақтидалилик (статистик маълумот тартибли равишда ўз вақтида эълон қилинади); долзарблик (статистика фойдаланувчилар эҳтиёжларига жавоб беради); аниқлик (статистик маълумотлар мавжуд ҳолатни тўғри ва аниқ ёритиб беради); ишончлилик (фойдаланувчилар статистик маълумотларга ишонадилар); келишилганлик (статистик маълумотлар вақт ва макон доирасида мамлакат ичида келишилган кўринишда бўлади); шунингдек, тушунарлилик ва қулайлик принципларини қамраб олади. Сифат соҳасидаги сиёсат - статистик маълумот ишлаб чиқарувчилар томонидан тизимли равишда расмий статистиканинг сифатини баҳолаб боришларини таъминлаб беради. Сифат соҳасидаги 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси 124 сиёсат бўйича қўлланмлар, кўрсатмалар, тизим ва ҳисоботлар умумфойдаланишда бўлади ва ходимлар уларни қўллаш юзасидан тегишли тайёргарликдан ўтадилар. Шу ўринда, ҳозирги вақтда мамлакатда сифатни бошқаришнинг ягона комплекс сиёсати мавжуд эмас, хусусан, маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш бўйича сиёсат амалга оширилади, лекин режалаштириш ва тарқатиш бўйича сиёсат ишлаб чиқилмаган. Бундан ташқари, бу сиёсатлар бир-бири билан боғлиқ эмас ва сифатни бошқариш тизимининг ягона тузилмасига мос келмайди. Сифатни бошқариш тизимининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади: ISO 9001- 2008 сифатни бошқариш воситалари ва БМТнинг сифатни таъминлашнинг миллий базавий тамойиллари бўйича қўлланмасига мувофиқ сифатни таъминлашнинг базавий тамойилларини жорий қилиш; сифатни бошқариш масалаларида Давлат статистика қўмитаси ходимлари хабардорлигини ошириш ҳамда сифат тамойиллари ва жараёнлари бўйича ўқитиш; сифатни бошқариш воситаларини ишлаб чиқиш ва сифат сиёсатини амалга ошириш; статистик маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичлари, долзарблиги, ишончлилиги, ўз вақтида бажарилиши, қулайлиги, тушунарлилиги ва келишилганлиги каби тушунчаларни ўз ичига олган сифат моделини такомиллаштириш; фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондириш ва мавжуд жараёнларни янгилаш мақсадида сифат соҳасидаги сиёсатни мунтазам такомиллаштириб бориш, шунингдек, зарур ҳолларда амалдаги жараёнларни қайта тузиш; сифат бўйича қўлланма ишлаб чиқиш – концепция, сиёсат, жараён ва мажбуриятларни ҳужжатлаштириш; 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси 125 сифат ва самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда уларни ўлчаш тизимларини, сифатни назорат қилиш тизимлари, шунингдек, сифатни текшириш дастурларини ишлаб чиқиш; ходимларни сифат масалаларида, жумладан сифатни яхшилаш, бу борадаги принциплар, жараёнлар, янги стандартлар ва услублар бўйича хабардорлигини таъминлаш юзасидан ўқитиб бориш; сифат сиёсати ва уни баҳолаш дастурини амалга ошириш. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling